Абулкасимова Юлдузхон Суннатиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Соҳа мазмуни ва инглиз тилини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида талабаларга ўқитиш методикасини такомиллаштириш (ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Ped8585.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чрчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc 01/2025.27.12.Ped.03.04. 
Расмий оппонентлар: Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Максудова Ҳилола Фердинандовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларига инглиз тилини соҳа мазмуни билан интеграциялашган ёндашув (CЛИЛ) асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик таълим йўналишлари талабаларига ўқитишда интеграцион ёндашувнинг мутахассислик фанлари билан интеграциялашган, соҳага оид терминология ва аутентик материаллар, муаммоли вазиятлар, амалий машқлар, касбий мулоқотга йўналтирилган топшириқлар ҳамда интерактив платформалар асосида касбий коммуникация ва компетенсияларни ривожлантириш имкониятлари далилланган;
талабаларнинг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини ривожлантиришда касбий терминлар ҳамда уларнинг контекстга мос маъноларини фарқлаш билан боғлиқ қийинчиликлар аниқланиб, CЛИЛ (Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг) ёндашувини қўллаш натижасида контентга асосланган лексик хусусиятларни ҳисобга олиш орқали ўқитиш методларининг самарадорлиги асосланган;
ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларининг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантиришда баҳолаш мезонлари касбий билимларни эгаллаш даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ҳамда мазкур ёндашув самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган, ресептив, продуктив, ижодий ва интегратив машқлар асосида компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик модел ишлаб чиқилган;
ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларининг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантириш методикаси соҳага оид матнлар, уларга мос машқ ва топшириқлар орқали тажриба-синов жараёнида такомиллаштирилган ҳамда олинган натижалар статистик маълумотлар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соҳа мазмуни ва инглиз тилини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида талабаларга ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз тилини ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик таълим йўналишлари талабаларига ўқитишда мутахассислик фанлари билан интеграциялашган, соҳага оид терминология ва аутентик материаллар, муаммоли вазиятлар, амалий машқлар, касбий мулоқотга йўналтирилган топшириқлар ҳамда интерактив платформалар асосида касбий коммуникация ва компетенсияларни ривожлантиришни далиллашга оид таклифлар “Cйберсеcуритй ин ИТ” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 15-апрелдаги 414-22-сонли буйруғи, 2024-032 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланма ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларининг нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантириш методикасини информацион (тил, ресептив), операцион (нутқ, репродуктив) ва коммуникатив (продуктив) машқлар типологияси асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини ривожлантиришда касбий терминлар ҳамда уларнинг контекстга мос маъноларини фарқлаш билан боғлиқ қийинчиликларни аниқлаш, CЛИЛ (Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг) ёндашувини қўллаш ҳамда контентга асосланган лексик хусусиятларни ҳисобга олиш орқали ўқитиш методларининг самарадорлигини асослашга оид таклифлардан “Cйберсеcуритй ин ИТ” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 15-апрелдаги 414-22-сонли буйруғи, 2024-032 рақамли гувоҳномаси). Натижада, интеграцион ёндашув ва CЛИЛ тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда ўзига хос хусусиятларини илмий-педагогик жиҳатдан таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларининг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантиришда баҳолаш мезонларини касбий билимларни эгаллаш даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда ресептив, продуктив, ижодий ва интегратив машқлар асосида компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик моделни ишлаб чиқишга оид маълумотлардан “Cйберсеcуритй ин ИТ” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 15-апрелдаги 414-22-сонли буйруғи, 2024-032 рақамли гувоҳномаси). Натижада, интеграцион ёндашув ва CЛИЛ тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда ўзига хос хусусиятларининг таркибий мазмуни аниқлаштирилган;
ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишлари талабаларининг инглиз тилидаги нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантириш методикасини соҳага оид матнлар, уларга мос машқ ва топшириқлар орқали тажриба-синов жараёнида такомиллаштириш ҳамда натижаларни статистик маълумотлар асосида далиллашга оид тавсиялардан “Cйберсеcуритй ин ИТ” номли ўқув қўлланма мазмунида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 15-апрелдаги 414-22-сонли буйруғи асосида берилган 2024-032 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг нутқий ва лексик компетенсияларини интеграцион ёндашув (CЛИЛ) асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш жараёни самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish