Шукруллаев Озодбек Арзуевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш”, 13.00.08 — Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10630.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ҳамдамова Маҳзуна Турсуновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Жўраев Воҳид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исакова Мавлуда Рахмоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда дастлабки тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари кундалик ҳаётда табиий ресурсларнинг қийматини ҳис этиш, болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда қўлланиладиган вербал-лингвистик белгиларни пиктограммалар орқали мустаҳкамлаш асосида аниқланган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш модели болаларнинг ресурсларни қадрлашини таъминлаш, ролли ва қиёсий ўйинларда визуал белгилардан фойдаланишни кучайтириш, қайта ишлаш ва тежамкорликни шахсий одат сифатида шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш мазмуни дидактик ўйинлар, визуал ҳикоялар ва шахсий ривожланиш технологияларини халқ оғзаки ижоди намуналарига мос симуляциялар орқали тежамкорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда дастлабки тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш самарадорлиги амалий визуал белгилар, ролли ўйинлар ва рефлекцияни бирлаштириш, ресурсларга нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатни мустаҳкамлаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш бўйича эришилган натижалар асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда дастлабки тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини кундалик ҳаётда табиий ресурсларнинг қийматини ҳис этиш, болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда қўлланиладиган вербал-лингвистик белгиларни пиктограммалар орқали мустаҳкамлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Иқтисодий ва тадбиркорлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 16-апрелдаги 8-11-05-2380/04-сонли маълумотномаси). Натижада болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш имкониятлари кенгайган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш моделини болаларнинг ресурсларни қадрлашини таъминлаш, ролли ва қиёсий ўйинларда визуал белгилардан фойдаланишни кучайтириш, қайта ишлаш ва тежамкорликни шахсий одат сифатида шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Иқтисодий ва тадбиркорлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 16-апрелдаги 8-11-05-2380/04-сонли маълумотномаси). Натижада болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришда ўйин технологиялари ва визуал белгилардан фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш мазмунини дидактик ўйинлар, визуал ҳикоялар ва шахсий ривожланиш технологияларини халқ оғзаки ижоди намуналарига мос симуляциялар орқали тежамкорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Иқтисодий ва тадбиркорлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 16-апрелдаги 8-11-05-2380/04-сонли маълумотномаси). Натижада болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришда шахсий ривожланиш технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда дастлабки тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш самарадорлигини амалий визуал белгилар, ролли ўйинлар ва рефлекцияни бирлаштириш, ресурсларга нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатни мустаҳкамлаш асосида оширишга оид тавсиялар “Иқтисодий ва тадбиркорлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 16-апрелдаги 8-11-05-2380/04-сонли маълумотномаси). Натижада болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш жараёнида рефлекциядан фойдаланиш имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish