Матчанов Бекпўлат Оманбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг маънавий фазилатларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6885.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ҳамдамова Маҳзуна Турсуновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Жўраев Воҳид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аллабеддиева Кумри Ҳамраевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларнинг маънавий фазилатларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик-методик имкониятлари методологик, аксиологик, шахсий-фаолиятли ва конструктив ёндашувлар, шунингдек, таълим босқичларининг узвийлиги ва ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида маънавий тарбияни амалга оширишни прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги тарбияланувчиларда маънавий фазилатларни шакллантиришнинг ташкилий-тузилмавий модели инсонпарварлик, фаолиятга йўналтирилганлик, изчиллик, мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик ва ҳамкорлик тамойилларига мувофиқ муқобил таълимий ҳаракатчанликни таъминлаш ҳамда “маънавий идеал” шахс қиёфасини буюк алломалар ва миллат қаҳрамонлари образларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларни шакллантириш технологиялари меҳр-шафқат, ҳалоллик, адолат, ҳақиқатгўйлик, ватанпарварлик, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат, камтарлик каби мазмуний компонентлар ҳамда оғзаки тушунтириш, кузатиш, нутқий ифода ва ўйин воситаларидан фойдаланиш орқали маънавий тарбиянинг таъсирчанлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш самарадорлиги ижтимоий ҳодисаларни ҳисобга олиш, ахборотлардан унумли фойдаланиш, тарбия муҳитининг яхлитлигини таъминлаш, мулоқотда тенглик ва фикр билдириш, маънавий меросимиз намуналаридан фойдаланиш ҳамда ўзини англашга оид муносабатларни босқичма-босқич аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида катта ёшдаги тарбияланувчиларда маънавий фазилатларни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик-методик имкониятларини методологик, аксиологик, шахсий-фаолиятли ва конструктив ёндашувлар, таълим босқичларининг узвийлиги ҳамда ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ва мактабгача таълим ташкилотларида маънавий тарбияни амалга оширишни прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Мактабгача таълим тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2157/04-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма мактабгача таълим ташкилотларида катта ёшдаги тарбияланувчиларнинг маънавий фазилатларини шакллантиришда тарбиячилар учун методик манба бўлиб хизмат қилган;
мактабгача катта ёшдаги тарбияланувчиларда маънавий фазилатларни шакллантиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини инсонпарварлик, фаолиятга йўналтирилганлик, изчиллик, мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик ва ҳамкорлик тамойилларига мувофиқ муқобил таълимий ҳаракатчанликни таъминлаш ҳамда “маънавий идеал” шахс қиёфасини буюк алломалар ва миллат қаҳрамонлари образларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Мактабгача таълим тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2157/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги тарбияланувчиларда маънавий фазилатларни шакллантириш самарадорлиги ошган;
мактабгача таълим ташкилотларида катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларни шакллантириш технологияларини меҳр-шафқат, ҳалоллик, адолат, ҳақиқатгўйлик, ватанпарварлик, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат, камтарлик каби мазмуний компонентлар ҳамда оғзаки тушунтириш, кузатиш, нутқий ифода ва ўйин воситалари ёрдамида маънавий тарбиянинг таъсирчанлигини ошириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Мактабгача таълим тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2157/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг катта мактабгача ёшдаги болаларда маънавий фазилатларни шакллантириш бўйича билимлари кенгайган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда маънавий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш самарадорлигини ижтимоий ҳодисаларни ҳисобга олиш, ахборотлардан унумли фойдаланиш, тарбия муҳитининг яхлитлигини таъминлаш, мулоқотда тенглик ва фикр билдириш, маънавий меросимиз намуналаридан фойдаланиш ҳамда ўзини англашга оид муносабатларни босқичма-босқич аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Мактабгача таълим тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 11-05-2157/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар катта гуруҳ тарбияланувчиларида маънавий фазилатларни шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатган, шунингдек, йўл харитасида маънавий-маърифий тадбирлар тизимлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish