Юнусов Искандар Орифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Балиқчилик тармоғини интенсив ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt829
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умурзаков Ўктам Пардаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Дусмуратов Раджапбой Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менглиқулов Баҳтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асқаров Нозимжон Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади балиқчилик тармоғини интенсив  ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқчилик тармоғининг интенсивлик даражасини “моддий-техник ресурслардан фойдаланиш интенсивлиги”, “технологиялардан фойдаланиш интенсивлиги” ва “соф молиявий натижалар шаклланиши интенсивлиги” каби кўрсаткичларнинг интеграцияланиши асосидаги “Иқтисодий интенсивлик коеффициенти (ИИК)” орқали баҳолаш таклиф этилган ва коеффициентни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
интенсив асосда балиқ етиштирувчи субектларда “МортCам” тизими технологияларидан фойдаланган ҳолда балиқларнинг эрта нобуд бўлишини аниқлаш асосида тезкор ташкилий-иқтисодий чораларни қўллаш, балиқларни сақлаш ва озиқлантириш шароитларини яхшилаш имконини яратиш орқали балиқ маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизми таклиф қилинган;
балиқчилик тармоғида бошқарув тизимини ривожлантириш, мавжуд сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш, интенсив балиқчиликни ривожлантириш мақсадида балиқчиликни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш ва унинг қошида рақамли “АҚУА-Cонтрол” ақлли платформа фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
балиқчилик тармоғини интенсив ривожлантиришда озуқа таъминотини яхшилаш, илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда инкубация ва чавоқ етиштириш жараёнида нобудгарчиликларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни субсидиялаш, суғурталаш ва имтиёзли кредитлаш дастаклари орқали иқтисодий рағбатлантириш механизмлари таклиф этилган;
балиқчилик тармоғини инновацион ва интенсив ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда мамлакатда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилгача бўлган давр учун прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Балиқчилик тармоғини интенсив ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
балиқчиликнинг интенсивлик даражасини “моддий-техник ресурслардан фойдаланиш интенсивлиги”, “технологиялардан фойдаланиш интенсивлиги” ва “соф молиявий натижалар шаклланиши интенсивлиги” кўрсаткичлари асосида  “Иқтисодий интенсивлик коеффициенти (ИИК)”ни ифодаловчи интеграл мезон орқали баҳолаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-290-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф интенсив балиқчилик хўжаликлари иқтисодий самарадорлигини, тармоқнинг ресурс, технология ва бозор компонентлари билан таъминланганлигини чуқур таҳлил қилган ҳолда мавжуд тўсиқлар ва заиф бўғинларни аниқлашга имконият яратади;
интенсив балиқ етиштиришда замонавий “МортCам тизими” рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда балиқларнинг эрта нобуд бўлишини аниқлаш орқали балиқ етиштириш харажатларини камайтириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-290-сон маълумотномаси). Натижада, интенсив балиқчилик субектларида балиқларнинг нобуд бўлиши ҳолатини узлюксиз мониторинг қилиш орқали касаллик тарқалишини 20-30% га камайтириб, озуқа, сув ва электр энергия харажатларини 10-15 фоизга қисқартириш ҳамда иқтисодий самарадорликни 15-20 фоизга оширишга имконият яратилган;
балиқчиликда бошқарув тизимини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, мавжуд сув ҳавзаларидан самарали тўлиқ фойдаланиш мақсадида “Балиқчиликни ривожлантириш агентлиги”ни ва унинг қошида рақамли “АҚУА-Cонтрол” ақлли платформа ташкил этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-290-сон маълумотномаси). Натижада, платформада балиқ ва балиқ маҳсулотлари етиштириш, харажатлар мониторингига оид ахборотлар йиғиш, уларни таҳлил қилиш натижаларидан манзилли фойдаланиш орқали балиқчилик тармоғини интенсив ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш, иқлим хавфлари ва маҳсулот бозорлари динамикасига доир амалий хулосалар тайёрлаш имкони яратилган;
балиқчиликда озуқа таъминотини яхшилаш, илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда инкубация ва чавоқ етиштиришда нобудгарчиликни камайтириш мақсадида соҳа фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-290-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар интенсив балиқчилик хўжаликларини сифатли озуқалар билан таъминлаш, замонавий интенсив усуллларни жорий қилиш, инкубация ва чавоқ етиштиришдаги йўқотишларни камайтиришни субсидиялаш, суғурталаш ва имтиёзли кредитлаш орқали рағбатлантиришга доир дастурлар, йўл хариталари ҳамда меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга хизмат қилади; 
мамлакатнинг озиқ-овқат таъминотини яхшилашга қаратилган балиқчилик тармоғини инновацион ва интенсив технологиялар орқали ривожланиши билан боғлиқ омилларнинг ўзаро таъсир даражаларини ҳисобга олган ҳолда балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-290-сон маълумотномаси). Тадқиқот жараёнида қўлланилган эконометрик моделлар ёрдамида ишлаб чиқилган прогноз параметрларига кўра,  республикада балиқ етиштириш ҳажми 2030-йилга бориб 2024-йилга нисбатан 2,74 мартага, яъни, 346,7 минг тоннага ортиши ва ушбу параметрларга эришиш тадбирлари устида тизимли ишлаш зарурияти асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish