Саломова Зарина Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўналишлари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6805.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович , иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Хужамкулов Дилмурод Юсупалиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида инвестисия фаолияти самарадорлигини молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, ресурс ва ижтимоий-экологик индекс параметрларини ягона йиғма индексга бирлаштириш асосида интеграл индекс ёрдамида баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
аграр соҳада инвестициялардан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳамда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларни фаолият кўрсатиш механизмлари илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналарга инвестиция киритувчи маҳаллий инвесторларга киритиладиган инвестициялар ҳажмига қараб, табақалаштирилган солиқ имтиёзларини бериш механизми ишлаб чиқилган ва тавсия этилган;
қишлоқ хўжалигига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида инвестиция фаолияти самарадорлигини молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, ресурс ва ижтимоий-экологик индекс параметрларини ягона йиғма индексга бирлаштириш асосида интеграл индекс ёрдамида баҳолаш бўйича услубий ёндашув Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар марказининг 2026 йил 27 мартдаги 01/03-1432-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида инвестисия фаолиятини комплекс таҳлил қилиш, молиявий, ишлаб чиқариш, ресурс ва ижтимоий-экологик параметрларни ягона миқдорий кўрсаткичга бирлаштириш имконияти яратилади;
аграр соҳада инвестициялардан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳамда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларни фаолият кўрсатиш механизмлари бўйича таклифи Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар марказининг 2026 йил 27 мартдаги 01/03-1432-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш ва самарадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий агротехнологиялар ва инновасияларни жорий этиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналарга инвестиция киритувчи маҳаллий инвесторларга киритиладиган инвестициялар ҳажмига кўра, табақалаштирилган солиқ имтиёзларини бериш механизми бўйича таклифи Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар марказининг 2026 йил 27 мартдаги 01/03-1432-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий инвесторларга киритиладиган инвестициялар ҳажмига кўра, фойда, мол-мулк ва ер солиқларига имтиёзлар бериш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалигига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари Тошкент вилоятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар марказининг 2026 йил 27 мартдаги 01/03-1432-сонли маълумотномаси). Натижада, 2030 йилга бориб, қишлоқ хўжалигига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 50079,6 млрд. сўмга ёки 12 фоизга ошиши прогноз қилинган.