Анарбаев Орзубек Рахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўшма сўзларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржимасининг ўзига хос хусусиятлари (медиаматнлар корпуси материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2519.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор; Худжаева Раъно Абдумуталиповна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг лингвистик табиатини ёритиш, уларни медиаматнларда воқеаланишини таснифлаш, қўшма сўзларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржимасида юзага келадиган семантик, структур ва функсионал ўзгаришлар ҳамда эквивалентлик ва адекватликни таъминлашга хизмат қилувчи таржима усулларини илмий асослашдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг деривацион (структур-семантик моделлари ва морфологик-синтактик ясалиш механизмлари) тамойиллари, компонентлар ўртасидаги структур-семантик муносабати газета матнининг жанрий-услубий хусусиятлари, коммуникатив стратегияси ҳамда аудиторияга таъсир кўрсатиш механизмлари орқали аниқланган;  
инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг медиаматнда бажарадиган коммуникатив-функсионал вазифалари, уларнинг реал контекстдаги маъноси нафақат газета матнларининг услубий хусусиятлари ва жанр таснифи билан боғлиқлиги, балки уларнинг прагматик вазифаси миллий-маданий омиллар асосида воқеаланиши тиллардаги медиаматнлардаги қўшма сўзларнинг cросс-маданий таҳлили асосида далилланган; 
инглиз тилида қўшма сўзларни ўзбек тилидаги таржимасида тўлиқ мослик, қисман мослик, тавсифий таржима, контекстуал кенгайиш, маъно торайиши каби таржима трансформацияларнинг устуворлиги ҳамда қўшма сўзларнинг медиаматнларда баҳоловчи ифода воситасига айланиши, дискурсив вазифани бажариши, медиаматннинг ахборотий ва таъсирчанлик имкониятини шакллантирувчи бирлик эканлиги функсионал-эквивалентлик ва дискурсив адекватлик мезонлари орқали асосланган;
семантик аниқлик, функсионал-прагматик адекватлик ва медиаматн услубига табиий интеграциялашувни таъминлаш ёрдамида  инглиз тилидаги қўшма сўзларнинг ўзбек тилига таржимасида контекстуал маънони декодлаш, лингвомаданий ва услубий номутаносибликлар каби муаммоларни бартараф этиш мумкинлиги медиаматн корпус маълумотларига таяниш ва автоматик таржима тизимларида компонентлар муносабатини ёритиш орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўшма сўзларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржимасининг ўзига хос хусусиятлари масалалари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг деривацион (структур-семантик моделлари ва морфологик-синтактик ясалиш механизмлари) тамойиллари, компонентлар ўртасидаги структур-семантик муносабати газета матнининг жанрий-услубий хусусиятлари, коммуникатив стратегияси ҳамда аудиторияга таъсир кўрсатиш механизмлари орқали аниқланганлигига оид илмий хулослардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ+ИМЕП: Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 8-апрелдаги 937/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг медиаматнда бажарадиган коммуникатив-функсионал вазифалари, уларнинг реал контекстдаги маъноси нафақат газета матнларининг услубий хусусиятлари ва жанр таснифи билан боғлиқлиги, балки уларнинг прагматик вазифаси миллий-маданий омиллар асосида воқеаланиши тиллардаги медиаматнлардаги қўшма сўзларнинг cросс-маданий таҳлили асосида далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратиш (Пре-счоолПДП) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 15-мартдаги 04/11-3697-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа бажарилиши жараёнида электрон китоблар, икки тилли луғатлар, шунингдек, илмий мақолалар ва тезислар ёзиш ҳамда лойиҳа натижаларини эълон қилишда қулайлик яратилган;
инглиз тилида қўшма сўзларни ўзбек тилидаги таржимасида тўлиқ мослик, қисман мослик, тавсифий таржима, контекстуал кенгайиш, маъно торайиши каби таржима трансформацияларнинг устуворлиги ҳамда қўшма сўзларнинг медиаматнларда баҳоловчи ифода воситасига айланиши, дискурсив вазифани бажариши, медиаматннинг ахборотий ва таъсирчанлик имкониятини шакллантирувчи бирлик эканлиги функсионал-эквивалентлик ва дискурсив адекватлик мезонлари орқали асосланганлигига оид илмий хулосалардан СамДЧТИда АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 8-апрелдаги 938/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган;
семантик аниқлик, функсионал-прагматик адекватлик ва медиаматн услубига табиий интеграциялашувни таъминлаш ёрдамида  инглиз тилидаги қўшма сўзларнинг ўзбек тилига таржимасида контекстуал маънони декодлаш, лингвомаданий ва услубий номутаносибликлар каби муаммоларни бартараф этиш мумкинлиги медиаматн корпус маълумотларига таяниш ва автоматик таржима тизимларида компонентлар муносабатини ёритиш орқали исботланганлигига оид илмий-амалий таклифлардан Анарбаев Орзубек Рахмановичнинг “Энглиш-Узбек Диcтионарй оф Cомпоунд Wордс” (Инглизча-ўзбекча қўшма сўзлар луғати) номли луғатида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2025-йил 14-февралдаги йиғилишида нашрга тавсия этилган). Натижада луғатда берилган 7000 дан ортиқ инглизча қўшма сўзларни ўзбекча таржимасини билиш, ўқувчиларда қўшма сўз хосил қилиш бўйича билимларини кенгайтириш, тушуниш, ёзиш ҳамда самарали ва мустақил равишда фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва касбий жиҳатдан мулоқот қобилиятларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish