Шернафасова Ҳусниё Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда педагогик низоларни бартараф қилиш компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Педагогик маҳорат фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped11050.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Ўразбоева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мухсиева Азиза Шамсиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда педагогик низоларни бартараф қилиш компетенсияларини ривожлантиришда педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик низоларни бартараф қилиш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълим мазмуни, мақсад ва вазифаларни когнитив, аффектив, операционал-технологик компонентлар бирлигига мувофиқлаштириш, ташкилий шаклларини касбий тайёргарлиги тизимига мослаштирилган латент, очиқ, ҳал этиш, постконфликт каби низо босқичлари динамикаси билан интеграциялаш, деструктив таъсирини конструктив мулоқотга айлантиришни аксиологик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда низоларни бартараф этиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси рефлектив кўникмаларини диагностик-мотивацион, назарий-консептуал, симуляцион-тренинг ва рефлексив-коррексион компонентларига модернизациялашган модул-тизимли муҳитга мослаштириш, “интерактив кейс-стади”, “гибрид симуляция” вазиятларини визуаллаштириш, лойиҳалаш ва рақамли дидактик воситаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш жараёнида педагогик низоларни бартараф этиш компетенсиясини ривожлантиришнинг ўқув модуллари мазмунини психологик турғунлигини таъминловчи “стресс-менежмент” ва “медиатив мулоқот” техникалари билан бойитиш, педагогик этикаси кўрсаткичлари ва мезоний-диагностик воситаларни амалий йўналтирилган мазмунга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда низоларни бошқариш компетенсияси ривожланганлик даражасини баҳолаш самарадорлиги индикатор ва дескрипторлардан иборат кўп факторли мониторинг тизимини жорийлаш, методик тавсияномалар ва “конфликтологик кейслар тўплами”ни ҳамкорлик стратегиялари кўрсаткичларига мувофиқлигини диагностикалаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик низоларни бартараф қилиш компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
педагогик низоларни бартараф қилиш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, компонентлари, низо босқичлари динамикаси билан интеграциялаш, деструктив таъсирини конструктив мулоқотга айлантиришни аксиологик баҳолаш “Миллий тарбия асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан берилган 218-044-рўйхат рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 11-05-1636/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда педагогик низоларни конструктив мулоқот орқали ҳал этиш ва аксиологик баҳолаш кўникмалари ривожлантирилган;
“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш жараёнида педагогик низоларни бартараф этиш компетенсиясини ривожлантиришнинг ўқув модуллари мазмунини психологик турғунлигини таъминловчи “стресс-менежмент” ва “медиатив мулоқот” техникалари билан бойитиш, педагогик этикаси кўрсаткичлари ва мезоний-диагностик воситаларни амалий йўналтирилган мазмунга интеграциялаш “Миллий тарбия асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан берилган 218-044-рўйхат рақамли нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 11-05-1636/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда низоларни конструктив бошқариш ва самарали ҳал этишга хизмат қилувчи комплекс конфликтологик компетенсиялар ривожланди;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик низоларни бартараф этиш компетенсияларини ривожлантириш методикаси рефлектив кўникмаларини диагностик-мотивацион, назарий-консептуал, симуляцион-тренинг ва рефлексив-коррексион компонентларига модернизациялашган модул-тизимли муҳитга мослаштириш, “интерактив кейс-стади”, “гибрид симуляция” вазиятларини визуаллаштириш, лойиҳалаш ва рақамли дидактик воситаларни қўллаш “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги
11-05-1636/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда низоли вазиятларни конструктив бошқариш, рефлексив таҳлил қилиш ва рақамли дидактик воситалар асосида самарали ҳал этиш компетенсиялари ривожлантирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик низоларни бошқариш компетенсияси ривожланганлик даражасини баҳолаш самарадорлиги индикатор ва дескрипторлардан иборат кўп факторли мониторинг тизимини жорийлаш, методик тавсияномалар ва “конфликтологик кейслар тўплами”ни ҳамкорлик стратегиялари кўрсаткичларига мувофиқлигини диагностикалаш “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 11-05-1636/04-сон маълумотномаси). Натижада, “Педагогик маҳорат” фани асосида педагогик низоларни конструктив бошқариш компетенсиясини баҳолаш ва ривожлантириш самарадорлиги оширилган.