Сўдуллаев Зиёддин Ёвқочовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интерактив таълим технологиялари асосида бўлажак  педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик тизимини  такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11836.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузумбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01. 
Расмий оппонентлар: Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Мирзаева Фарогат Одилжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак  педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини интерактив таълим технологиялари асосида ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари педагогик назария ва амалиётдаги консептуал ёндашувларни қиёсий таҳлил қилишга кўра мотивацион-қадриятли, когнитив-тадқиқий, операцион-фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш компонентларининг интегратив боғлиқлиги асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини интерактив таълим технологиялари асосида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тадқиқотга йўналтирилган таълим муҳити рефлексив ҳамкорлик ҳамда мустақил изланиш фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўра илмий муаммони англаш далиллаш ва натижани тақдим этиш жараёнларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик механизмлари муаммоли вазиятлар лойиҳа фаолияти тадқиқот топшириқлари ва академик ҳамкорликни босқичли ташкил этишга кўра интерактив топшириқлар тизимини электрон ўқув ресурслари ҳамда диагностик воситалар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интерактив таълим технологиялари асосида бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш модели мақсадли мазмунли-жараёнли ва натижавий-баҳолаш блокларининг функсионал изчиллигига кўра тадқиқотга асосланган таълим, амалий муаммо асосидаги таълим ҳамда ўқув фаолияти аналитикасига асосланган рефлексив баҳолаш воситаларини тажриба-синов натижалари билан уйғунлаштириш орқали оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интерактив таълим технологиялари асосида бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш муаммосининг педагогик назария ва амалиётдаги ҳолати қиёсий таҳлил қилиниб, унинг мазмун-моҳияти, тузилмаси ҳамда мотивацион-қадриятли, когнитив-тадқиқий, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш компонентларидан иборат таркибий тузилмаси аниқлаштирилишига оид илмий янгиликлар “Ижтимоий педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва иновация вазирлигининг 2026-йилдаги 8162-3869-де10-дб57-2705-0123-7098-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда илмий изланиш фаолиятига нисбатан барқарор мотивацияни шакллантириш, педагогик ҳодиса ва жараёнларни илмий таҳлил қилиш, муаммоларни тадқиқот нуқтайи назаридан баҳолаш ҳамда рефлексив ёндашув асосида тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини интерактив таълим технологиялари асосида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (тадқиқотга йўналтирилган таълим муҳити, рефлексив ҳамкорлик ва мустақил изланиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш), дидактик механизмлари (муаммоли вазиятлар яратиш, лойиҳа фаолияти, тадқиқот топшириқлари ва академик ҳамкорлик) ҳамда методик таъминоти (интерактив топшириқлар тизими, электрон ўқув ресурслари ва диагностик воситалар) аниқлаштириш, уларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилишига оид илмий янгиликлар “Ижтимоий педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий таълим фан ва иновация вазирлигининг 2026-йилдаги 8162-3869-де10-дб57-2705-0123-7098-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этилиш даражаси оширилган, мустақил изланиш, муаммони илмий асосда таҳлил қилиш, тадқиқот натижаларини тақдим этиш ҳамда рефлексив баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
интерактив таълим технологиялари асосида бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли-жараёнли ва натижавий-баҳолаш блокларидан иборат педагогик модели ресеарч-басед леарнинг, чалленге-басед леарнинг ҳамда леарнинг аналйтиcс асосидаги рефлексив баҳолаш воситалари интеграцияси орқали такомиллаштирилишига ҳамда бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган такомиллаштирилган педагогик тизимнинг самарадорлигини тажриба-синов ишлари ва математик-статистик таҳлил асосида далиллаш ҳамда ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар “Ижтимоий педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва иновация вазирлигининг 2026-йилдаги 8162-3869-де10-дб57-2705-0123-7098-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг самарадорлиги оширилган, уларнинг илмий изланиш олиб бориш, тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва асослаш ҳамда мустақил тадқиқот фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish