Собирова Азиза Фарходовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Амалий фаолият асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10243.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Давлетов Эркабой Юсубович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01. 
Расмий оппонентлар: Салаева Муҳаббат Собуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хуррамов Рустам Сайфиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда танқидий фикрлашни амалий фаолият асосида ривожлантиришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълим мазмунини “Операцион-интеллектуал-фаоллик” ҳамкорлик жараёнига муаммоли таълим технологиялари ва ёндашувларни қўллашга интеграллаш, фаол таълим муҳитидаги когнитив инверсия нуқталарини мултимодал ақлий идентификациясига ва “Аналитик талаба” моделига интерпретациялаш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси таҳлилий англаш, рефлексив мушоҳадалаш жараёнларини “Анализ → баҳолаш → рефлекция” кетма-кетлигига умумлаштириш, интегратив методларни амалий-педагогик таксономия “Муаммони қайта конструксиялаш”га қаратилган когнитив трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик модели мақсадли компонентини аналитик тафаккур индикаторлари, метарефлектив мониторинглаш мақсадларига интеграциялаш, мазмунли-технологик жараёнларни талаба-субект ресурсларини операционлаштирувчи амалий вазиятларга коллаборативлигини когнитив-интегратив технологиялар билан бойитиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг танқидий фикрлашни ривожлантириш самарадорлиги таҳлилий жараёнларни амалий-ситуатив симуляциялар, муаммоли ссенарийлар ва экспериментал ишларнинг аналитик прототиплари билан уйғунлаштириш, танқидий фикрнинг чуқурлашуви, далиллаш сифати ва қарор қабул қилишнинг аргументатив фаолиятини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Танқидий фикрлашни амалий ишлар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари амалий мазмундаги топшириқларнинг “Операцион-интеллектуал-фаоллик” даражасига чиқиш жараёнига оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438512-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари амалий мазмундаги топшириқларнинг “Операцион-интеллектуал-фаоллик” даражасига чиқиш жараёнини “Аналитик талаба” модели орқали фаол-таълим муҳитидаги когнитив инверсия нуқталари ҳамда талабанинг мултимодал ақлий идентификацияси асосида илмий жиҳатдан аниқлаштирилган; 
танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси анъанавий репродуктив-амалий ёндашувдан компетенсияга йўналтирилган “Анализ → баҳолаш → рефлекция” кетма-кетлигига ўтувчи амалий-педагогик таксономия орқали “муаммони қайта конструксиялаш”га қаратилган когнитив трансформацияга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438512-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси анъанавий репродуктив-амалий ёндашувдан компетенсияга йўналтирилган “Анализ → баҳолаш → рефлекция” кетма-кетлигига ўтувчи амалий-педагогик таксономия орқали “муаммони қайта конструксиялаш”га қаратилган когнитив трансформация асосида такомиллаштирилган; 
танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси анъанавий репродуктив-амалий ёндашувдан компетенсияга йўналтирилган “Анализ → баҳолаш → рефлекция” кетма-кетлигига ўтувчи амалий-педагогик таксономия орқали “муаммони қайта конструксиялаш”га қаратилган когнитив трансформация асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан берилган 55146-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик модели коллаборатив-амалий фаолиятга таянган ҳолда “Ўрганилганни ўргатиш” тамойили асосида талаба-субект ресурсларини операционлаштирувчи амалий вазиятларга метарефлектив мониторинг механизмларини интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган ҳамда ривожлантириш интенсивлиги ва самарадорлиги таʼминланган;
методиканинг самарадорлиги таҳлилий жараёнларни амалий-ситуатив симуляциялар, муаммоли ссенарийлар ва экспериментал ишларнинг аналитик прототиплари билан уйғунлаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан берилган 55146-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, методиканинг самарадорлиги таҳлилий жараёнларни амалий-ситуатив симуляциялар, муаммоли ссенарийлар ва экспериментал ишларнинг аналитик прототиплари билан уйғунлаштириш натижасида танқидий фикрнинг чуқурлашуви, далиллаш сифати ва қарор қабул қилишнинг аргументацион асослари орқали такомиллаштирилганлиги натижадорликни оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish