Рахимова Фазилатхон Атабековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3429.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Машарипова Султанпашша, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01. 
Расмий оппонентлар: Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Исмоилов Бобур Тохирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг дидактик таъминотини  такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг фалсафий, педагогик ва психологик имкониятлари инсон ва жамият ҳақидаги ғояларни миллий қадриятларга уйғунлаштиришда бўлажак ўқитувчиларнинг таянч компетенсияларини рационал ғояларга мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи ривожлантиришни гносеологик, ташкилий, психологик, кибернетик қонуниятларга интегратив уйғунлигини диагностик таҳлил асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг методик имконияти  таълим мазмунини когнитив ва таянч ижтимоий компетенсиялар таркибий тузилмасига пропорсионаллигини изчил таъминлаш, дидактик таълимий воситаларни педагогик жараён функсионал ва натижавий хусусиятларининг интегративлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига алломалар илмий меросини ўргатишнинг модели жамият эҳтиёжи ва талабларини касбий-педагогик компетенсияларни ривожлантириш стратегияларига мувофиқлаштириш, педагогик-психологик ғоялар мазмунини миллий ва умуминсоний қадриятлар тузилмасига мослаштириш,  мақсадларнинг характерли-образли уйғунлигини реал ҳаёт талабларига идентивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиёлик алломалар илмий меросини ўргатиш самарадорлиги дидактик таъминотни курс ва лойиҳа ишларини бажаришда  ижодий-креатив ёндашишга ёʻналтириш,  мантиқий фикрлаш кўникмасини  ривожлантиришда прогностик-натижавий баҳолашнинг педагогик таъсирини аниқлаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг дидактик таъминотини  такомиллаштириш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг фалсафий, педагогик ва психологик имкониятлари инсон ва жамият ҳақидаги ғояларни миллий қадриятларга уйғунлаштиришда бўлажак ўқитувчиларнинг таянч компетенсияларини рационал ғояларга мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи ривожлантиришни гносеологик, ташкилий, психологик, кибернетик қонуниятларга интегратив уйғунлигини диагностик таҳлил асосида аниқлашга оид таклифлар “Ўрта Осиё алломалари илмий мероси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2967/04 рақамли маълумотнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг фалсафий, педагогик ва психологик имкониятларини таҳлил этиш имкони кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатишнинг методик имконияти  таълим мазмунини когнитив ва таянч ижтимоий компетенсиялар таркибий тузилмасига пропорсионаллигини изчил таъминлаш, дидактик таълимий воситаларни педагогик жараён функсионал ва натижавий хусусиятларининг интегративлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Ўрта Осиё алломалари илмий мероси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2967/04 рақамли маълумотнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатиш мазмуни бойитилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига алломалар илмий меросини ўргатишнинг модели жамият эҳтиёжи ва талабларини касбий-педагогик компетенсияларни ривожлантириш стратегияларига мувофиқлаштириш, педагогик-психологик ғоялар мазмунини миллий ва умуминсоний қадриятлар тузилмасига мослаштириш,  мақсадларнинг характерли-образли уйғунлигини реал ҳаёт талабларига идентивлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўрта Осиё алломалари илмий мероси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2967/04 рақамли маълумотнома). Натижада эгалланган назарий билимларни тарихий аспектлар билан йўғириш, бойитиш ҳисобига мужассам билимларни таркиб топтирган ҳолда фанларига оид когнитив ва ижтимоий таянч компетенсиялар тизимини шакллантиришга, бошланғич синф ўқитувчиларини қизиқиш омили орқали билиш жараёнига жалб этишга, ўз хоҳиш истаги билан таълим олиш эҳтиёжи, ижодий ва мустақил ишлаш сифатларини шакллантиришга йўналтирилган касбий билим ва кўникмаларни таркиб топтиришга эришилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига Ўрта Осиёлик алломалар илмий меросини ўргатиш самарадорлиги дидактик таъминотни курс ва лойиҳа ишларини бажаришда  ижодий-креатив ёндашишга йўналтириш,  мантиқий фикрлаш кўникмасини   ривожлантиришда прогностик-натижавий баҳолашнинг педагогик таъсирини аниқлаштириш асосида оширишга оид таклифлар “Ўрта Осиё алломалари илмий мероси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2967/04 рақамли маълумотнома) Натижада, интеграциялашган дарс ва дарсдан ташқари тадбир ишланмалари, суҳбат, тўгарак, тушунчаларнинг поетик таснифлари, шунингдек интегратив ёндашув асосида Ўрта Осиё алломаларининг илмий меросини ўргатиш, бадиий-эстетик тафаккурни шакллантириш омил ва воситалари бошланғич таълим амалиётида методик ёрдам сифатида эътироф этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish