Тилаков Жасурбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қуйи молекуляр ракка қарши воситаларни инулин ҳосилалари билан кимёвий модификациялаш», 02.00.14 -  “Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси” (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B025.4.PhD/К1102.
Илмий раҳбар: Рахмонбердиев Гаппар Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.42.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмедов Олий Равшанович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Умумий ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуйи молекулали ўсмага қарши воситани инулин ҳосилалари билан модификациялашнинг мақбул шароитларини аниқлаш, олинган бирикмаларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хусусиятларини асослаш, фармакологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
полисахарид полимер занжирида алдегид гуруҳларининг ҳосил бўлиш тезлигини назорат қилиш ва турли физик-кимёвий хусусиятларга эга ҳосилаларни олиш имконини берувчи инулинни перёдат оксидлаш реакциясининг ўзига хос хусусиятлари ва мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор қуйи молекулали ўсмага қарши восита адриамицинни диаледегидинулин макромолекулаларига кимёвий иммобиллаш амалга оширилган, синтез қилинган полимер конъюгатларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларига реакция давомийлиги, pH муҳити, бошланғич реагентларнинг моляр нисбати ҳамда модификацияланган инулиннинг оксидланиш даражасининг таъсири аниқланган;
ин витро шароитида синтез қилинган полимер конъюгатлар юқори ўсмага қарши таъсирга эга эканлиги ва узоқ вақт давомида физиологик муҳит шароитида иммобилланган препаратни ажратиб чиқариши исботланган;
ҳарорат, жараён давомийлиги ва алкилловчи реагентнинг мол нисбатини ўзгартириш орқали инулинни карбоксиметиллаш реакциясининг мақбул шароитлари аниқланган, карбоксиметилнуллиннинг тузилиши ва молекуляр-массавий хоссалари физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида асосланган;
илк бор карбоксиметилнулин ва адриамицин асосида полимер комплекслар олинган. Комплекс ҳосил бўлиш реакцияси боришининг мақбул шароитлари топилган, синтез қилинган полимер комплексларнинг структуравий ва молекуляр-массавий характеристикалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи молекуляр оғирликдаги дори воситаларини инулин ҳосилалари билан кимёвий модификациялаш, карбоксиметилнулин ва адриамицин асосида полимер комплекслар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инулинни кимёвий модификациялаш орқали карбоксиметилинулин (КМИ) олиш технологияси «KHAT PRINT PRO» МЧЖнинг «2027-2028 йиллар амалиётга жорий этиш бо'йича илмий ишланмалар ро'йиҳати»га киритилга («МЕБЕЛ ВА ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ» уюшмасининг 2026 йил 14 июлидаги 7/128-172 сон маълумотномаси). Натижада, карбоксиметилинулин асосида (35% КМИ, 2% глицерин, 6 % лигнин, 2% борут тузи, л % лимон кислотаси) мебел қисмларини бириктириш муштаҳкамликни ошириш имконини беради; 
карбоксиметилинулин (КМИ) асосида елимловчи композиция олиш технологияси «КҲАТ ПРИНТ ПРО» МЧЖнинг «2027-2028 йиллар амалиётга жорий этиш бо'йича илмий ишланмалар ро'йиҳати»га киритилга («МЕБЕЛ ВА ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ» уюшмасининг 2026 йил 14 июлидаги 7/128-172 сон маълумотномаси). Натижада, КМИ нинг молекулалари таркибида карбоксил (-CООҲ), гидроксил (-ОҲ) гуруҳлари ҳисобига боғланишлар МДФ ва фанера юзасида елимнинг чуқур адсорбсиясини таъминловчи экологик хавфсиз композиция олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish