Маткаримов Икром Мухтаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8695.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: Уразбоева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Турғунова Азиза Тошпўлатовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасини такомиллаштириш ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш стратегиялари эҳтиёж ва қизиқишларини маҳалла муҳити, ижтимоий мақоми, ҳаётий компетенсиялари ва тарбиявий таъсир субектларига координациялаш, ижтимоий шерикликни оила-маҳалла-таълим муасасаси - жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги механизмларига диверсификациялаш асосида аниқлаштирилган;
уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмуни инновацион ёндашув асосида қайта лойиҳалашнинг маънавий онг, фуқаролик позицияси, ижтимоий фаоллик компонентларини миллий ва умуминсоний қадриятлар синтезига мувофиқлаштириш, деструктив ғояларга қарши мафкуравий иммунитет шакллантирувчи  медиамаданият ва рақамли таълим ресурсларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг дидактик модели мақсадли - натижавий компонетларни яхлит педагогик тизим сифатида модернизациялаш, оила-маҳалла- таълим муассасаси-жамоат ташкилотлари ҳамкорлик муҳитини деверсификациялаш,  рақамли таълим ресурслари ва интерактив тарбия технологиялари орқали инновационлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбияланганликни баҳолаш мезонлари когнитив, аксиологик, мотивацион, фаолиятли ва рефлексив компонентлар асосида аниқлаштирилиб, рақамли мониторинг, индикаторлаштирилган кўрсаткичлар ва комплекс диагностика воситалари асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг назарий асослари ва ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий хулосалар тизимли равишда умумлаштирилди:
инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш стратегиялари маҳалла муҳити, ёшларнинг ижтимоий мақоми, эҳтиёжларига оид таклифлар “Маънавий тарбиянинг тарихий-назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруг ъига асосан берилган 555838-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашстратегиялари маҳалла муҳити, ёшларнинг ижтимоий мақоми, эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий компетенсиялари ҳамда тарбиявий таъсир субъектлари интеграциясига таянган ҳолда профилактик, мотивацион, адаптив, реабилитацион ва ривожлантирувчи йўналишлар бирлиги асосида аниқлаштирилди;
инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмуни миллий ва умуминсоний қадриятлар, фуқаролик масъулияти, ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий онг, касбий йўналтириш, соғлом турмуш тарзи, медиамаданият ва деструктив ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитет компонентларини ўзаро уйғунлаштиришга оид таклифлар “Маънавий тарбиянинг тарихий-назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруг ъига асосан берилган 555838-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмуни миллий ва умуминсоний қадриятлар, фуқаролик масъулияти, ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий онг, касбий йўналтириш, соғлом турмуш тарзи, медиамаданият ва деструктив ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитет компонентларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилди;
инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбияланганликни баҳолаш мезонларига оид таклифлар “Маънавий тарбиянинг тарихий-назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруг ъига асосан берилган 555838-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбияланганликни баҳолаш мезонлари қадриятли муносабат, ахлоқий онг, ижтимоий масъулият, фуқаролик позицияси, мустақил қарор қабул қилиш, жамоавий мулоқот, меҳнат ва таълимга нисбатан ижобий мотивация ҳамда хулқ-атвор барқарорлиги каби кўрсаткичлар негизида қуйи, ўрта ва юқори даражалар кесимида асосланганлиги натижадорликни оширишга хизмат қилди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси томонидан тайёрланган “маҳалла еттилиги” хусусан бевосита маҳалла ҳудудида уюшмаган ёшлар билан ишлайдиган ёшлар етакчилари фаолиятига дахлдор бўлган “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда маҳалла тизимини ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида тадқиқотда келтирилган таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси томонидан 2025-йил 20-февралда берилган 04/3-8-9-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан тайёрланган қонун лойиҳаларини амалиёт билан бевосита дахлдорлигини таъминлашга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish