Тўхтамуродова Нафосат Хўшмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қарши шаҳрини кўкаламзорлаштиришда дарахт турларини танлашнинг экологик асослари”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/Qx1866
Илмий раҳбар: Холмуротов Мансурбек Зарипбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжаиги фанлари доктори, профессор; Темиров Элдор Эргашбоевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қарши шаҳрини кўкаламзорлаштиришда фойдаланилаётган дарахт турларининг биоекологик ва санитар-гигиеник хусусиятларини тадқиқ қилиш орқали, худудга мос келадиган дарахт турларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қарши шаҳри шароитида дарахтларнинг фенологик фазалари энг эрта виргин арчаси ва шарқ биотасида барг ёзиш март ойининг биринчи декадасида бошланиши, сўғдиёна шумтолида энг кеч – апрелнинг биринчи декадасида бошланиши аниқланган;
Қарши шаҳри шароитида атмосфера ҳавосидаги чангни ушлаб қолиш бўйича энг юқори натижалар Майдабаргли қайрағочда 60,8 г/м2, Япон софорасида 50,6 г/м2 ва Шарқ биотасида 50,7 г/м2 аниқланган;
автомобил йўли бўйида барча турларда ўсишнинг маълум даражада пасайганлиги аниқланиб, Виргин арчаси 56,33 см ва Япон софорасида 53,67 см ўсиш орқали юқори регенератив қобилиятга эга эканлиги исботланган;
истироҳат боғларидаги дарахтларнинг йиллик ўсиши – мақбул намлик, нисбатан тоза ҳаво ва тупроқнинг яхши ҳолатига боғлиқ ҳолда, энг юқори ўсиш Виргин арчаси дарахтида – 68 см, Япон софорасида - 64,67 см, Қайрағочда - 56,67 см ни ташкил этиши аниқланган;
саноат ҳудудларида энг чидамли турлар шох-шаббаларининг йиллик ўсиши Япон софорасида 46,33 см, Қайрағочда 40,33 см ва Биотада 41 см бўлиши аниқланган;
кўкаламзорлаштириш обектларида дарахтларни жойлаштириш учун йўл бўйларида Қайрағоч-софора-виргин арчаси, саноат ҳудудида эса Қайрағоч-сўғдиёна шумтоли-биота комбинацияларини жойлаштириш яхши натижа бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарши шаҳрини кўкаламзорлаштиришда дарахт турларини танлашнинг экологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Қарши шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилиб тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги №03-03/1-03/3-11011-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қарши шаҳрини кўкаламзорлаштиришда услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳудудига дарахт ва буталарнинг чангни ушлаб қолиш даражаси юқори бўлган, заҳарли газларга чидамли турларини экиш схемаси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги №03-03/1-03/3-11011-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўллари атрофидаги ҳавонинг таркибини, миқроиқлимни яхшилаш ва муҳофаза қилиш вазифасини бажариш бўйича 125% иқтисодий самарадорликка эришилган.
Қашқадарё вилояти “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти худудини кўкаламзорлаштиришга мос ва юқори самарали дарахт турлари танланиб, уларни энг мақбул экиш схемаси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги №03-03/1-03/3-11011-сон маълумотномаси). Натижада, ташкилот худудидаги ҳавонинг таркибини, миқроиқлимни яхшилаш ва муҳофаза қилиш вазифасини бажарувчи дарахтзорлар барпо этилиб, 120% иқтисодий самарадорликка эришилган. 
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish