Умарова Зумрадхон Авазхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Субектив баҳо ўзгаришининг прагмалингвистик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7335.
Илмий раҳбар: Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурмонова Дилфуза Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Умурзоқова Марҳабо Эгамбердиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, инглиз ва рус тилларида коммуникатив ният билан боғлиқ баҳо салбийлашуви ва ижобийлашуви ҳодисаларини қиёсий-прагмалингвистик аспектда таҳлил қилиш ҳамда уларнинг лингвистик ва прагматик намоён бўлиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек, инглиз ва рус тилларида баҳо салбийлашуви ҳамда ижобийлашуви жараёнларининг коммуникатив ниятга боғлиқ ҳолда юзага келиши, уларнинг прагмалингвистик механизми ва контекстуал шартланганлиги қиёсий аспектда илмий жиҳатдан асосланган;
ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги нейтрал, ижобий ва салбий баҳоли лексик бирликларда баҳо ўзгаришини юзага келтирувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар тизими аниқланиб, уларнинг умумий ва фарқли функсионал хусусиятлари тавсифланган;
баҳо ўзгариши жараёнининг адресант–адресат муносабати, ижтимоий вазият ҳамда миллий-маданий қадриятлар билан боғлиқлиги қиёсий таҳлил асосида далилланган;
ўзбек, инглиз ва рус тилларида баҳоси ўзгарган лексик бирликларда узуал ва окказионал семантика ўртасидаги муносабат аниқланиб, баҳо ўзгаришининг маъно ўзгариши билан боғлиқ ва ундан мустақил юзага келиш ҳолатлари очиб берилган;
баҳо салбийлашуви ва ижобийлашуви ҳодисаларининг энантиосемия, экспрессивлик ва бошқа ёндош ҳодисалардан фарқловчи прагматик белгилари қиёсий-прагмалингвистик аспектда асосланган;
ўзбек, инглиз ва рус тилларида коммуникатив ният таъсирида юзага келадиган баҳо салбийлашуви ва ижобийлашуви жараёнларининг универсал ҳамда миллий-маданий хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ўзбек тилида субектив баҳонинг ифодаланиши ва баҳолаш актининг нутқ жараёнидаги ўрнини аниқлашга оид илмий янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган ( Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-октябрдаги №04/1-5119-сонли маълумотномаси). Натижада вербал мулоқотда адресант ва адресат ўртасидаги баҳовий муносабатларни аниқлаш имконини берувчи таҳлилий-лингвистик воситалар ишлаб чиқилган ҳамда ўзбек тили прагмалингвистик тизимини автоматлаштириш масалалари илмий асосланган;
баҳо салбийлашуви ва ижобийлашуви жараёнларининг прагмалингвистик табиати, нейтрал сўзларнинг контекстуал маъно ўзгариши ҳамда узуал ва окказионал семантикалар муносабатига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Марказнинг 2025-йил 13-октябрдаги 1589-сонли маълумотномаси). Натижада платформа базасидаги луғавий бирликларнинг ўзбекча муқобилини танлашда уларнинг баҳовий ва прагматик хусусиятларини ҳисобга олиш тизими такомиллаштирилган;
нутқда баҳо категориясининг коммуникатив ният билан боғлиқлиги, киноя ва истеҳзо воситаларининг прагматик хусусиятлари ҳамда баҳо ўзгаришига ижтимоий вазият ва қадриятларнинг таъсири ҳақидаги илмий таҳлиллардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, ”Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 7-октябрдаги 05-09-1559-сонли маълумотнома). Натижада мазкур дастурларнинг тилдаги баҳо ўзгариши ва нутқий маданият масалаларига оид қисмлари янги илмий қарашлар ва таҳлилий материаллар билан мазмунан бойитилган.