Баратов Жавлонбек Норжигитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада камбағалликни қисқартиришни таргетлаш механизмини такомиллаштириш” 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6584
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арабов Нурали Уралович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Очилов Акрам Одилович;
иқтисод фанлари доктори, профессор Явмутов Дилшод Шойимардонқулович
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Минтақада камбағалликни қисқартиришни таргетлаш механизмларини такомил-лаштиришга доир илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада камбағалликни қисқартиришни таргетлаш механизми саноат тузилмасини оптималлаштириш, анъанавий қишлоқ хўжалигини ўзгартириш ва модернизасиялаш, замонавий саноат тармоқларини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш ҳамда ҳудудларнинг “драйвер” соҳаларини аниқлашни белгиловчи омилларни гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
минтақада камбағалликни қисқартиришни ишсизлар ва кам таъминланганларни ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ пассив ва янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган фаол чораларини реализация қилиш орқали аҳолининг камбағаллик даражасини 5,0 %га тушириш, ишсизликнинг табиий даражасига эришишини таъминлаш ҳамда аҳолининг йиллик ўртача реал даромадларини 15-20 %га ошириш асосида манзилли камбағалликни қисқартиришнинг “уч таргет” модели ишлаб чиқилган;
аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришнинг ҳудудий дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ камбағалликга тушиш хавфи юқори бўлган аҳоли қатламларини аниқлаш ва мониторинг қилиш, аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш орқали камбағалликдан чиқиш имкониятларини яратиш ҳамда ҳудудий тафовутларни ҳисобга олган ҳолда кам-бағалликни қисқартиришни таргетлаш сиёсати чораларини реализация қилиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида аҳоли турмуш фаровонлигига эришиш ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида аҳолининг реал умумий даромадлари ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бош бошқарманинг бандлик бўлими амалиётида фойдаланилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. минтақада камбағалликни қисқартиришни таргетлаш механизмини саноат тузилмасини оптималлаштириш, анъанавий қишлоқ хўжалигини модернизация қи-лиш ва диверсификациялаш, замонавий саноат тармоқларини кенгайтириш, хиз-мат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш ҳамда ҳудудларнинг “драйвер” соҳаларини аниқловчи омилларни тизимлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи вазирликнинг “2026-2027-йилларда камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 20-апрел 01/00-04/09-4012-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш минтақан-инг иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, аҳоли даромадларини барқарор ошириш, ҳудудларнинг “драйвер” тармоқларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодий ўсиш ҳамда бандликни рағбатлантиришга хизмат қилади. Натижада камбағаллик даражасини 5,0 фоизгача қисқартириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
минтақада камбағалликни қисқартиришни ишсизлар ва кам таъминланганларни ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ пассив ва янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган фаол чораларини реализация қилиш орқали аҳолининг камбағаллик даражасини 5,0 %га тушириш, ишсизликнинг табиий даражасига эришишини таъминлаш ҳамда аҳолининг йиллик ўртача реал даромадларини 15-20 %га ошириш асосида манзилли камбағалликни қисқартиришнинг “уч таргет” модели вазирликнинг “2026-2027-йилларда камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини ишлаб чиқишда фойдала-нилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 20-апрел 01/00-04/09-4012-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақада камбағаллик қисқартириш чораларини реали-зация қилиш орқали аҳолининг йиллик ўртача реал даромадларини 15-20 %га оширишга муайян даражада хизмат қилди.
Аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришнинг ҳудудий дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган аҳоли қатламларини аниқлаш ва мониторинг қилиш, аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш орқали камбағалликдан чиқиш имкониятларини яратиш ҳамда ҳудудий тафовутларни ҳисобга олган ҳолда камбағалликни қисқартиришни таргетлаш сиёсати чораларини реализация қилиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш таклифи вазирликнинг “2026-2027-йилларда камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 20-апрел 01/00-04/09-4012-сонли маълумотномаси).Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини қабул қилишнинг мақсадли индикаторларига эришиш бўйича қарорлар қабул қилишнинг оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилди.
Самарқанд вилоятида аҳоли турмуш фаровонлигига эришиш ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида аҳолининг реал умумий даромадлари ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари вазирликнинг “2026-2027-йилларда камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Кам-бағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 20-апрел 01/00-04/09-4012-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб Самарқанд вилоятида аҳолининг реал умумий даромадлари ҳажмини 137,0 фоизга, аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмини эса 180,0 фоизга ошириш имконини беради.