Турдиева Гулноза Сайфуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “ХХ аср бошлари Шинжон ўзбек шоирлари ижодида лексик бирликлар лингвопоетикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fil1087. Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
Илмий раҳбар: Каримова Шахлохон Ғаниевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор; Анданиязова Гавҳар Рўзиқуловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср бошлари Шарқий Туркистон (Шинжон)да яшаб ижод қилган ўзбек шоирлари ижодидаги лексик бирликларнинг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда улар шеъриятида қўлланган лисоний воситаларнинг мазкур давр ўзбек тили ривожидаги ўрнини белгилашдан иборат.    
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда илк бор ХХ аср бошларидаги Шарқий Туркистон (Шинжон)   ўзбек шоирлари асарлари тили, услуби, ижодидаги лексик бирликларнинг лингвопоетик хусусиятлари, ижтимоий-маданий, эстетик функсия ҳамда қадрият сифатида ўрганилиши аниқланган; 
сўзларнинг лексик-семантик гуруҳлари, ўзлашма сўзлар, лексик бирликлар луғавий маъносига хос семантик силжишлар, ўзбек ижодкорларининг уйғурлар билан ижодий алоқаларда ўзбек тилининг имкониятларини кенг тарғиб этишгани, адабий муштараклик муҳитида лингвопоетик билимларнинг шоирлар маҳорати ва бадиий матн мазмунини кучайтиришдаги долзарблиги, муҳит таъсирига қарамай, ўзбек тилининг структур-семантик барқарорлиги, функсионал-меъёрий устуворлиги сақланганлиги  Шинжон ўзбек шоирларининг шеърий матнлари мисолида далилланган; 
лисоний бирликлар ифодасининг нутқ жараёнидаги ҳиссий-таъсирий бўёқдорлигининг аҳамияти, олам лисоний манзарасини акс эттириш механизмларига таъсирини ўрганиш, лексик-семантик воситаларнинг тавсифи ва таснифига оид хусусиятлари, матн таъсирчамлигини оширишдаги ўрни, тил воситаларининг бир-бири билан боғлиқ ҳолда поетик бутунлик касб этиши исботланган; 
Шинжон ўзбек ижодкорларининг индивидуал услубини белгиловчи лингвистик бирликлар, шунингдек, ҳар бир ижодкорнинг сўз танлаш ва уни ифодалаш усули қиёсан ўрганилиб, маҳаллий шева ва умумтуркий сўзларнинг ўзаро синтези илмий асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср бошлари Шинжон ўзбек шоирлари ижодида лексик бирликлар лингвопоетикаси тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
лисоний бирликлар ифодасининг нутқ жараёнидаги ҳиссий-таъсирий бўёқдорлигининг аҳамияти, олам лисоний манзарасини акс эттириш механизмларига таъсирини ўрганиш, лексик-семантик бирликларнинг тавсифи ва таснифига оид хусусиятларини ўрганишга доир илмий натижалари, хулосалар ва тавсияларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 18-ноябрдаги 148-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган; 
Шинжон ўзбек ижодкорларининг индивидуал услубини белгиловчи лингвистик бирликлар асосланган, ҳар бир ижодкорнинг сўз танлаш ва уни ифодалаш усули қиёсан очиб берилган диссертация илмий натижалари ва материаллари электрон платформани яратишда татбиқ қилинди. Жумладан, диссертациядаги материаллардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/1-794-сон маълумотномаси). Натижада шоирлар ижодида қўлланган луғавий бирликлар, лексик қатламлар, метафора, метонимия, синекдоха, эпитет каби лексик-семантик воситаларнинг матн мазмунини оширишдаги ўрни, тил воситаларининг бир-бири билан боғлиқ ҳолда поетик бутунлик касб этиши орқали электрон платформанинг аҳамияти ортган;
ХХ аср бошлари Шарқий Туркистон (Шинжон) ўзбек шоирлари асарлари тилининг лингвопоеик хусусиятлари, қўлланган сўзларнинг лексик-семантик гуруҳлари, ўзлашма сўзлар, лексик бирликлар луғавий маъносига хос семантик силжишлар, ўзбек ижодкорларининг уйғурлар билан ижодий алоқаларда ўзбек тилининг имкониятларини кенг тарғиб этишгани, адабий муштараклик муҳитида лингвопоетик билимларнинг шоирлар маҳорати ва бадиий матн мазмунини кучайтиришдаги долзарблиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан, тадқиқ доирасида исботланган материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида узатилган “Ўзбек шеърияти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришлари ссенарийсини шакллантиришда (2024-2025 йиллар) фойдаланилди (ЎзМТРК “Ўзбекистон” радиоканалининг 2025-йил 14-ноябрдаги 05-09-1830-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маънавий-маърифий дастурларда ўзбек ва уйғур маданий алоқалари Шинжон ўзбек шеърияти мисолида амалий ёритилган, тадбирлар мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish