Назарова Гулчехра Нурмуханбетовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини оширишда электрон тижорат методологиясини такомиллаштириш, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.2.DSc/Iqt2301.
Илмий раҳбари: Тешабаев Тўлқин Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025 27.12.I.23.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидхамедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик, Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини оширишда электрон тижорат методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бозор конъюнктурасини рақамли трансформация қилиш шакли сифатида электрон тижоратнинг технологик ва институционал моҳияти илмий асосланиб, унинг платформавий архитектура, маълумотларни алгоритмик бошқариш ҳамда рақамли ўзаро ҳамкорлик стандартлари интеграцияси билан тавсифланиши, бу эса жадал ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида бизнес субъектлари рақобатбардошлигига таъсир этувчи таркибий компонентлар, фаолият юритиш тамойиллари ва таъсир механизмларини тизимлаштириш имконини бериши асослаб берилган; 
рақамли иқтисодиёт шароитида электрон тижорат субъектларининг рақобат устунликларини шакллантиришнинг маълумотларни алгоритмик қайта ишлаш ҳамда логистика ва тўлов модулларига асосланган таркибий-функционал модели таклиф этилиб, у бизнес субъектлари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли активлар ва тармоқ эффектларидан фойдаланишнинг асосий механизмларини аниқлаш имконини бериши асосланган; 
электрон тижорат субъектларини интеграл рақамли рақобатбардошлик коеффициенти асосида рейтинг баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилиб, 0≤Иₑₖ<0,25 – «жуда паст», 0,25≤Иₑₖ<0,50 – «паст ёки ўртача», 0,50≤Иₑₖ<0,75 – «юқори», 0,75≤Иₑₖ≤1,00 – «жуда юқори» мезонлари белгиланган ҳамда у бизнес субъектларининг рақамли етуклик даражасини табақалаштирилган ҳолда баҳолаш имконини бериши асосланган;
электрон тижоратнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олувчи, бизнес самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг тизимли таҳлилига асосланган адаптив модел ишлаб чиқилиб, у регрессия усулларини қўллаш орқали бизнес субъектларининг рақобатбардошлик барқарорлигини комплекс (миқдорий ва сифат жиҳатидан) баҳолаш имконини бериши асосланган;
Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача электрон тижоратни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари товар айланмаси ҳажми, бозор субъектлари сони, бизнес субъектларининг рақамли етуклик даражаси ҳамда электрон тижоратнинг чакана савдо таркибидаги улуши асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини оширишда электрон тижорат методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон тижоратнинг бозор конъюнктурасини рақамли трансформация қилиш шакли сифатидаги институционал ва технологик моҳияти, платформавий архитектуралар, маълумотларни алгоритмик бошқариш ҳамда рақамли ўзаро ҳамкорлик стандартларини интеграциялаш орқали электрон савдо субъектлари фаолиятига жорий этилган. Натижада рақамли жараёнларнинг ўзаро мувофиқлиги таъминланган, мижозлар маълумотларини қайта ишлаш тезлиги ошган ҳамда бизнес-моделларнинг адаптивлиги кучайган, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ўртача вақти 11 фоизга қисқарган. Бу эса бозор муҳити динамикасига тезкор жавоб бериш имкониятини оширишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 33-8/4184-сон маълумотномаси);
маълумотларни алгоритмик қайта ишлаш, логистика ва тўлов модулларига асосланган электрон тижорат субъектларининг рақобат устунликларини шакллантиришга оид таклиф этилган таркибий-функсионал модел электрон тижорат субъектлари фаолиятига жорий этилган. Натижада мижозлар сегментациясини шакллантириш аниқлиги ошган, логистика занжирлари такомиллаштирилган ҳамда мижозларнинг қайта мурожаат қилиш кўрсаткичи ўртача 8 фоизга ортган. Бу эса рақамли бозорда бизнеснинг барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 33-8/4184-сон маълумотномаси).
интеграл рақамли рақобатбардошлик коеффициенти асосида ишлаб чиқилган электрон тижорат субъектларини рейтинг баҳолаш алгоритми электрон тижорат субъектлари фаолиятига жорий этилган. Жорий этиш натижасида корхоналарнинг рақамли етуклик даражасини баҳолаш тизимлаштирилган, уларни рақобатбардошлик даражалари бўйича табақалаштириш аниқлиги оширилган ҳамда акселерация ва рақамли қўллаб-қувватлаш дастурлари иштирокчиларини саралаш самарадорлиги 7 фоизга ошган. Бу эса қўллаб-қувватлаш ресурсларини янада мақсадли тақсимлаш ва тадбиркорлик муҳитида рақамли ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 33-8/4184-сон маълумотномаси); 
рақамли омилларни тизимли таҳлил қилиш ҳамда регрессия усулларидан фойдаланишга асосланган электрон тижорат субъектларининг рақобатбардошлик барқарорлигини миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолашга мўлжалланган адаптив модел электрон тижорат субъектлари фаолиятига жорий этилган. Жорий этиш натижасида рақамли муҳитдаги хавф-хатарлар ва устун жиҳатларни комплекс диагностика қилиш имконияти яратилган, шунингдек стратегик ссенарийлар бўйича ҳисоб-китобларнинг аниқлиги 6 фоизга ошган. Бу эса тадбиркорлик фаолиятининг барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 33-8/4184-сон маълумотномаси); 
Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача электрон тижоратни ривожлантиришнинг товар айланмаси ҳажми, бозор субъектлари сони, рақамли етуклик даражаси ҳамда электрон тижоратнинг чакана савдодаги улушини инобатга олувчи прогноз кўрсаткичлари электрон тижорат субъектлари фаолиятига жорий этилган. Жорий этиш натижасида ривожланишнинг адаптив ссенарийларини амалга ошириш таъминланиб, режалаштирилган ва амалдаги кўрсаткичлар ўртасидаги тафовут 5 фоизга қисқартирилган, шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурида белгиланган вазифалар доирасида узоқ муддатли бошқарув қарорларининг асосланганлик даражаси оширилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 33-8/4184-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish