Убайдуллаева Мадина Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий дискурсда сўз ясаш бирликларининг лингвокреативлик моҳияти, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4291.
Илмий раҳбар: Ашурова Дилярам Умаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зокиров Муҳторали Турдалиевич, филология фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар ва бадиий дискурсдаги сўз ясалиш лингвокреативлик механизмларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли тизимли тилларда фонетик, морфологик, лексик, фразеологик ва синтактик сатҳларида юзага келувчи, ифодали бадиий нутқ яратиш жараёнида услубий-экспрессив воситалар орқали ўзига хос индивидуал ва контекстуал тарзда намоён бўлувчи лингвокреативлик ҳодисасининг сатҳлараро параметрлари аниқланган;
турли тизимли тилларда ва бадиий дискурсдаги сўз ясаш лингвокреативлигининг комизм, парадокс, истеҳзо, ҳазил, киноя каби ифодаларни юзага келтирувчи сўз ўйинининг асосий турлари, шунингдек, муаллифнинг ўзига хос, ижодий услубини акс эттирувчи окказионал сўз ясалиши, аффикс ва ўзак морфемаларнинг такрори, семантик-услубий ўзгаришлар, муаллиф нутқининг бадиий дискурсда ифодалилиги ва ҳиссий бойлигини таъминловчи сўз ясовчи услубий воситаларнинг шаклланиши далилланган;
тилнинг функсионал хусусиятлари ҳақида тилшунос олимлар томонидан билдирилган назарий қарашларга таяниб, бадиий дискурсда сўз ясовчи лингвокреатив воситаларнинг функсионал вазифалари изоҳланиб, сўз ясаш лингвокреативлигининг бадиий дискурсда кўп функсияли эканлиги, унга кўра, услубий, прагматик, когнитив ва маданий функсияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирида намоён бўлиши, шунингдек, сўз ясаш бирликларининг ўзига хос жиҳатлари асосланган;
бадиий дискурсда сўз ясаш лингвокреативлигининг когнитив-консептуал аҳамияти унинг бадиий консептларни шакллантириш ва консептуал мазмунни кенгайтиришдаги фаол иштироки билан белгиланиши аниқланиб, мазкур ёндашув асосида сўз ясовчи лингвокреатив воситалар бадиий консептларнинг вербализатори, янги консептуал маъноларни яратиш воситаси ҳамда олам манзарасининг индивидуал муаллифлик консептуал яратувчиларидан иборат эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
турли тизимли тилларда лингвокреативликнинг фонетик, морфологик, лексик ва фразеологик сатҳларда намоён бўлишини сатҳлараро параметрлаштириш, хусусан, лингвокреативликни турли тизимли тилларнинг, синтактик сатҳда вужудга келиши, сатҳларда шаклланиши, лингвокреативликнинг тилнинг барча сатҳларини қамраб олувчи кўп қатламли ҳодиса эканлиги, унинг бадиий нутқда хилма-хил тарзда намоён бўлиши, шунга қарамай умумий мақсадга, яъни ифодали, индивидуал равишда белгиланган матн яратишга бўйсуниши ҳақидаги илмий-амалий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2022-2023-йилларда амалга оширилган “Эрасмус+ 2020-1-УК01-КА107-078419, ИCМ КА-107 Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилди. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 27-мартдаги №04-01/1444-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган мисоллар, бадиий дискурсдаги лингвистик креативликка оид назарий мулоҳазалар турли тил сатҳларининг таҳлили асосида ўрганилди;
турли тизимли тилларда ва бадиий дискурсдаги сўз ясаш лингвокреативлигининг комизм, парадокс, истеҳзо, ҳазил, киноя сингари ифодаларини таъминловчи сўз ўйини каби асосий турлари, шунингдек, муаллифнинг ўзига хос, ижодий жиҳатини акс эттирувчи, ижодкорнинг индивидуал, эстетик жиҳатдан бўёқдор тил фаолиятини намойиш этувчи окказионал сўз ясалиши, аффикс ва ўзак морфемаларнинг такрори, семантик-услубий ўзгаришлар, муаллиф нутқининг бадиий дискурсда ифодалилиги ва ҳиссий бойлигини ифода этувчи сўз ясовчи услубий воситаларнинг шаклланиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) билан ҳамкорликда 2020-2022-йилларда амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида самарали ва кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 27-мартдаги №04-01/1454-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа илмий жиҳатдан бойитилди, тилнинг назарий ва илмий асослари такомиллаштирилди;
тилнинг функсионал хусусиятлари ҳақида тилшунос олимлар томонидан билдирилган назарий қарашлар, бадиий дискурсда сўз ясовчи лингвокреатив воситаларнинг функсионал вазифалари, жумладан, сўз ясаш лингвокреативлигининг бадиий дискурсда кўп функсияли эканлиги, унга кўра стилистик, прагматик, когнитив ва маданий функсияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирида намоён бўлиши, шунингдек, сўз ясаш бирликларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги натижалар ва материаллардан Қўқон давлат педагогика институтида АҚШ таълим ва маданият масалалари бюроси билан ҳамкорликда 2020-2022-йилларда амалга оширилган С-ЭCАГД-18-CФ-0067 (П02000235) “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳаси доирасида кенг фойдаланилган (ҚДПИнинг 30-январ 2025-йилдаги №111/04-сонли маʼлумотномаси). Натижада бадиий адабиётдан олинган мисоллар инглиз, рус ва ўзбек тилларида сўз ясалиш усуллари бўйича таҳлил қилинди;
бадиий дискурсда сўз ясаш лингвокреативлигининг когнитив-консептуал аҳамияти далилланган, когнитив моҳияти эса унинг бадиий консептларни яратишдаги фаол иштироки билан белгиланиши аниқланган, шу нуқтайи назардан, сўз ясовчи лингвокреатив воситаларнинг бадиий консептларнинг вербализатори, янги консептуал маъноларнинг яратувчиси, дунё манзарасининг индивидуал муаллифлик консептуал яратувчиларидан иборат эканлиги ҳақидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда бажарилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” лойиҳасида фойдаланилган. (Қарши давлат университетининг 2025-йил 3-феврал №03/156-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий тилшуносликнинг турли кўринишларини инглиз, рус ва ўзбек тилларида қиёсий ўрганиш, ўқувчиларда лингвокреативликни ривожлантириш бўйича илмий хулосаларни бойитиш имкониятини берди.