Қурбонова Нилуфар Тўрабековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Стивен Кинг ижодида “қўрқинчли роман” (ҳоррор) жанрининг ғоявий-бадиий ўзига хослиги”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil.5568.
Илмий раҳбар: Умарова Маҳлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Матенова Юлия Умидовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Стивен Кинг асарларида қўрқинчли роман жанрининг ғоявий-бадиий ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
америка адабиётида “қўрқинчли роман” (ҳоррор) жанри эволюциясини белгиловчи маданий, тарихий, биографик омилларни тизимлаштириш асосида Стивен Кинг насрида жанр эстетик поетикасининг реал ижтимоий муҳитга кўчириши, муаллифнинг индивидуал-биографик кечинмаларини асарларнинг сюжет-композицион тизимини шакллантиришида бош омил эканлиги далилланган;
Стивен Кингнинг “Керри” романида қўлланилган бадиий-тасвирий воситаларнинг қон рамзи, шахсга нисбатан зўравонлик ва диний босим ғояларини акс эттирилиши, муболаға (гипербола) эса эмоционал кескинликни кучайтириш каби хусусиятлари даҳшат муҳитини яратишга хизмат қилиши герменевтик таҳлил ёрдамида аниқланган;
Стивен Кингнинг “Мизери” романида психологик детерминизм поетикаси, шунингдек, ижодкор шахсининг ижтимоий-ахлоқий масъулияти ҳамда инсон руҳиятидаги экзистенсиал тобелик ва деструктив фобия мотивларининг бадиий трансформацияси тизимли-консептуал таҳлил ёрдамида далилланган;
Стивен Кингнинг “Институт” романида тоталитар тузилмаларнинг ғайриинсоний табиатини фош этувчи ижтимоий ёвузлик консепсияси ва социал параноия мотивлари, шунингдек, динамик тарзда ўсиб борувчи психологик даҳшат эффекти асар бадиий қурилиши мувозанатини белгиловчи асисий омиллар эканлиги структуравий-семиотик таҳлил орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. С.Кинг ижодида “қўрқинчли роман” (ҳоррор) жанрининг ўзига хослигини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган назарий таклифлар ва амалий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган:
Америка адабиётида “қўрқинчли роман” (ҳоррор) жанри эволюциясини белгиловчи маданий, тарихий, биографик омилларни тизимлаштириш асосида Стивен Кинг насрида жанр эстетик поетикасининг реал ижтимоий муҳитга кўчириши, муаллифнинг индивидуал-биографик кечинмаларини асарларнинг сюжет-композицион тизимини шакллантиришида бош омил эканлиги ҳақидаги хулосалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 24-майдаги 04-04-1/2498-сон маълумотномаси). Натижада Стивен Кинг услубининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фантастик наср ривожига таъсири ҳақидаги хулосалар лойиҳа доирасида яратилган электрон платформани бойитишда кенг фойдаланилган;
Стивен Кингнинг “Керри” романида қўлланилган бадиий-тасвирий воситаларнинг қон рамзи, шахсга нисбатан зўравонлик ва диний босим ғояларини акс эттирилиши, муболаға (гипербола) эса эмоционал кескинликни кучайтириш каби хусусиятлари даҳшат муҳитини яратишга хизмат қилишига оид хулосалардан 2024-2025 йилларда “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедрасида Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) кўмагида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги 2026-йил 25-майдаги 11-25/383-сон маълумотномаси). Натижада хулосалар ва тавсиялар асосида лойиҳа доирасида яратилган элеcтрон ресурслар, таҳлиллар, назарий ва амалий материалларни таёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
Стивен Кингнинг “Мизери” романида психологик детерминизм поетикаси, шунингдек, ижодкор шахсининг ижтимоий-ахлоқий масъулияти ҳамда инсон руҳиятидаги экзистенсиал тобелик ва деструктив фобия мотивларининг бадиий трансформацияси тизимли-консептуал таҳлил ёрдамида далилланганлигига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил қилинган адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-июлдаги 01-03/370-сонли маълумотномаси). Натижада тақдим этилган хулосалар ёшлар орасида китобхонликни кенг таргʻиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Стивен Кингнинг “Институт” романида тоталитар тузилмаларнинг ғайриинсоний табиатини фош этувчи ижтимоий ёвузлик консепсияси ва социал параноия мотивлари, шунингдек, динамик тарзда ўсиб борувчи психологик даҳшат эффекти асар бадиий қурилиши мувозанатини белгиловчи асосий омиллар эканлигига оид хулосалардан 2024-2025 йилларда “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедрасида Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) кўмагида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги 2026-йил 25-майдаги 11-25/383-сон маълумотномаси). Натижада хулосалар ва тавсиялар асосида лойиҳа доирасида яратилган элеcтрон ресурслар, таҳлиллар, назарий ва амалий материалларни таёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган.