Қўчқорова Садоқат Тошпўлатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли жанр матнларида символик образнинг воқеланиши ва таржима муаммолари (француз ва ўзбек тиллари материалида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Fil527.
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Муҳамадовна, филология фанлари доктори, профессор; Тешабоева Зиёда Қодировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли жанрдаги француз ва ўзбек матнларидаги символик образларнинг когнитив-семиотик табиати ва маъно шаклланиш механизмларини, уларни таржимада қайта талқин қилиш жараёнлари ҳамда маданий ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз ва ўзбек бадиий матнларидаги символик образларнинг маъно ҳосил қилиш механизми уларнинг лингвосемиотик, когнитив ва маданий вазифалари таснифи кесимида диний, зооморф ва магик образлар материалида очиб берилган;
рамзий тафаккурга хос мавҳумлик, мифологияга боғлиқлик, ассоциативлик ва метафориклик каби белгилар, шунингдек, француз ва ўзбек бадиий матнларидаги зоосимволларнинг ассоциация, инференсия, когнитив проексия, категориялаштириш ҳамда эмоционал кодлаш каби когнитив механизмлар асосида шаклланиш хусусиятлари ва консептуал фаоллашуви когнитив-семиотик таҳлил орқали аниқланган;
француз ва ўзбек насрий ҳамда назмий матнларидаги зоосимволларнинг семантик, когнитив ва экспрессив вазифаларини тавсифлаш усули уларни шакллантирувчи беш мотивация базасини инсон идроки жараёнлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш асосида ишлаб чиқилган;
зоосимволлар таржимасида когнитив-семантик эквивалентликни таъминлаш стратегияси, уни амалга ошириш усуллари, қўлланиш тамойиллари ва самарадорлик мезонлари уларнинг таржимасидаги маъно кўчиши, трансформация турлари ҳамда маданий мослашув даражаларини бадиий таржима материалида чоғиштириш орқали тизимлаштирилган;
рамзий мазмунни семантик, семиотик ва маданий мослашув механизмлари асосида қайта яратувчи кўп босқичли когнитив-семиотик модел (КСМ)нинг турли образ таржимаси учун универсал назарий-методологик асос эканлиги турли тил жуфтликлари ва рамзий образ турлари материалида таржима трансформацияларини қиёсий ўрганиш орқали исботланган;
МАГИЕ/СЕҲР-ЖОДУ консепти доирасидаги сеҳрли образ ва метаморфоза мотивининг мифологик асослари ҳамда миллий когнитив моделдаги семантик воқеланиш хусусиятлари француз ва ўзбек халқ эртакларидаги магик образлар таснифи ва метаморфоза моделларини когнитив-архетипик ёндашув орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларида турли жанрга оид матнларда символик образнинг воқеланиши ва таржима муаммолари тадқиқи илмий натижаларидан қуйидагича фойдаланилди:
француз ва ўзбек бадиий матнларидаги символик образларнинг маъно ҳосил қилиш механизми уларнинг лингвосемиотик, когнитив ва маданий вазифалари таснифи кесимида диний, зооморф ва магик образлар материалида очиб берилганлигига оид фикр-мулоҳазалардан 2022–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан амалга оширилган 1-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 26-августдаги №02-15-07-938 рақамли маълумотномаси). Натижада номоддий маданий мерос намуналаридаги рамзий тизимларни таҳлил қилиш учун универсал методологик ёндашув ишлаб чиқилган;
рамзий тафаккурга хос мавҳумлик, мифологияга боғлиқлик, ассоциативлик ва метафориклик каби белгилар, шунингдек, француз ва ўзбек бадиий матнларидаги зоосимволларнинг ассоциация, инференсия, когнитив проексия, категориялаштириш ҳамда эмоционал кодлаш каби когнитив механизмлар асосида шаклланиш хусусиятлари ва консептуал фаоллашуви когнитив-семиотик таҳлил орқали аниқланганлиги хусусидаги илмий мулоҳазалардан 2022–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан амалга оширилган 1-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 26-августдаги №02-15-07-938 рақамли маълумотномаси). Натижада турли миллатлар маданиятидаги умумий ва ўзига хос жиҳатлар қиёсий очиб берилган;
француз ва ўзбек насрий ҳамда назмий матнларидаги зоосимволларнинг семантик, когнитив ва экспрессив вазифаларини тавсифлаш усули уларни шакллантирувчи беш мотивация базасини инсон идроки жараёнлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш асосида ишлаб чиқилганлиги борасидаги илмий мулоҳазалардан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2020-2022 йилларга мўлжалланган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасидаги инглиз тили дарсларида рамзий образ ва метафораларни ўргатишда янги методикалар яратиш, инглиз адабиётидаги зоосимволларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва наср ва шеъриятдаги ҳайвон образларининг семантик вазифаларини ўрганиш учун амалий топшириқлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 8-августдаги 2337/02-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда турли жанрларга хос адабий манбалардан рамзий элементларни ажратиб олиш каби лисоний ва тадқиқот олиб боришга оид кўникмаларни ривожлантиришга эришилган;
зоосимволлар таржимасида когнитив-семантик эквивалентликни таъминлаш стратегияси, уни амалга ошириш усуллари, қўлланиш тамойиллари ва самарадорлик мезонлари уларнинг таржимасидаги маъно кўчиши, трансформация турлари ҳамда маданий мослашув даражаларини бадиий таржима материалида чоғиштириш орқали тизимлаштирилганлигига оид илмий мулоҳаза ва таклифлардан Франция «А.С.И.Э.» (Ассоcиатион де Солидаритé Интернатионале эт дъÉдуcатион) нодавлат ташкилотининг “Миссион 2023: ОузбекъСториес” мавзусидаги халқаро лойиҳасида, шунингдек, ёшлар ўртасидаги маданий алмашинув дастурларида назарий ва амалий жиҳатдан фойдаланилган (А.С.И.Э. – Халқаро ҳамкорлик ва таълим ассоциациясининг 2025-йил 3-майдаги маълумотномаси). Натижада “А.С.И.Э.” нинг Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги лингвомаданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро дастурлари мазмуни илмий-назарий жиҳатдан бойитилган;
рамзий мазмунни семантик, семиотик ва маданий мослашув механизмлари асосида қайта яратувчи кўп босқичли когнитив-семиотик модел (КСМ)нинг турли образ таржимаси учун универсал назарий-методологик асос эканлиги турли тил жуфтликлари ва рамзий образ турлари материалида таржима трансформацияларини қиёсий ўрганиш орқали исботланганлиги хусусидаги тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги №01/4-3787-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган дастурий воситаларда рамзий образларнинг семантик қатламини аниқлаш ҳамда рамзларнинг таржимада маданиятлараро узатилишида контекстуал мосликни таъминлаш имкони яратилган;
МАГИЕ/СЕҲР-ЖОДУ консепти доирасидаги сеҳрли образ ва метаморфоза мотивининг мифологик асослари ҳамда миллий когнитив моделдаги семантик воқеланиш хусусиятлари француз ва ўзбек халқ эртакларидаги магик образлар таснифи ва метаморфоза моделларини когнитив-архетипик ёндашув орқали очиб берилганлигига оид назарий-методологик ёндашувлар Сорбонна Университети, Париж Академияси Ўқитувчиларни тайёрлаш ва таълим миллий институти (ИНСПЕ) томонидан маданиятлараро лингвистика ва таржимашунослик бўйича илмий-методик изланишларда методологик асос сифатида қабул қилинган (Сорбонна Университети, Париж Академияси Ўқитувчиларни тайёрлаш ва таълим миллий институтининг 2025-йил 29-апрелдаги маълумотномаси). Натижада зоосимволик дискурснинг таржима жараёнидаги когнитив механизмларини тушунтирувчи янги илмий ёндашувни шакллантиришга хизмат қилган.
рамзий тафаккурга хос мавҳумлик, мифологияга боғлиқлик, ассоциативлик ва метафориклик каби белгилар, шунингдек, француз ва ўзбек бадиий матнларидаги зоосимволларнинг ассоциация, инференсия, когнитив проексия, категориялаштириш ҳамда эмоционал кодлаш каби когнитив механизмлар асосида шаклланиш хусусиятлари ва консептуал фаоллашуви когнитив-семиотик таҳлил орқали аниқланганлиги хусусидаги оид илмий мулоҳазалардан Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни француз тилига таржима қилишда амалий қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан 2025-йил 10-июлда берилган 04-05/2786-сонли маълумотнома). Натижада замонавий трансформация стратегиялари асосида маданий ва тарихий контекстни сақлаб қолган ҳолда, маълумотларнинг француз тилида аниқ ва тушунарли ифодаланиши таъминланган.