Аяқулова Азиза Исматулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва рус тилларида кардиохирургияга оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқиъъ 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4124.
Илмий раҳбар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Далиева Мадина Хабибуллаевна, филология фанлари  доктори, доцент (Кенгаш аъзоси); Худойқулов Абдулла Эшкуватович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминологик бирликларнинг лексик-семантик хусусиятларини ҳамда уларни таржима қилиш билан боғлиқ муаммоларни тизимли тарзда очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминларнинг классификацион, дифференциал-семантик, мантиқий-тушунчавий жиҳатига кўра дефиницион (таърифий) ва референсиал-денотатив, семантик, номинатив, функсионал-услубий кўринишдаги дескриптив (тасвирий) лингвистик хусусиятлари аниқланган;
ўзбек ва рус тиллари кардиохирургияга оид терминларни таснифлаш асосида мураккаб тартибли терминлар, термин лексемалар ҳамда терминологик бирикмаларнинг номинатив, аффиксацион, композитив турга мансуб продуктив; морфологик шаклланиш, синтактик бирикиш усулларига асосланган грамматик; қўшма, қисқартма, икки ва кўп компонентли таркибга эга структуравий моделлари очиб берилган;
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминологик бирликлар ўртасидаги синтагматик ва парадигматик муносабатларни ўрганиш орқали икки тил терминосемантикасидаги структур, семантик, функционал тафовутдаги алломорфик ва парадигматик ўхшашлик, семантик мутаносиблик каби изоморфик жиҳатлар аниқланган ҳамда соҳавий лексик бирликларнинг семантик майдондаги муқобиллик даражаси белгиланган;
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминларнинг миллий ва ўзлашма қатламлари, улардаги семантик силжишлар, транстерминологизация ва детерминологизация жараёнлари ўзбек ва рус тилларида терминологик бирликларнинг шаклланиш манбалари, семантик ўзгаришлари ва бошқа терминологик соҳаларга кўчиши ҳамда умумистеъмол лексикасига ўтиш даражасидаги фарқларга асосан пропорсионал эмаслиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларида кардиохирургияга оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқи мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминларнинг классификацион, дифференциал-семантик, мантиқий-тушунчавий жиҳатига кўра дефиницион (таърифий) ва референсиал-денотатив, семантик, номинатив, функсионал-услубий кўринишдаги дескриптив (тасвирий) лингвистик хусусиятлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг давлат илмий-техник дастурлари доирасида Бухоро давлат университетида 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396-сонли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 19-августдаги 4904-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Ибн Сино ижодининг жаҳон тиббиётига қўшган ҳиссасига оид янги лингвистик ва терминологик маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек ва рус тиллари кардиохирургияга оид терминларни таснифлаш асосида мураккаб тартибли терминлар, термин лексемалар ҳамда терминологик бирикмаларнинг номинатив, аффиксацион, композитив турга мансуб продуктив; морфологик шаклланиш, синтактик бирикиш усулларига асосланган грамматик; қўшма, қисқартма, икки ва кўп компонентли таркибга эга структуравий моделлари очиб берилганлигига оид илмий тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-августдаги 1876-03-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт йўналишларида рус тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш, таълимий корпус учун тиббий терминларни саралаш ва ўқув материалларини лингвистик жиҳатдан такомиллаштириш имконияти кенгайган;
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминологик бирликлар ўртасидаги синтагматик ва парадигматик муносабатларни ўрганиш орқали икки тил терминосемантикасидаги структур, семантик, функционал тафовутдаги алломорфик ва парадигматик ўхшашлик, семантик мутаносиблик каби изоморфик жиҳатлар аниқланган ҳамда соҳавий лексик бирликларнинг семантик майдондаги муқобиллик даражаси белгиланганлигига оид илмий ёндашувлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари учун ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-августдаги 01/4-3657-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт терминларини автоматик таҳлил қилиш ва лингвистик корпусларга интеграция қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўзбек ва рус тилларидаги кардиохирургияга оид терминларнинг миллий ва ўзлашма қатламлари, улардаги семантик силжишлар, транстерминологизация ва детерминологизация жараёнлари ўзбек ва рус тилларида терминологик бирликларнинг шаклланиш манбалари, семантик ўзгаришлари ва бошқа терминологик соҳаларга кўчиши ҳамда умумистеъмол лексикасига ўтиш даражасидаги фарқларга асосан пропорсионал эмаслиги далилланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-августдаги 01/4-3656-сон маълумотномаси) Натижада таълимий корпус таркибида тиббиёт дискурсига оид материалларни лингвистик мезонлар асосида тизимлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish