Асророва Наргиза Исомитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Cорпус-Басед Дисcоурсе Аналйсис оф Спокен Cонверсатионс wитҳ АИ Чатбоц” (Сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки суҳбатларнинг корпусга асосланган дискурс таҳлили), 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6395.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Ҳамидулла Иномович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01 номли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамиля Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки суҳбатларнинг корпусга асосланган дискурс таҳлилини олиб боришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тил ўрганувчиларнинг сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки мулоқотидаги синтактик, лексик, прагматик ва просодик бирликларнинг қўлланиши ўрганилиб, уларнинг функсионал моделлари аниқланган;
чатбот суҳбатларида кенг тарқалган лисоний қонуниятлар (лангуаге паттернс), сўз бирикмалари (н-граммалар), конкорданслар, лексик ва синтактик мураккаблик даражалари, дискурс маркерлари ҳамда нутқ актларининг тақсимланиши далилланган;
сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки мулоқот жараёнида қўлланадиган мулоқот стратегияларининг (интераcтионал стратегиес) самарадорлиги луғатга асосланган нутқ бирликлари (Воcабуларй-Басед Униц) бўйича таҳлил қилиниб, уларнинг самарадорлиги частота, функсионал хусусиятлар ва дискурс бўйлаб такрорланиш асосида исботланган;
сунъий интеллект билан оғзаки мулоқотларда ижтимоий муносабатларнинг мавжуд эмаслиги исботланган, бу ҳолат “сунъий интеллект хушмуомалалик парадокси” сифатида таърифланиб, мавқе (П) кўрсаткичининг пастлиги ва масофа (Д) кўрсаткичининг юқорилиги орқали далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки суҳбатларнинг корпусга асосланган дискурс таҳлили жараёнида олинган натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
тил ўрганувчиларнинг сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки мулоқотидаги дискурсив хусусиятлар корпус асосида ўрганилиб, сунъий интеллект суҳбатдош сифатида иштирок этадиган мулоқотда синтактик-лексик, прагматик ва просодик бирликларнинг функсионал қўлланиш моделлари аниқланганлигига оид илмий хулосаларидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025-йил 20-октябрдаги 394-сонли буйруғига асосан амалга оширилаётган “Умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчиларини Массачусец технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида касбий ривожлантириш ва ментор сифатида тайёрлаш лойиҳаси” доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-йил 23-декабрдаги 02-33-4733-сонли маълумотномаси). Натижада сунъий интеллект асосида ишлайдиган тил ўргатиш платформалари дискурсини такомиллаштириш борасида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
такрорланувчи тил қолиплари, н-граммалар ва конкорданслар, лексик ҳамда синтактик мураккаблик даражалари, дискурс маркерлари ва суҳбат актларининг тил ўрганувчи нутқида тақсимланиши сунъий интеллект чатботларини интерактив суҳбатдош сифатида қўллаш орқали далилланганлигига оид илмий натижаларидан 19-12/147-сонли Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон “Тадбиркор ва ишбилармон аёллар” бирлашмаси томонидан амалга оширилган “Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон “Тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар” бирлашмасининг 2025-йил 20-сентябрдаги 27-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа тингловчиларнинг сунъий интеллект бўйича компетенсияларини ривожлантиришда “Ахборот хавфсизлиги асослари” ва “Киберхавфсизлик” номли ўқув қўлланмалари, ҳамда, махсус ишлаб чиқилган сунъий интеллект асосидаги ўқув платформасини яратишда фойдаланилди;
сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки мулоқот жараёнида қўлланадиган мулоқот стратегияларининг самарадорлиги луғатга асосланган нутқ бирликлари бўйича частотавий тақсимоти, функсионал қўлланилиши ва дискурс бўйлаб барқарор такрорланиши асосида исботланганлигига оид илмий натижалар асосида филология ва тилларни ўқитиш бакалавриат таълим йўналишлари учун “Ахборот хавфсизлиги асослари” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-январдаги 02/17-4/4-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ўқув қўлланма методик таъминот вазифасини бажариб, таълимни самарали ташкил этишда қўлланилган;
шунингдек, сунъий интеллект чатботлари билан оғзаки мулоқот жараёнида қўлланадиган мулоқот стратегияларининг самарадорлиги луғатга асосланган нутқ бирликлари бўйича частотавий ва функсионал таҳлил қилиниб олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-мартдаги “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори асосида Буюк Британиянинг Cамбридге Университй Пресс & Ассессмент ташкилоти билан ҳамкорликда миллий ўқув дастурини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида, чет тиллари (Л2 – иккинчи ёки хорижий тил сифатида ўқитиш) йўналишидаги фан дастури мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 8-апрелдаги 01/11-6-219-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар сунъий интеллект воситачилигидаги мулоқотнинг ўзига хос дискурсив хусусиятларини очиб бериш ҳамда уларни тил ўқитиш жараёнига самарали интеграция қилиш имконини берди.