Тошпўлатов Аброржон Мирхокимович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган ҳарбий мактаб ўқувчиларини жисмоний сифатларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 − Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштирувчи ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Ped2922.
Илмий раҳбар: Эркабоев Ойбек Мухаммаджонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Зафаржон Зоирович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Кўчкаров Атабек Ахмаджонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темурбеклар мактаблари ўқувчиларини олий ҳарбий таълим муассасаларига тайёрлашда жисмоний сифатларни умумий ва махсус машқлар ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг куч сифатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тизимли дастур асосида оғирликлар ҳамда тана вазнидан фойдаланиб бажариладиган машқлар юкламасини даврийлаштириш ҳисобига куч чидамкорлиги кўрсаткичлари оширилган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг тезкорлик сифатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастур асосида қисқа масофага югуриш, сигналга тезкор жавоб қайтариш, старт тезлиги ва портловчи кучни ривожлантирувчи ҳамда такрорий югуриш машқларини комплекс қўллаш орқали реакция ва ҳаракат тезлиги оширилиб, белгиланган жойга қисқа вақт ичида етиб бориш ҳамда тўсатдан юзага келадиган вазиятларга тезкор жавоб қайтариш кўникмалари шакллантирилган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг умумий чидамлилигини ошириш учун интервалли интенсив югуриш давомида юкламанинг давомийлигини ва тикланиш вақтини оптималлаштиришга қаратилган индивидуал ёндашувга асосланган (синалувчиларнинг юрак уриш тезлигини назорат қилиш орқали) машғулот дастурини киритиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик яхшиланган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг чаққонлик сифатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тизимли дастур орқали йўналишни тезлик билан ўзгартириш, тўсиқлардан моҳирона ўтиш, мувозанатни сақлаган ҳолда аниқлик билан ҳаракатланиш, берилган сигналга жавоб бериш тезлигини ошириш ҳамда психомотор координацияни шакллантиришга қаратилган машқлар мажмуасини машғулот жараёнига киритиш ҳисобига ўқувчиларнинг ҳарбий-амалий ҳаракатларни бажариш самарадорлиги ҳамда функсионал ҳолат кўрсаткичлари яхшиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурбеклар мактаби ўқувчилари жисмоний тарбиясининг зарурий меъёрларини тузиш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқотлари давомида олинган илмий натижалар асосида:
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг куч сифатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тизимли дастур асосида оғирлик билан ишлаш, тана вазнидан фойдаланилган ҳолатдаги машқларни даврийлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчиларининг жисмоний тарбия машғлотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 19-июлдаги 10/1373-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг амалий ҳаракат тайёргарлиги 14,6 % га яхшиланган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг тезкорлик сифатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастур асосида реакция ва ҳаракат тезлигини оширишга хизмат қилувчи қисқа масофага югуриш, сигналга тез жавоб бериш реакция ва старт тезлиги портловчи куч машқларини бажариш орқали белгиланган жойга тез етиб бориш ҳамда такрорий югуришлар ёрдамида тўсатдан юзага келган вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчиларининг жисмоний тарбия машғлотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 02-16/2050-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 12,6 % га яхшиланган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг умумий, тезкор чидамлилигини ошириш учун интервалли интенсив югуриш давомида юкламанинг давомийлигини ва тикланиш вақтини оптималлаштиришга қаратилган индивудал ёндашувга асосланган (синалувчиларнинг юрак уриш тезлигини назорат қилиш орқали) машғулот дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқув жараёни ва ўқувчиларининг жисмоний тарбия машғлотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 19-июлдаги 10/1373-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг амалий ҳаракат тайёргарлиги 13,2 % га яхшиланган;
темурбеклар мактаби ўқувчиларининг чаққонлик сифатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тизимли дастур орқали йўналишни тезлик билан ўзгариши, тўсиқлардан моҳирона ўтиш, мувозанатни сақлаган ҳолда аниқлик билан ҳаракатланиш, берилган сигналга жавоб бериш тезлигини ошириш ҳамда психомотор координацияни шакллантириш учун ишлаб чиқилган машқлар мажмуасини машғулот жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчиларининг жисмоний тарбия машғлотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 02-16/2050-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 13,8 % га яхшиланган.