Сотволдиев Жасурбек Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Белбоғли курашчи талабаларга кўкракдан ошириб ташлаш техник усулини ўргатишни такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped 9656.
Илмий раҳбар: Мамадалиев Аброржон Акбаржонович, психология фанлари бўйича фалсафа 
доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Одилжон Джалолиддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Артиков Зохиджон Собирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади белбоғли курашчи талабаларга кўкракдан ошириб ташлаш техник усулини ўргатиш жараёнини ўқув қурилмаларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
талабаларга белбогʻли кураш усулларини ўргатиш учун кўкракдан ошириб ташлаш техника асосини конструксион жиҳатдан таянч оёқлар жойлашуви, тизза букилиш даражаси, тоснинг рақибга нисбатан ҳолати, гавда оғиш бурчаги, белбоғдан тортиш ҳаракатларини оптималлаштириш орқали ҳаракат кетма-кетлигини бажаришга қаратилган стандартлаштирилган “Пилла” муляжи махсус ўқув воситасини ишлаб чиқиш ҳисобига техник хатоларни бартараф этиш имкониятлари кенгайтирилган;
белбоғли курашчи талабаларга кўкракдан ошириб ташлаш техник усулига хос бўлган тўлиқ ҳаракат белбоғдан қулай ушлаш, рақибнинг босими ёки турткисини сезиб, унга мос қарши усулни бажариш, тана оғирлик марказини ўз фойдасига силжитиш ҳамда якуний босқичда куч векторини оптимал йўналишда бериб, ошириб ташлашни реал беллашув шароитига яқинлаштирилган тўрт блокли машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига белбоғли курашчиларнинг ҳаракат малакалари такомиллаштирилган;
машғулотлар жараёнини статик, стато-динамик ва динамик босқичларга ажратиш орқали ҳаракат техникасини малака даражасида шакллантиришга хизмат қилувчи, асосий мушак гуруҳларига юклама тақсимоти, портловчи куч компонентлари, плёметрик фазалар ва тезкорликни ривожлантиришга йўналтирилган белбоғли курашчиларнинг махсус жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига белбоғли курашчи талабаларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги оширилган;
дифференциал юклама тақсимоти (аероб, анаероб, аралаш, алактат ва анаболик йўналишларда), “Пилла” муляжи асосидаги интервалли машғулотлар, Т10×10 стато-динамик куч мажмуалари ҳамда асосий мушакларни ривожлантиришга қаратилган айланма машқлар комплексини уйғунлаштириш ҳисобига махсус жисмоний ва техник тайёргарлик ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Белбоғли курашчи талабаларга кўкракдан ошириб ташлаш техник усулини ўргатишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларга белбогʻли кураш усулларини ўргатиш учун кўкракдан ошириб ташлаш техника асосини конструксион жиҳатдан таянч оёқлар жойлашуви, тизза букилиш даражаси, тоснинг рақибга нисбатан ҳолати, гавда оғиш бурчаги, белбоғдан тортиш ҳаракатларини оптималлаштириш орқали ҳаракат кетма-кетлигини бажаришга қаратилган стандартлаштирилган “Пилла” муляжи махсус ўқув воситаларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 02-16/13838-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли курашчи талабаларнинг тезкор-куч сифати 9,54% га, умумий чидамлилиги 13,35% га, қўл-елка кучи 19,5% га, бел кучи 22,5% га, сон кучи 19,9% га ҳамда портловчи куч кўрсаткичи 15,4% га яхшиланган;
белбоғли курашчи талабаларга кўкракдан ошириб ташлаш техник усулига хос бўлган тўлиқ ҳаракат белбоғдан қулай ушлаш, рақибнинг босими ёки турткисини сезиб, унга мос қарши ҳаракатни бажариш, тана оғирлик марказини ўз фойдасига силжитиш ҳамда якуний босқичда куч векторини оптимал йўналишда бериб, ошириб ташлашни реал беллашув шароитига яқинлаштирилган тўрт блокли машқлар мажмуаси бўйича таклиф ва тавсиялар Мирзо Улуғбек номидаги Андижон давлат университети белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 02-16/13838-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли курашчи талабаларнинг тезкор-куч сифати, умумий чидамлилиги, қўл-елка кучи, бел кучи, сон кучи ва портловчи куч кўрсаткичлари самарадорлиги оширилган;
машғулотлар жараёнини статик, стато-динамик ва динамик босқичларга ажратиш орқали ҳаракат техникасини малака даражасида шакллантиришга хизмат қилувчи, асосий мушак гуруҳларига юклама тақсимоти, портловчи куч компонентлари, плёметрик фазалар ҳамда тезкорликни ривожлантиришга йўналтирилган белбоғли курашчиларнинг махсус жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси тизимини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 02-16/13838-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларнинг тезкор-куч сифатлари ва кўкракдан ошириб ташлаш ҳаракати техникаси 25,5% га, шунингдек, махсус чидамлилик ва тезкор-куч имкониятлари 29,6% га яхшиланган;
дифференциал юклама тақсимоти (аероб, анаероб, аралаш, алактат ва анаболик йўналишларда), “Пилла” муляжи асосидаги интервалли машғулотлар, Т10×10 стато-динамик куч мажмуалари ҳамда асосий мушакларни ривожлантиришга қаратилган айланма машқлар уйғунлаштирилган йиллик тайёргарлик цикли асосида ишлаб чиқилган жисмоний машқлар мажмуаларининг тайёргарлик даври микроцикллари бўйича комплекс тақсимоти методикасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 02-16/13838-сон маълумотномаси). Натижада, кўкракдан ошириб ташлаш ҳаракати техникаси таркибидаги элементларнинг аниқ бажарилиши, мувозанат ва куч векторларининг тўғри қўлланилиши 31,03% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish