Пўлатова Гулираъно Давронбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped8887.
Илмий раҳбар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Рузиматов Исломжон Эркузиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг мусобақа олди махсус жисмоний тайёргарлигини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ф33–Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг жисмоний ва функсионал имкониятларини оширишда куч ва ҳаракат амплитудасини рақамлаштирилган машқлар системаси ёрдамида мушак тонус балансини оптималлаштириш орқали техника элементларини ривожлантиришга хизмат қилувчи кўп функсияли “Пара чўзилиш-Даврон” ускунасини ишлаб чиқиш ҳисобига куч сифати оширилган;
Ф33–Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришда мақсадли, методологик, мазмуний ва ташкилий компонентларни ўзаро уйғунлаштириш ҳамда мувозанат, куч, махсус ядро итқитиш машқларини “Пара чўзилиш–Даврон” тренажоридаги машқлар билан интеграциялашган ҳолда қўллаш асосида вестибуляр барқарорлик, постурал назорат ва тана марказини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган машғулот моделини ишлаб чиқиш ҳисобига техника самарадорлиги оширилган;
Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг спорт формасини сақлаб туришга қаратилган махсус жисмоний тайёргарликни ўз ичига олувчи зарбдор микро ва яқинлаштирувчи мезоциклларида индивидуал ҳаракат хусусиятлари ва функсионал имкониятларини инобатга олиш ҳисобига машғулот юкламаларининг ҳажми ва интенсивлиги оптималлаштирилган;
Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг индивидуал ҳаракат имкониятлари, тана ҳолати барқарорлиги, мушаклар кучи, вестибуляр тизим фаолиятидан келиб чиқиб тананинг юқори қисмидаги елка камари, орқа, қорин, кўкрак, постурал мушакларни дифференциал ёндашув асосида тўртта блокли (махсус ядро улоқтириш, мувозанат, куч, “Пара-чўзилиш Даврон” тренажёрда бажариладиган машқлар) комплекси ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот ва мусобақа олди тайёргарлик жараёнларида шикастланиш хавфи камайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
Ф33–Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг жисмоний ва функсионал имкониятларини оширишда куч ва ҳаракат амплитудасини рақамлаштирилган машқлар системаси ёрдамида мушак тонус балансини оптималлаштириш орқали техника элементларини ривожлантиришга хизмат қилувчи кўп функсияли “Пара чўзилиш-Даврон” ускунаси бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ва Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 30-сентябрдаги 02-16/10457-сонли маʻлумотномаси). Натижада, координацион қобилияти 21,24%га яхшиланган;
Ф33–Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришда мақсадли, методологик, мазмуний ва ташкилий компонентларни ўзаро уйғунлаштириш ҳамда мувозанат, куч, махсус ядро итқитиш машқларини “Пара чўзилиш–Даврон” тренажоридаги машқлар билан интеграциялашган ҳолда қўллаш асосида вестибуляр барқарорлик, постурал назорат ва тана марказини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган машғулот модели бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 30-сентябрдаги 02-16/10457-сонли маʻлумотномаси). Натижада, статик ва динамик мувозанат сақлаш имкониятлари 5,15%га ўсган;
Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг спорт формасини сақлаб туришга қаратилган махсус жисмоний тайёргарликни ўз ичига олувчи зарбдор микро ва яқинлаштирувчи мезоциклларида индивидуал ҳаракат хусусиятлари ва функсионал имкониятларини инобатга олиш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 30-сентябрдаги 02-16/10457-сонли маʻлумотномаси). Натижада, ядро итқитиш самарадорлиги 430,2 см.га яхшиланган;
Ф33 ва Ф34 классификациясидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг индивидуал ҳаракат имкониятлари, тана ҳолати барқарорлиги, мушаклар кучи, вестибуляр тизим фаолиятидан келиб чиқиб тананинг юқори қисмидаги елка камари, орқа, қорин, кўкрак, постурал мушакларни дифференциал ёндашув асосида тўртта блокли (махсус ядро улоқтириш, мувозанат, куч, “Пара-чўзилиш Даврон” тренажёрда бажариладиган машқлар) комплекси бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги юқори малакали пара ядро итқитувчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 30-сентябрдаги 02-16/10457-сонли маʻлумотномаси). Натижада, куч сифати 7,9%га яхшиланган.