Жахбаров Абулфайзхон Собирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали футболчиларни тайёргарлигида комплекс назоратнинг педагогик жиҳатлари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped5303.
Илмий раҳбар: Талипджанов Асқар Имамджанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Зафаржон Зоирович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Исеев Шамил Тагирович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали футболчилар тайёргарлигини комплекс назорат қилишнинг педагогик жиҳатларини асослаш ва уларни самарали бошқариш тизими бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
юқори малакали футболчиларнинг комплекс тайёргарлик тизимини баҳолаш ва бошқариш самарадорлигини оширишда мавсумнинг боши, ўртаси ва якунида босқичли ҳамда тезкор назоратини валид ва информатив тестлар ёрдамида диагностика қилиш орқали машғулот юкламаларни коррексиялаш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот тизимини режалаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
юқори малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган техник ҳаракатларни бажариш аниқлиги, барқарорлиги ва самарадорлигини мусобақа жараёнида фаол ва пассив фазаларга қаратилган ҳаракатларни меʼёрлаш тузилмаси асосида ўйин фаолиятининг тўп узатиш, тўпни қабул қилиш, тўпни олиб юриш, рақибни алдаб ўтиш каби ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги оширилган; 
юқори малакали футболчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳужумчиларнинг маҳорати ва ҳаракат фаоллигини баҳолашнинг миқдорий мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда мусобақа фаолияти кўрсаткичларининг аниқлиги, барқарорлиги ва самарадорлиги комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтириш ҳисобига ўйин фаолиятини назорат қилиш тизими такомиллаштирилган;
юқори малакали футболчиларнинг йиллик тайёргарлик фаолиятини бошқариш технологияси асосида таъсир чораларини белгилаш, самарадорликни баҳолаш ва тузатишлар киритишнинг узвий циклини таъминлашда мусобақа фаолияти мониторинги ва тайёргарлик жараёнида юкламаларни режалаштириш ҳамда коррексиялашни ўз ичига олган интеграллашган моделни ишлаб чиқиш ҳисобига ўқув-машғулот жараёнини бошқариш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футболчилар тайёргарлигида комплекс назорат бўйича ўтказилган педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида қуйидаги натижалар амалиётга жорий этилди:
юқори малакали футболчиларнинг комплекс тайёргарлик тизимини баҳолаш ва бошқариш самарадорлигини оширишда мавсумнинг боши, ўртаси ва якунида босқичли ҳамда тезкор назоратини валид ва информатив тестлар ёрдамида диагностика қилиш орқали машғулот юкламаларни коррексиялаш алгоритми бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти ПФК “Нефтчи” клубининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 
№ 02-16/10696-сон маълумотномаси). Натижада, машғулот тизимини режалаштириш имкониятлари 
19,7% га ошган;
юқори малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган техник ҳаракатларни бажариш аниқлиги, барқарорлиги ва самарадорлигини мусобақа жараёнида фаол ва пассив фазаларга қаратилган ҳаракатларни меʼёрлаш тузилмаси асосида ўйин фаолиятининг тўп узатиш, тўпни қабул қилиш, тўпни олиб юриш, рақибни алдаб ўтиш каби ҳаракатлар алгоритми бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти ПФК “Навбаҳор” клубининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02-16/10696-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот юкламалари ҳажми ва шиддатини индивидуал меʼёрлаштириш самарадорлиги яхшиланган, техник-тактик ҳаракатлар ўртасидаги боғлиқлик 11,9% га, техник элементларни бажариш 12,8% га ошган;
юқори малакали футболчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳужумчиларнинг маҳорати ва ҳаракат фаоллигини баҳолашнинг миқдорий мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда мусобақа фаолияти кўрсаткичларининг аниқлиги, барқарорлиги ва самарадорлиги комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти ПФК “Нефтчи” клубининг мусобақа жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02-16/10696-сон маълумотномаси). Натижада, ўйин фаолиятини назорат қилиш тизими такомиллаштирилган, спорт маҳорати 16,2% га ошган ҳамда ўқув машғулот жараёнини самарали бошқариш яхшиланган;
юқори малакали футболчиларнинг йиллик тайёргарлик фаолиятини бошқариш технологияси асосида таъсир чораларини белгилаш, самарадорликни баҳолаш ва тузатишлар киритишнинг узвий циклини таъминлашда мусобақа фаолияти мониторинги ва тайёргарлик жараёнида юкламаларни режалаштириш ҳамда коррексиялашни ўз ичига олган интеграллашган модели бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти ПФК “Навбаҳор” клубининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02-16/10696-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот жараёнини бошқариш тизимини назорат қилиш 21,6% га такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish