Исмаилова Фотима Шерали қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаоллигини ривожлантириш услубиятини такомиллаштириш”, 13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9625.
Илмий раҳбар: Нуриддинова Муяссар Мухиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа 
доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Дилноза Нигбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холбоева Гулхаё Холбоевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 4-5 ёшли мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракат фаоллигини ошириш ҳамда моторика кўникмаларини шакллантириш учун инновацион технологияларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
мактабгача ёшдаги болаларнинг майда моторикасини ривожлантириш учун жисмоний тарбия машғулотларида кўз ва қўлларини ўзаро ҳаракат мувофиқлигини таъминлаш мақсадида болаларда майда моторика, сенсор интеграция, кўз-қўл координацияси, фазовий идрок, амалий ҳаёт кўникмалари ҳамда элементар математик тасаввурларни комплекс ривожлантиришга мўлжалланган “Фаол ҳаракат доскаси” технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига майда моторикаси яхшиланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг антропометрик имкониятларини инобатга олган ҳолда нарвонча катаклари ва таянч элементларидан фойдаланиб, эмаклаш, юриш, югуриш ва сакраш ҳаракатларини босқичма-босқич мураккаблаштириш, уларни кетма-кет уйғунлаштириш ва такрорий бажариш орқали ҳаракат кўникмаларини самарали шакллантиришга йўналтирилган “Саломатлик нарвончаси” технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат кўникмаларини эркин бажариш имконияти оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг машғулот давомида жисмоний ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришда мувозанат сақлашга қаратилган турли хил томонларга йўналтирилган рақамлар, мувозанатни тебратиш асосида илон шаклида югуриш, такрорланишга қаратилган 8 шаклида эмаклаш, мувозанат аниқлигини оширишда оёқ учида ва оёқ излари бўйлаб бажариладиган ҳаракатларни модернизациялашган махсус машқлар мажмуаси қўлланиладиган “Яшил ўйин гиламчаси” технологияси ишлаб чиқиш ҳисобига болаларда мувозанат сақлаш қобилиятлари ривожлантирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида ҳаракатларни қизиқиш билан ва фаол иштирок этиб бажаришларини таъминлаш мақсадида “Фаол ҳаракат доскаси” (Сенсор доска), “Саломатлик нарвончаси”, “Яшил ўйин гиламчаси” технологияларини машғулот мазмуни, ҳаракат топшириқларининг вариативлиги, машқларни бажариш усулларининг хилма-хиллиги ва мустақил ҳаракатланиш имкониятлари билан ўзаро уйғунлаштиришга асосланган методик модел ҳамда болаларнинг ёш ва индивидуал имкониятларига мослаштирилган вариатив дастурни ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат фаоллиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳаракат фаоллигини ривожлантиришни мониторинг қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг майда моторикасини ривожлантириш учун жисмоний тарбия машғулотларида кўз ва қўлларини ўзаро ҳаракат мувофиқлигини таъминлаш мақсадида болаларда майда моторика, сенсор интеграция, кўз-қўл координацияси, фазовий идрок, амалий ҳаёт кўникмалари ҳамда элементар математик тасаввурларни комплекс ривожлантиришга мўлжалланган “Фаол ҳаракат доскаси” технологияси бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 
26-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 
02-16/12688-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг майда моторикаси 12,47%га яхшиланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг антропометрик имкониятларини инобатга олган ҳолда нарвонча катаклари ва таянч элементларидан фойдаланиб, эмаклаш, юриш, югуриш ва сакраш ҳаракатларини босқичма-босқич мураккаблаштириш, уларни кетма-кет уйғунлаштириш ва такрорий бажариш орқали ҳаракат кўникмаларини самарали шакллантиришга йўналтирилган “Саломатлик нарвончаси” технологияси бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти Китоб тумани 5-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 02-16/12688-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаоллилиги 13,34% га яхшиланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг машғулот давомида жисмоний ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришда мувозанат сақлашга қаратилган турли хил томонларга йўналтирилган рақамлар, мувозанатни тебратиш асосида илон шаклида югуриш, такрорланишга қаратилган 8 шаклида эмаклаш, мувозанат аниқлигини оширишда оёқ учида ва оёқ излари бўйлаб бажариладиган ҳаракатларни модернизациялашган махсус машқлар мажмуаси қўлланиладиган “Яшил ўйин гиламчаси” технологияси бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти Китоб тумани 7-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 02-16/12688-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаоллиги 12,84% га, мувозанат сақлаш қобиляти 12,1% га яхшиланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида ҳаракатларни қизиқиш билан ва фаол иштирок этиб бажаришларини таъминлаш мақсадида “Фаол ҳаракат доскаси” (Сенсор доска), “Саломатлик нарвончаси”, “Яшил ўйин гиламчаси” технологияларини машғулот мазмуни, ҳаракат топшириқларининг вариативлиги, машқларни бажариш усулларининг хилма-хиллиги ва мустақил ҳаракатланиш имкониятлари билан ўзаро уйғунлаштиришга асосланган методик модел ҳамда болаларнинг ёш ва индивидуал имкониятларига мослаштирилган вариатив дастур амалиётда фойдаланишга тавсия этилган (Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти кенгашининг 2026-йил 29-мартдаги 3-сонли йиғилиш қарори), (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 02-16/12688-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача талим ташкилотлари тарбияланувчиларининг майда моторикаси ва ҳаракат фаоллиги сезиларли даражада яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish