Садуллаева Гулширин Илҳомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили машғулотларида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасни ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6292.
Илмий раҳбар: Хасанов Акром Анварович, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Мирзакаримова Маҳлиё Мадаминжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили машғулотларида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришнинг методик асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган ўзбек ва инглиз тилларидаги урғу-интонация тафовутлари, полисемия, фразеологизмлар, импликатура ва нутқий ниятни англашга асосланган когнитив-коммуникатив топшириқлар тизими тингланган ахборотни англаш, таҳлил қилиш, инференсия қилиш ва прагматик мазмунни талқин этиш босқичлари билан бойитилиб такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш моделида “пре-листенинг”, “wҳиле-листенинг”, “пост-листенинг” босқичлари ҳамда “топ-доwн” ва “боттом-уп” стратегиялари интеграциясига фонетик, лексик-семантик, прагматик ва когнитив компонентларни уйғунлаштириш асосида дидактик модел такомиллаштирилган;
тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методикасида инглиз нутқининг товуш, урғу ва интонацион хусусиятларини мазмуний бирликлар билан боғлиқ ҳолда идрок этишга асосланган акустик-когнитив механизм ишлаб чиқилиб, талабаларнинг нутқ оқимини сегментлаш, асосий ахборотни ажратиш ва тингланган мазмунни тезкор англаш кўникмаларининг ривожланиши исботланган;
тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезони талабаларнинг тингланган ахборотни англаш, мазмуний алоқаларни аниқлаш ва хулосалаш фаолиятининг босқичма-босқич ўзгаришларини акс эттирувчи индикаторлар асосида такомиллаштирилиб, талабаларнинг тинглаб тушунишдаги индивидуал ривожланиш динамикасини аниқлаш ва методик таъсир натижаларини дифференциал баҳолаш имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филология йўналиши талабаларнинг инглиз тилидан тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга доир натижаларидан:
талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган ўзбек ва инглиз тилларидаги урғу-интонация тафовутлари, полисемия, фразеологизмлар, импликатура ва нутқий ниятни англашга асосланган когнитив-коммуникатив топшириқлар тизими тингланган ахборотни англаш, таҳлил қилиш, инференсия қилиш ва прагматик мазмунни талқин этиш босқичлари билан бойитилиб такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсияларидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Алишер Навоий ижодининг хорижда оърганилиши ва тарғиботи асосида коъп тилли мултимедиа тоъпламини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасининг инглиз тилида ўлкашунослик матнлари қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01-4/4620-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг нутқий компетенсияларни ривожлантиришда фанлараро алоқадорликни таъминлаш бўйича методик таъминот такомиллашган;
инглиз тили дарсларида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш моделида “пре-листенинг”, “wҳиле-листенинг”, “пост-листенинг” босқичлари ҳамда “топ-доwн” ва “боттом-уп” стратегиялари интеграциясига фонетик, лексик-семантик, прагматик ва когнитив компонентларни уйғунлаштириш асосида дидактик модел такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Энглиш Аccесс МиcроСчоларшип Програм” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 10-июлдаги 669/02-сон маълумотномаси). Натижада, тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш қисми ўқув топшириқлари орқали такомиллаштирилган;
тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методикасида инглиз нутқининг товуш, урғу ва интонацион хусусиятларини мазмуний бирликлар билан боғлиқ ҳолда идрок этишга асосланган акустик-когнитив механизм ишлаб чиқилиб, талабаларнинг нутқ оқимини сегментлаш, асосий ахборотни ажратиш ва тингланган мазмунни тезкор англаш кўникмаларининг ривожланиши исботланганлигига оид таклифлар 2021–2023-йилларда Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ80021ГР3181-рақамли “Реинфорcинг Энглиш лангуаге cомпетенс ин Карши Стате университй” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04\1104-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили ва адабиёт ўқитишда ўқув топшириқлари ишлаб чиқиш методикаси такомиллаштирилган;
тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезони талабаларнинг тингланган ахборотни англаш, мазмуний алоқаларни аниқлаш ва хулосалаш фаолиятининг босқичма-босқич ўзгаришларини акс эттирувчи индикаторлар асосида такомиллаштирилиб, талабаларнинг тинглаб тушунишдаги индивидуал ривожланиш динамикасини аниқлаш ва методик таъсир натижаларини дифференциал баҳолаш имкониятлари илмий асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиоканалининг “Радиоинтервю” эшиттиришининг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (“Самарқанд вилояти телерадиоканалининг” ДТ томонидан 2026-йил 1-июн  ФМ 105.2 Самарқанд радио канали  орқали эфирга  узатилган Радиоинтервю” эшиттиришининг маълумотномаси). Натижада, тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезони хусусида оммага кенгроқ маълумот беришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish