Мусоева Азиза Ботировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мутахассисларнинг касбий маҳоратини тадқиқот компетенсияси орқали такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped643.
Илмий маслаҳатчи: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобониёзова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жўрабекова Ҳабиба Мадаминовна, педагогика фанлари доктори (DSc), в.б. профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларнинг касбий маҳоратини тадқиқот компетенсияси орқали такомиллаштириш, ҳамда илмий-услубий асосларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришнинг мазмуний-тузилмавий асослари тадқиқотчилик фаолиятининг мотивацион, когнитив, фаолиятга асосланган ва рефлектив жиҳатлари ўртасидаги функсионал-динамик алоқадорлик асосида аниқлаштирилиб, компетенсиянинг ривожланиш даражаси билимларни ўзлаштиришдан уларни мустақил тадқиқот фаолиятида қўллаш ва ўз тадқиқот натижаларини рефлексив баҳолашгача бўлган сифат ўзгаришлари орқали белгилаш мезонлари асосланган;
тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришнинг рақамли-дидактик асослари бўлажак ва амалдаги ўқитувчиларнинг касбий-тадқиқотчилик тайёргарлиги даражасига мослаштириш асосида аниқлаштирилиб, тадқиқот вазифаларининг мураккаблик даражаси билан рақамли компетенсиянинг шаклланганлик даражаси ўртасидаги мувофиқликни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари асосланган;
бўлажак ва амалдаги ўқитувчиларнинг тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришда ҳамкорликка асосланган фаолиятнинг дидактик асослари уларнинг касбий-тадқиқотчилик тайёргарлиги ва фаолият тажрибасидаги фарқларни ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилиб, касбий тайёргарлик даражаси билан ҳамкорлик шакллари ва қўллаб-қувватлаш мазмунининг мувофиқлигини таъминлашга йўналтирилган дифференциал-педагогик механизми асосланган;
бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини изчил ривожлантиришга йўналтирилган ахборотни излаш ва танлаш, манбаларни ишончлилик ва долзарблик мезонлари асосида баҳолаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ҳамда илмий хулоса ва ижодий маҳсулот яратишга қаратилган репродуктив, таҳлилий ва конструктив-ижодий машқлар тизими яратилган;
бакалавриат ва магистратура босқичлари учун тадқиқот компетенсиясини ривожлантириш кўрсаткичларини узвий ва босқичма-босқич шакллантиришга йўналтирилган, мазмуни “фундамент қуриш – амалиёт – мутахассисликни ривожлантириш – якуний лойиҳа – илғор тадқиқот усуллари – тадқиқотда етакчилик” кетма-кетлигидан иборат олти босқичли “Мослашувчан тадқиқот компетенсияси дастури” методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларнинг касбий маҳоратини тадқиқот компетенсияси орқали такомиллаштириш боʻйисҳа олинган натижалар, ишлаб сҳиқилган методик ва амалий тавсийалар асосида:
бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришнинг мазмуний-тузилмавий асослари тадқиқотчилик фаолиятининг мотивацион, когнитив, фаолиятга асосланган ва рефлектив жиҳатлари ўртасидаги функсионал-динамик алоқадорлик асосида аниқлаштирилиб, компетенсиянинг ривожланиш даражаси билимларни ўзлаштиришдан уларни мустақил тадқиқот фаолиятида қўллаш ва ўз тадқиқот натижаларини рефлексив баҳолашгача бўлган сифат ўзгаришлари орқали белгилаш мезонлари асосланганлиги хусусидаги тавсиялардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Юлия университети билан ҳамкорликда бажарилган “ИCМ-2022-КА171-000077648”-сонли халқаро лойиҳа доирасида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 2-сентябрдаги 04-06-1/4776-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мазкур модел ва субмодел халқаро лойиҳа доирасидаги амалий фаолиятнинг назарий-методологик асоси сифатида хизмат қилган;
тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришнинг рақамли-дидактик асослари бўлажак ва амалдаги ўқитувчиларнинг касбий-тадқиқотчилик тайёргарлиги даражасига мослаштириш асосида аниқлаштирилиб, тадқиқот вазифаларининг мураккаблик даражаси билан рақамли компетенсиянинг шаклланганлик даражаси ўртасидаги мувофиқликни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари асосланганлиги ҳамда бўлажак ва амалдаги ўқитувчиларнинг тадқиқот компетенсиясини ривожлантиришда ҳамкорликка асосланган фаолиятнинг дидактик асослари уларнинг касбий-тадқиқотчилик тайёргарлиги ва фаолият тажрибасидаги фарқларни ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилиб, касбий тайёргарлик даражаси билан ҳамкорлик шакллари ва қўллаб-қувватлаш мазмунининг мувофиқлигини таъминлашга йўналтирилган дифференциал-педагогик механизми асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши ҳамкорлигида АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган 2022–2024-йилларда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 16-январдаги 140/02-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини такомиллаштиришга қаратилган мазкур ўзаро фаолият стратегиялари тизими халқаро лойиҳани амалга ошириш ва унинг ўқув жараёнини ташкил этишда амалий-методик асос бўлиб хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини изчил ривожлантиришга йўналтирилган ахборотни излаш ва танлаш, манбаларни ишончлилик ва долзарблик мезонлари асосида баҳолаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ҳамда илмий хулоса ва ижодий маҳсулот яратишга қаратилган репродуктив, таҳлилий ва конструктив-ижодий машқлар тизими яратилганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиоканалининг “Ассалом Самарқанд” тонгги дастурлари ва “Сифатли таълим тараққиёт пойдевори” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 15-январдаги 01-07/35-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур машқлар тизимида мужассамлашган ахборотга йўналтирилган, таҳлилий фикрлаш ва ақлий қайта ишлаш ёндашувлари асосида телекўрсатувларнинг ссенарий мазмуни таҳлилий-маърифий жиҳатдан бойитилган;
бакалавриат ва магистратура босқичлари учун тадқиқот компетенсиясини ривожлантириш кўрсаткичларини узвий ва босқичма-босқич шакллантиришга йўналтирилган, мазмуни “фундамент қуриш – амалиёт – мутахассисликни ривожлантириш – якуний лойиҳа – илғор тадқиқот усуллари – тадқиқотда етакчилик” кетма-кетлигидан иборат олти босқичли “Мослашувчан тадқиқот компетенсияси дастури” методикаси такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017–2020 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 17-январдаги 153/02-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг тадқиқот компетенсиясини оширишга қаратилган мазкур олти босқичли дастур халқаро лойиҳа доирасидаги амалий фаолиятнинг зарур методик манбаи сифатида хизмат қилган.