Шомирзаев Шавкат Турсуновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курсантларнинг педагогик жараёнга ижтимоий мослашуви хусусиятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped 3496.
Илмий раҳбар Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хотамов Шухрат Носирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фавқулодда вазиятлар академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослашувнинг дидактик имкониятлари ўқув фанлар мазмунини ҳарбий амалиёт, қўмондонлик фаолияти, жанговар тайёргарлик, ҳарбий этика, лидерлик, интизом, қарор қабул қилиш, жамоада ишлаш компетенсияларининг ноаниқлик ва хавф шароитида вазиятни тезкор таҳлил қилиш, педагогик хавфларни баҳолаш ва бошқариш ҳамда адаптив фикрлаш асосида аниқланган;
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослашувнинг модели курсантларнинг психологик хусусиятлари, мотивацияси, лидерлик салоҳияти, рискологик компетенсияси ҳамда ижтимоий тажрибаси акс этган ижтимоий индивидуал ривожланиш ёʻналишларини белгиловчи индивидуал адаптив таълим траекторияси компонентини касбий тайёргарлик ва ривожланиш суръатларига мос равишда киритиш асосида такомиллаштирилган; 
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослаштириш механизми рискологик компетентлик, рефлексив таҳлил, коллаборатив дискурс, менторлик ва индивидуал адаптив та'лим траекторияларини “диагностика → индивидуал режалаштириш → менторлик → коллаборатив фаолият → рискологик машқлар → рефлекция → мониторинг → коррексия” цикли орқали ягона педагогик тизимда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослаштириш механизмининг самарадорлиги лидерлик ва коммуникатив компетенсияларнинг ривожланиши, жамоавий фаолият ҳамда касбий-ахлоқий қадриятларнинг шаклланиш кўрсаткичларининг ишончлилигида психологик-педагогик диагностика, эксперт баҳолаш, фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва статистик верификация усуллари орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида курсантларнинг педагогик жараёнга ижтимоий мослашувига доир тадқиқот натижалари асосида:
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослашувнинг дидактик имкониятлари ўқув фанлар мазмунини ҳарбий амалиёт, қўмондонлик фаолияти, жанговар тайёргарлик, ҳарбий этика, лидерлик, интизом, қарор қабул қилиш, жамоада ишлаш компетенсияларининг ноаниқлик ва хавф шароитида вазиятни тезкор таҳлил қилиш, педагогик хавфларни баҳолаш ва бошқариш ҳамда адаптив фикрлаш асосида аниқлашга доир тавсиялардан “Тактик тайёргарлик” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2023-йил 31-мартдаги 17-сонли Гувоҳномасига асосан №17-13 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада курсантларнинг коммуникатив ва рефлексив компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайган;
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослашувнинг модели курсантларнинг психологик хусусиятлари, мотивацияси, лидерлик салоҳияти, рискологик компетенсияси ҳамда ижтимоий тажрибаси акс этган ижтимоий индивидуал ривожланиш ёʻналишларини белгиловчи индивидуал адаптив таълим траекторияси компонентини касбий тайёргарлик ва ривожланиш суръатларига мос равишда киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Тарбиявий ва мафкурий ишлар услубиёти” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган.  (Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2023 йил 31 мартдаги 17-сонли баённомасига асосан. Рўйхатга олиш рақами 17-14.). Натижада, курсантларнинг ўқув-фаолият жараёнига ижтимоий мослашувининг педагогик шарт-шароитлари ҳамда ижтимоий мослашувнинг адаптация, интеграция ва ўзини намоён қилиш каби босқичлари такомиллаштирилиб, маънавий-ахлоқий тарбияланиш даражаси ортган;
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослаштириш механизми рискологик компетентлик, рефлексив таҳлил, коллаборатив дискурс, менторлик ва индивидуал адаптив та'лим траекторияларини “диагностика → индивидуал режалаштириш → менторлик → коллаборатив фаолият → рискологик машқлар → рефлекция → мониторинг → коррексия” цикли орқали ягона педагогик тизимда интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Тактик тайёргарлик” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2023-йил 31-мартдаги 17-сонли Гувоҳномасига асосан №17-13 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, курсантларни педагогик жараёнга ижтимоий мослаштириш механизми менторлик, ҳамкорликда ўқитиш ва ижтимоий тажрибани бойитишга йўналтирилган технологиялар асосида такомиллаштирилган;
курсантларда педагогик жараёнга ижтимоий мослаштириш механизмининг самарадорлиги лидерлик ва коммуникатив компетенсияларнинг ривожланиши, жамоавий фаолият ҳамда касбий-ахлоқий қадриятларнинг шаклланиш кўрсаткичларининг ишончлилигида психологик-педагогик диагностика, эксперт баҳолаш, фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва статистик верификация усуллари орқали исботланганлигига доир маълумотлар “Тактик тайёргарлик” дарслиги мазмунига сингдирилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2023-йил 31-мартдаги 17-сонли Гувоҳномасига асосан №17-13 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, курсантларда ижтимоий мослашувчанлик кўникмалари – коммуникативлик, ўзини ўзи бошқариш, зиддиятларни ҳал қилиш  қобилиятлари ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish