Гулямова Нигина Азимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бошланғич синф ўқувчилари креатив салоҳиятини шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари (Финландия ва Ўзбекистон бошланғич таълим тизими қиёсий таҳлили асосида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7735.
Илмий раҳбар Сафаров Акбар Рахманович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаси Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Финландия ва Ўзбекистон таълим тизими қиёсий таҳлили асосида бошланғич синф ўқувчилари креатив салоҳиятини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантиришнинг консептуал асослари креативликни таълим жараёнида мақсадли ривожлантириладиган интегратив ўқув компетенсияси сифатида талқин қилиш, вербал равонлик, визуал-фазовий фикрлаш ва рефлексив метакогнитив босқичлар функсионал узвийлигини ички ўсиш механизми сифатида белгилаш асосида аниқлаштирилган;
креатив салоҳиятни шакллантиришнинг тизимли-педагогик модели Финландия таълимидаги трансверсал компетенсиялар, ўқувчи субектлиги, фанлараро лойиҳавий фаолият ва тажрибавий-муаммоли ўқитиш ҳамда Ўзбекистон таълимидаги компетенсиявий ўқув дастури, миллий қадриятлар ва янги авлод дарсликлари мазмунини ҳаётий муаммолар эчимига оид тажриба ўтказиш, лойиҳалаш, амалий маҳсулот яратиш ва рефлексив баҳолаш фаолияти орқали ягона таълимий жараёнга бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантириш технологияси дивергент фикрлаш, муаммони мустақил ҳал қилиш, фанлараро боғлаш ва амалий фаолиятда креатив маҳсулот яратиш жараёнларини ягона дидактик тизимга келтириш ҳамда интердициплинар интеграцияни таъминловчи тактикаларни манзилли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив салоҳиятини шакллантириш самарадорлиги оригиналлик, интегративлик, мустақиллик, визуаллик ва коммуникативлик мезонлари асосида репродуcтиве, фаол ва инноватив даражалар бўйича проcесс-ориентед (Финландия) ва cомпетенcй-басед (Ўзбекистон) баҳолаш комбинацияси воситасида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарбия дарсларида ўқувсҳиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантиришнинг консептуал асослари креативликни таълим жараёнида мақсадли ривожлантириладиган интегратив ўқув компетенсияси сифатида талқин қилиш, вербал равонлик, визуал-фазовий фикрлаш ва рефлексив метакогнитив босқичлар функсионал узвийлигини ички ўсиш механизми сифатида белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Креатив педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосланган нашр рухсатномаси). Натижада, назарий-модулли блоклар, психологик-педагогик таҳлиллар, интерфаол методлар ва рефлексив топшириқлар шаклида ўз ифодасини топиб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ва амалиётчи педагоглар учун креатив ёндашувни тизимли шакллантиришнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилган;
креатив салоҳиятни шакллантиришнинг тизимли-педагогик модели Финландия таълимидаги трансверсал компетенсиялар, ўқувчи субектлиги, фанлараро лойиҳавий фаолият ва тажрибавий-муаммоли ўқитиш ҳамда Ўзбекистон таълимидаги компетенсиявий ўқув дастури, миллий қадриятлар ва янги авлод дарсликлари мазмунини ҳаётий муаммолар эчимига оид тажриба ўтказиш, лойиҳалаш, амалий маҳсулот яратиш ва рефлексив баҳолаш фаолияти орқали ягона таълимий жараёнга бирлаштириш асосида такомиллаштирилган тавсиялар  “Креатив педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олия таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосланган нашр рухсатномаси). Натижада, қиёсий жадваллар, таҳлилий материаллар, методик тавсиялар ва амалий топшириқлар шаклида ўз ифодасини топиб, педагог кадрлар ва таълим ташкилотчилари учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва адаптация қилишнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантириш технологияси дивергент фикрлаш, муаммони мустақил ҳал қилиш, фанлараро боғлаш ва амалий фаолиятда креатив маҳсулот яратиш жараёнларини ягона дидактик тизимга келтириш ҳамда интердициплинар интеграцияни таъминловчи тактикаларни манзилли қўллаш асосида такомиллаштирилган оид таклифлар “Креативная педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича 2026-йил 2-февралдаги 4971 рақамли маълумотнома буйруғига асосланган нашр рухсатномаси). Натижада,  компетенсиялар интеграцияси, босқичма-босқич алгоритм ва диагностик воситалар шаклида ўз ифодасини топиб, педагоглар ва методистлар учун креатив салоҳиятни тизимли ривожлантиришнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив салоҳиятини шакллантириш самарадорлиги оригиналлик, интегративлик, мустақиллик, визуаллик ва коммуникативлик мезонлари асосида репродуcтиве, фаол ва инноватив даражалар бўйича проcесс-ориентед (Финландия) ва cомпетенcй-басед (Ўзбекистон) баҳолаш комбинацияси воситасида аниқлаштирилган тавсиялар “Креативная педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича 2026-йил 2-февралдаги 4971 рақамли маълумотнома буйруғига асосланган нашр рухсатномаси). Натижада, чораклик тематик режалаштириш, интеграциялашган топшириқлар, 5Е технологияси асосидаги дарс ишланмалари ва баҳолаш мезонлари шаклида ўз ифодасини топиб, амалиётчи бошланғич синф ўқитувчилари ва методистлар учун креатив салоҳиятни шакллантиришнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish