Ғаффорова Хуррият Янгибоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “СТЕАМ таълим технологиялари асосида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 -Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6875. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекисон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Раджапова Зухра Тиркашевна, педагогика фанлари доктори, (PhD) доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекисон миллий педагогика университети, PhD.01/27.12.2025.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Дилдора Матшариповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилшода Тулқиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ болаларнинг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича  тавфсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларни креатив қобилиятларини ривожланишининг педагогик имкониятлари жаҳон таълим тажрибасидаги СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш жараёни ва ҳолати тахлил қилиниб, ақилли (СМАРТ), ижодий рефлекция ва очиқ фикрлаш (СМАРТ CРЕО) технологиялари индивидуалликка йўналтириш, муаммоли лойиҳавий технология интеграциясини болаларнинг барқарор ривожланишидаги интегратив “СТЕАМ–Cреативе Лаб”, “СТЕАМ-квест”, “Мини Макерспаcе” технологияларига дивергент тафаккур даражасида эришишнинг педагогик имкониятлари аниқлаштирилган;
 СТЕАМ таълим технологиялари асосида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш модели дидактик ва жараёнли компонентларини “креатив шахс - креатив муҳит- креатив махсулот” интеграциясига коллоборативлиги таъминлаш, контекстли таълим технологияларини репродуктив-таваккалчилик, ижодий изланишли ва новаторлик фаолиятларига мувофиқ  векторли ривожлантириш, иқтидорини эркин намоён қилиш, мустақил ижодий изланиш, креатив мотивацион фаолиятларга функсионаллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ болаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикасини жорий этиш жараёни шахсга йўналтирилган холда боланинг индивидуал хусусиятлари ва эхтиёжларини ҳисобга олишда фаол мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро фикр алмашош методлари СМАРТ таълим технологияларининг интерактивлигига кўра оптималлаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ болаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги болаларнинг конструктив, ижодий ,креатив фаолиятларини ўз фикрини мустақил баён этиш, муаммога ечим топиш, санат ва техника фаолиятларида фаол иштирок, барқарорлик ва ижобий муносабатларни ҳисобга оган холда креатив қобилиятларни юзага келтириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СТЕАМ технологияси воситасида мактабгача ёшдаги болаларда креативликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни креатив қобилиятларини ривожланишининг педагогик имкониятлари жаҳон таълим тажрибасидаги СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш жараёни ва ҳолати тахлил қилиниб, ақилли (СМАРТ), ижодий рефлекция ва очиқ фикрлаш (СМАРТ CРЕО) технологиялари индивидуалликка йўналтириш, муаммоли лойиҳавий технология интеграциясини болаларнинг барқарор ривожланишидаги интегратив “СТЕАМ–Cреативе Лаб”, “СТЕАМ-квест”, “Мини Макерспаcе” технологияларига дивергент тафаккур даражасида эришишнинг педагогик имкониятлари  “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълими, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг креатив қобилиятларини ривожлантиришга ҳизмат қилади;
СТЕАМ таълим технологиялари асосида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш модели дидактик ва жараёнли компонентларини “креатив шахс - креатив муҳит- креатив махсулот” интеграциясига коллоборативлиги таъминлаш, контекстли таълим технологияларини репродуктив-таваккалчилик, ижодий изланишли ва новаторлик фаолиятларига мувофиқ  векторли ривожлантириш, иқтидорини эркин намоён қилиш, мустақил ижодий изланиш, креатив мотивацион фаолиятларга функсионаллигини таъминлаш “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълими, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438390 рақамли нашр рухсатномаси) асосида такомиллаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ болаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикасини жорий этиш жараёни шахсга йўналтирилган ҳолда боланинг индивидуал хусусиятлари ва эхтиёжларини ҳисобга олишда фаол мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро фикр алмашош методлари СМАРТ таълим технологияларининг интерактивлигига кўра таклифалар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълими, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада СТЕАМ технологияси асосида кретив қобилиятларини ривожлантириш замонавий педагогик технологиялар ва интерактив ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган ҳамда унинг амалий қўллаш имкониятлари оптималлаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ болаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги болаларнинг конструктив, ижодий ,креатив фаолиятларини ўз фикрини мустақил баён этиш, муаммога ечим топиш, санат ва техника фаолиятларида фаол иштирок, барқарорлик ва ижобий муносабатларни ҳисобга олган ҳолда креатив қобилиятларни ривожлантиришга оид маълумотлар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълими, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438390 рақамли нашр рухсатномаси).  Натижада мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳ тарбияланувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish