Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамов Авазхон Талгатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt206.
Илмий раҳбар: Алмардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламқулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда прогрессив солиққа тортиш тизимидан текис (пропорционал) солиққа тортиш тизимига ўтказиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ «жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод этиш» бўйича мавжуд имтиёзлар тизими такомиллаштирилган;
ўз мол-мулки таркибида бўлган автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахслар ижара тўловларининг минимал миқдорларини йиллик инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда индексация қилиш услубияти ишлаб чиқилган;
жисмоний шахслар даромадларини текис (пропорционал) солиққа тортиш тизимида солиқларнинг ижтимоий адолатлилик принципини таъминлаш учун солиққа тортиладиган жами даромадлардан 1 минимал иш ҳақи миқдорида чегирма ва оиладаги болалар сонига қараб эр ёки хотиннинг ойлик иш ҳақидан солиқ чегирмалари бериш таклифи ишлаб чиқилган;
жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимини илмий-назарий асослари, замонавий хусусиятларини тадқиқ қилиш натижасида уй хўжаликлари истеъмол ва жамғариш нормасига таъсир этувчи бевосита ҳамда билвосита солиқларнинг ўзаро боғланган яҳлит тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда прогрессив солиққа тортиш тизимидан текис (пропорционал) ставкадаги солиққа тортиш тизимига ўтказиш бўйича  таклифи (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни 2-модда, 32-бандига мувофиқ Солиқ кодексининг 181-моддасига киритилган ўзгаришга асосан) солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги ДС/04-01-32/2830-сон маълмуотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши иш ўринларини легаллаштиришда қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-модда биринчи қисмининг 6- ва 7-бандларига мувофиқ берилган «жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод этиш» имтиёзини бекор қилиш бўйича таклифи (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни 2-модда, 31-бандига мувофиқ) солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги ДС/04-01-32/2830-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида хафсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд ҳокимияти тизими ходимларига берилган солиқ имтиёзлари бекор қилиниб, бу соҳа вакиллари ҳам даромад солиғини тўловчилар таркибига киритилган. Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари қамрови кенгайиб, давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишига эришилган;
мол-мулки (автомобиль транспорти)ни ижарага берувчи жисмоний шахслар ижара тўловларининг минимал миқдорларини йиллик инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда индексация қилиниши бўйича  таклифи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 24-иловаси билан) солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги ДС/04-01-32/2830-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида қатъий белгиланадиган ставкалар асосида ундириладиган солиқларда солиқ юкини реал бозор тамойиллари асосида тақсимлаш билан боғлиқ айрим муаммоларга барҳам берилган;
жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятларини тадқиқ қилиш натижасида уй хўжаликлари истеъмол ва жамғариш нормасига таъсир этувчи бевосита ҳамда билвосита солиқларнинг ўзаро боғланган яхлит тизимига оид илмий-назарий қарашлар «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани бўйича дарсликка (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 10 майдаги 192-буйруғи, 192-12 гувоҳномаси), «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани бўйича ўқув қўлланмага (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 18 октябрдаги 380-буйруғи, 380-27 гувоҳномаси), «Солиқлар ва солиққа тортиш» фани бўйича ўқув қўлланмага (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 2 февралдаги 32-буйруғи, 32-075 гувоҳномаси), «Пул, кредит ва банклар» фани бўйича ўқув қўлланмага киритилган (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-буйруғи, 133-134 гувоҳномаси). Мазкур илмий натижалардан дарслик (ўқув қўлланмалар)да фойдаланиш жисмоний шахсларни солиққа тортишда мазкур тушунчаларнинг таърифи ва аниқ чегарасини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish