Эргашева Баърно Зиявитдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологияси”, 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4..PhD/ Ped8938.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ўтамуродова Шоҳида Муҳаммадқуловна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мотивацион-аксиологик, когнитив-методик, коммуникатив-коллаборатив ва рефлексив-адаптив компонентларни касбий-педагогик фаолиятга функсионализациялаш, ички ва ташқи таълим ресурсларини индивидуал таълим траекториясига адаптив интеграциялаш, ахборотни излаш, саралаш, вазиятни баҳолаш ва мустақил билим олиш стратегияларини рефлексив-стратегиялашга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш модели мақсадли-натижавий компонентларни функсионал-иеарархик тизимга трансформациялаш, трансверсал ва методик кўникмаларни компетенсияга конвергенсиялаш, менторлик, мулоқот, мустақил таълим ва рефлексив фаолият механизмларини педагогик навигацияга йўналтириш ва компонентлараро боғланишлар тизими сифатида таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологияси диагностик, мотивацион-ориентацион, амалий-фаолиятли ва рефлексив-коррексион босқичларни технология алгоритмига мос модуллаштириш, реал педагогик вазиятлар, муаммоли топшириқлар, лойиҳа, портфолио ва симуляцион фаолиятни ҳамкорликдаги фаолиятга йўналтириш, “трансверсал-эдуcатион.уз” платформанинг (электрон топшириқ, портфолио, ментор феедбаcки ва мониторинг) имкониятларини таълим жараёнига адаптив-рақамлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги мотивацион-аксиологик, когнитив-методик, коммуникатив-коллаборатив ва рефлексив-адаптив компонентлар ривожланиш кўрсаткичларини мезон ва индикаторларга ажратиш, “трансверсал-эдуcатион.уз” платформаси мониторинг натижаларини қиёсий-статистик тахлилга асосланган ҳолда текшириш ва ривожланиш динамикасини квантитатив-баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетесияни ривожлантириш технологияси”ни такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари индивидуал кўникмаларнинг сифат хусусиятлари, ички ва ташқи ресурслар, шахсий онглилик, маъсулият, эмпатия ва мустақил билим олиш жараёнларини уйғунлаштириш ҳамда ахборотлар излаш, танлаш ва вазиятни баҳолаш усулларини бола психологиясига босқичма-босқич мослаштириш асосида “Мактабгача таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги М-05-3863/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак тарбиячиларнинг трансверсал-методик компетенсия ҳақидаги педагогик билим ва кўникмаларини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларида трансверсал-методик компетенсияни ривожлантиришнинг модели умумий ва махсус кўникмалар иерархиясини аниқлаш, менторлик ва мулоқат платформаларини жорий этиш, софт скиллс ва ҳард скиллс кўникмаларини эгаллаш ҳамда конструктивистик, праксиологик ёндашувлар ва илмийлик, модуллилик, рефлексив тамойилларга ҳаётий тажриба билан боғлаш асосида методик тавсиялари “Болалар жисмоний тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги М-05-3863/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияларни амалиётга татбиқ этиш мазмуни такомиллаштирилган.
бўлажак тарбиячиларида трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологияси коллобратив ва феедбаcк орқали ўқитишда реал ҳаётий вазиятларни қамраб олиш, таълим жараёнини индивидуаллаштириш, контекстуал ўрганиш ҳамда когнитив, шахсий ва фаолиятга комплекс ёндашиш имконини берувчи электрон виртуал ўқитиш платформасини киритиш асосида “Мактабгача педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги М-05-3863/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарбиячиларни ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган.
бўлажак тарбиячиларида трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги таълим муҳити интерактив очиқ ва ҳамкорликда йўналтирилган технологияларни жорий этиш ментор феедбаcкдини шахсий уйғунлаштириш ва ривожлантириш траекториясини рағбатлантирувчи инновасион муҳит яратиш ҳамда фаол симулияция машғулотларига индивидуал ёндашиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Мактабгача педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги М-05-3863/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларда трансверсал-методик компетенсияни ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги аниқланган.