Акрамова Дилдора Эргашбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабга таййорлов гуруҳи тарбийаланувчиларини мактаб таълимига  ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped1519. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жуманова Фатима Ураловна, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тармиза Латиповна Хурвалиева, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади  мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш теҳнологияларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мактаб муҳитига когнитив тайёргарликни виртуал таништириш воситаларига йўналтириш, бўлажак синфдошлар ва ўқитувчилар билан коммуникатив тажрибани ижтимоий-эмоционал барқарорликка интеграциялаш ва индивидуал эҳтиёжларни ижтимоий муҳитдаги эркин хулқ-атворни фаоллаштиришга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари  тайёрлов гуруҳлари  фаолият жараёнларида тарбияланувчиларнинг мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш модели оила-мактаб узвийлигини боланинг индивидуал ривожланиш траекториясига интеграциялаш, педагогик таъсирларни мослашув босқичларига дифференциаллаштириш, тарбияланувчининг шахсий ўсиш динамикасини диагностик мезонларга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
тарбияланувчиларнинг  мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш теҳнологиялари мазмуни стресс омилларини ижтимоий-психологи дастурлар воситасида нейтраллаштириш, когнитив-эмоционал ривожланиш коммуникатив фаолиятга синхронлаштириш, мустақил фикрлаш ва ижтимоий хулқ-атворни виртуал мактаб симуляторларига адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларнинг мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш методикаси самарадорлиги тайёргарлик даражасини рақамли диагностика мезонларига дифференциаллаштириш, мослашув траекториясини индивидуал эҳтиёжларга калибрлаш ва мактаб муҳитига руҳий-эмоционал мослашув динамикасини мониторинг натижаларига верифиикациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари мактабга тайёрлов гуруҳи фаолият жараёнларида тарбияланувчиларни ижтимоий мослашувчанликларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бўлажак синфдошларини, мактаб хоналари, ўқитувчилари билан виртуал танишиш орқали стресс даражасини камайтириш, шахсий ривожланиш ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш, ҳамда ижтимоий муҳитда эркин тутиш ва мактаб муҳитига адаптацияланиши бўйича тавсиялар “Мулоқот психологияси” ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Низомий номидаги Тошкент Ўзбекистон миллий педагогика универсететининг 2025 йил 12-июндаги  11-05-3827/04-сонли далолатномаси.) Натижада тарбияланувчиларни мактабга мослашиш жараёнлари билан таништириш имконияти яратилган.
мактабга тайёрлов гуруҳи  тарбияланувчиларини мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш теҳнологиялари модели боланинг шахсий ривожланиш йўналишига мослашган ёндашувлар, оилавий ва мактаб муҳити узвийлигини таминлаш, илғор тажрибаларни трансформациялаш ҳамда  индивидуал ёндашувни таминлаш ва давомий ривожлантириш, болани шахсий ўсиш жараёни ва натижаларини сифат ўзгаришини аниқлаш асосида “Педагогик ва психологик фанларни ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент Ўзбекистон миллий педагогика универсететининг 2025 йил 12-июндаги  11-05-3827/04-сонли далолатномаси.) Натижада мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси йўналиши талабаларининг тарбияланувчилар билан ишлаш самарадорлиги таъминланган;
мактабга тайёрлов гуруҳи  тарбияланувчиларини мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш теҳнологиялари стрессни камайтиришга қаратилган ижтимоий-психологик дастурлар воситасида болаларнинг когнитив ва эмоционал  ривожланишини босқичма-босқич таминлаш ҳамда, мулоқот ва тажриба орқали мустақил фикрлашни мактаб муҳитига адаптациялаш бўйича таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Ассалом Ўзбекистон!” ва “Ойдин ҳаёт Ливе” кўрсатувларида “Мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида  ижтимоий мослашувчанликни ривожлантириш” мавзусида чиқишларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси 2023-йил 4-сентябрдаги 02-13-13322-сонли маълумотномаси.) Натижада кенг оммага мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини мактаб таълимига тайёрлаш бўйича атрофлича маълумотлар берилган.
Мактабга тайёрлов гуруҳи  тарбияланувчиларини мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлигини ривожлантириш самарадорлиги виртуал мактаб симуляторлари болага мос адаптация режаси тайёргарлик даражасига қараб индивидуал этибор бериш имконини кенгайтириш ҳамда мактаб муҳитига табиий мослашувини руҳий-эмоционал  таминлаш бўйича тавсиялар “Мулоқот психологияси” ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Низомий номидаги Тошкент Ўзбекистон миллий педагогика универсететининг 2025 йил 12-июндаги  11-05-3827/04-сонли далолатномаси.) Натижада тарбияланувчиларнинг мактаб таълимига ижтимоий мослашувчанлиги даражаси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish