Эргашева Хуршида Эркинжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек насрида ижодкор бадиий маҳорати масаласи (Неъмат Арслон ва Абдуқаюм Йўлдош ҳикоялари мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6733.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.
Илмий раҳбар: Садуллаева Мохира Атавуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06. 
Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммедовна, филология фанлари доктори, профессор; Қаюмов Абдуваҳоб Абдурашидович, филология фанлари доктори, доцент; 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насри тараққиёти контекстида Неъмат Арслон ва Абдуқаюм Йўлдош ҳикоялари поетикасини тизимли ва қиёсий-таҳлилий ўрганиш орқали, уларнинг бадиий тафаккур эволюциясидаги ўрни ҳамда ижодкор  маҳорат қирраларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек ҳикоячилиги тараққиёти таҳлили асосида ижодкор бадиий маҳоратининг мезонлари, хусусан, халқчиллик, бадиийлик, инсонпарварлик, миллийлик каби ўлчовлари ва типологик хусусиятлари тизимлаштирилиб, мустақиллик даври насрида анъанавий реализм тамойилларининг теран фалсафий мушоҳада ҳамда рамзий-фалсафий тафаккур тарзининг лиро-романтик ва киноявий услуби синтези натижасида ҳикоя жанри имкониятларининг назарий жиҳатдан кенгайганлиги далилланган;
Неъмат Арслон ва Абдуқаюм Йўлдош ҳикояларининг реалистик ижод табиати, уларнинг сюжет ва услубий жиҳатдан серқатламлиги, таъсирли сюжет, характерларнинг ишонарлилиги, композицион қурилиши, бадиий асар тилининг гўзаллиги ва бадиий-ғоявий юки, шунингдек, ҳикоялардаги қишлоқ ва шаҳар оралиғида яшаётган оддий одамларнинг руҳият манзаралари тасвири ҳамда бадиий нуқтайи назарларининг ранг-баранглиги шароитида ҳам ижтимоий-маънавий ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришдаги ҳаққонийлик ва тасвир устуворлиги мезони очиб берилган;
ҳозирги адабий жараёндаги жанрий эврилишлар ва эстетик изланишларнинг анъанавий реализм поетикасига таъсири, ҳикоялардаги ташқи ва ички тасвирлар, жумладан, хронотоп, пейзаж каби воситалар, шунингдек, характер, воқелик ва бадиий психологизм қамровининг кенгайиши каби поетик ҳодисаларнинг ижодкор индивидуаллиги контекстидаги эволюцион тараққиёт қонуниятлари аниқланган;
замонавий ҳикоячиликда психологик характер яратиш ва тасвир уйғунлиги масаласи янгича бадиий тафаккур контекстида, ноанъанавий поетик тузилмага эга асарлар таҳлили орқали асосланган, динамик, аналитик, синтетик тамойилларининг ёзувчи ҳикояларида қўлланилиши ҳамда бадиий детал, рамз, портрет каби тасвир воситаларининг ёзувчи ғоявий-эстетик ниятини ифодалашдаги функсионал вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек насрида ижодкор бадиий маҳорати масаласига оид қарашлар асосида тадқиқ этиш, илмий-амалий аҳамиятини белгилаш асосида:
ҳозирги ўзбек ҳикоячилиги тараққиёти таҳлили асосида ижодкор бадиий маҳоратининг мезонлари, хусусан, халқчиллик, бадиийлик, инсонпарварлик, миллийлик каби ўлчовлари ва типологик хусусиятлари тизимлаштирилиб, мустақиллик даври насрида анъанавий реализм тамойилларининг теран фалсафий мушоҳада ҳамда рамзий-фалсафий тафаккур тарзининг лиро-романтик ва киноявий услуби синтези натижасида ҳикоя жанри имкониятларининг назарий жиҳатдан кенгайганлигига оид хулосалардан; Неъмат Арслон ва Абдуқаюм Йўлдош ҳикояларининг реалистик ижод табиати, уларнинг сюжет ва услубий жиҳатдан серқатламлиги, таъсирли сюжет, характерларнинг ишонарлилиги, композицион қурилиши, бадиий асар тилининг гўзаллиги ва бадиий-ғоявий юки, шунингдек, ҳикоялардаги қишлоқ ва шаҳар оралиғида яшаётган оддий одамларнинг руҳият манзаралари тасвири ҳамда бадиий нуқтайи назарларининг ранг-баранглиги шароитида ҳам ижтимоий-маънавий ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришдаги ҳаққонийлик ва тасвир устуворлиги  асосланганлигига доир умумлашмалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наср кенгаши ҳисобот йиғилишларида, “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ижодкорлар билан ўтказилган ижодий учрашувларда, адабий-маърифий анжуманларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01-03/417-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот умумлашмаларидан амалий фойдаланиш  натижасида эса, ёшларнинг дунёқарашини маънавий-маърифий жиҳатдан ўстиришга, шунингдек, бадиий-эстетик тафаккурини янада оширишга хизмат қилган; 
ҳозирги адабий жараёндаги жанрий эврилишлар ва эстетик изланишларнинг анъанавий реализм поетикасига таъсири, ҳикоялардаги ташқи ва ички тасвирлар, жумладан, хронотоп, пейзаж каби воситалар, шунингдек, характер, воқелик ва бадиий психологизм қамровининг кенгайиши каби поетик ҳодисаларнинг ижодкор индивидуаллиги контекстидаги эволюцион тараққиёт қонуниятлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (Ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида)” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 9-декабрдаги 01-21-04/3741-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ижодкор бадиий маҳорати қирралари, поетика масалалари, бадиий воқелик ва психологизм муносабати ўзбек, туркман, қорақалпоқ адабий алоқалари, адабий таъсири доирасидаги назарий қарашларни янада тўлдирилишига, лойиҳа доирасидаги ҳисобот хулосаларининг мукаммаллашувига хизмат қилган;
замонавий ҳикоячиликда психологик характер яратиш ва тасвир уйғунлиги масаласи янгича бадиий тафаккур контекстида, ноанъанавий поетик тузилмага эга асарлар таҳлили орқали асосланган, динамик, аналитик, синтетик тамойилларининг ёзувчи ҳикояларида қўлланилиши ҳамда бадиий детал, рамз, портрет каби тасвир воситаларининг ёзувчи ғоявий-эстетик ниятини ифодалашдаги функсионал вазифалари очиб берилган хулосалардан; ҳозирги даври ижодкорларининг ҳикояларида ўзбек адабиётшунослигида наср тараққийи ва ижодкор бадиий маҳорати ва уни белгилаш мезонлари, анъанавий реализм имкониятлари юзага чиқишида жанр такомилидаги эврилишлар, воқелик ва руҳият қамровининг кенгайиши муаллиф ижодий индивидуаллигида намоён бўлиши хусусидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг “Ассалому алайкум, Қарақалпақстан”, “Куш билимде” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 22-декабрдаги 02-16/14-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври ёзувчиларининг асарлари китобхон руҳий олами ва маънавиятининг юксалишида, келажак авлод дунёқарашининг ўсишида муҳим илмий  асос бўлишини ёритишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish