Суярова Шахноза Тойлоковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Соҳа терминлари асосида талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12212.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Махсудова Ойсара Нишоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соҳа терминлари асосида талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соҳа терминлари асосида талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмаларини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари ўқув жараёнида юзага келадиган семантик англаш ҳамда талаффуз ва коллокацион қўллашдаги қийинчиликларни эҳтиёжлар таҳлили орқали аниқлаш асосида терминологик материални касбий нутқий фаолиятга босқичма-босқич олиб киришга кўра аниқлаштирилган;
талабаларнинг соҳа терминларини инглиз тилида оғзаки нутқда қўллашга тайёргарлигини ривожлантириш методикаси терминологик корпус ва терминологик минимумни касбий эҳтиёж ҳамда частотавий фаоллик ва коммуникатив қийматга кўра саралаш асосида коллокацион-нутқий бирликларни касбий мулоқот вазифалари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
соҳа терминларини инглиз тилида гапириш фаолиятида фаоллаштириш жараёни терминни танишдан касбий вазиятда мустақил қўллашгача бўлган рецептив-танишувдан репродуктив-нутқий ҳамда шартли-коммуникатив ва касбий-коммуникатив босқичларга ўтишнинг рефлексив баҳолаш билан боғлиқ методик изчиллигига кўра такомиллаштирилган;
талабаларнинг соҳа терминлари асосидаги гапириш кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги терминологик аниқлик ва коллокацион мослик ҳамда талаффуз тушунарлилиги билан касбий вазиятга мос нутқ қуриш кўрсаткичларини реал нутқий контекстда дескрипторли баҳолаш асосида амалга оширилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соҳа терминлари асосида талабаларда гапириш кўникмаларини ривожлантириш боʼйича илмий тадқиқот натижалари:
соҳа терминлари асосида талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмаларини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари ўқув жараёнида юзага келадиган семантик англаш ҳамда талаффуз ва коллокацион қўллашдаги қийинчиликларни эҳтиёжлар таҳлили орқали аниқлаш асосида терминологик материални касбий нутқий фаолиятга босқичма-босқич олиб киришга кўра аниқлаштирилишига оид тавсиялар “Эcологй ин ЭСП студенц” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилди (Тошкент давлат аграр университетининг 2024-йил 5-апрелдаги 1-9-6/123-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилидаги соҳа терминларини англаш, изоҳлаш ва оғзаки нутқда тўғри қўллаш кўникмалари ривожланди, касбий мавзуларда фикр билдиришда терминологик бирликлардан фойдаланиш фаоллиги ошди;
талабаларнинг соҳа терминларини инглиз тилида оғзаки нутқда қўллашга тайёргарлигини ривожлантириш методикаси терминологик корпус ва терминологик минимумни касбий эҳтиёж ҳамда частотавий фаоллик ва коммуникатив қийматга кўра саралаш асосида коллокацион-нутқий бирликларни касбий мулоқот вазифалари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилишига оид таклифлар “Логистиcс фор Агро Ареа” дарслиги мазмунига ҳам жорий этилди (Тошкент давлат аграр университетининг 2026-йил 19-мартдаги 1-9-6/74-сонли буйруғи). Натижада, талабаларда соҳа терминларини нутқий вазиятга мос танлаш, гап таркибида грамматик жиҳатдан тўғри қўллаш ҳамда диалогик мулоқотда эркин ишлатиш малакалари такомиллашди;
соҳа терминларини инглиз тилида гапириш фаолиятида фаоллаштириш жараёни терминни танишдан касбий вазиятда мустақил қўллашгача бўлган рецептив-танишувдан репродуктив-нутқий ҳамда шартли-коммуникатив ва касбий-коммуникатив босқичларга ўтишнинг рефлексив баҳолаш билан боғлиқ методик изчиллигига оид тавсиялар “Эcологй ин ЭСП студенц” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилди (Тошкент давлат аграр университетининг 2024-йил 5-апрелдаги 1-9-6/123-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида касбий мавзулар юзасидан савол-жавоб қилиш, фикрини асослаш, монологик ва диалогик нутқда соҳа терминлари орқали мазмунни аниқ ифодалаш кўникмалари ривожланди;
талабаларнинг соҳа терминлари асосидаги гапириш кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги терминологик аниқлик ва коллокацион мослик ҳамда талаффуз тушунарлилиги билан касбий вазиятга мос нутқ қуриш кўрсаткичларини реал нутқий контекстда дескрипторли баҳолаш асосида оширилишига оид таклифлар “Логистиcс фор Агро Ареа” дарслиги мазмунига ҳам жорий этилди (Тошкент давлат аграр университетининг 2026-йил 19-мартдаги 1-9-6/74-сонли буйруғи). Натижада, талабаларнинг соҳа терминларини тўғри талаффуз қилиш, мазмунан шарҳлаш ва касбий мулоқот жараёнида мақсадли қўллаш кўрсаткичлари яхшиланди, инглиз тилидаги терминологик нутқ компетенсияси ривожланди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish