Бобожанова Шоира Йўлдошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм вилоятидаги ўғуз шевалари гастрономик лексикасининг тарихий-лисоний ва лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5971.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор; Рўзимбоев Сарвар Сапарбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм ўғуз шевалари таркибидаги гастрономик лексиканинг лисоний хусусиятларини, тарихий-этимологик қатламларини ва лингвокултурологик белгиларини, бойиб бориш омиллари ва қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимги туркий ёзма ёдгорликларда қайд этилган таом номларининг Хоразм вилояти ўғуз шеваларида бошқа лаҳжаларга нисбатан яхшироқ сақланиб қолгани “Девону луғотит турк”даги ажран, чöрäк, сузмä, қатма (қатлама), кöмäч, қатиқ, қурут, талқан ҳамда “Қутадғу билиг”даги гöжä, лев-ош, эт, юғрут номларининг айрим фонетик ўзгаришлар билан бугунги кунгача қўлланиб келаётгани мисолида асослаб берилган;
ўғуз шеваларидаги озиқ-овқат номларининг нан, сüт, яғ, қатиқ, шöрва, буғдай лексемаларидан иборат умумтуркий ҳамда пäтир, мирабба, қиям, ҳäлисä, пäтирсä/пäтирäк, ло:зинä номларидан иборат арабий луғавий қатламлари аниқланган, аш лексемасининг адабий тилдагидан фарқли равишда уна:ши, сüташ, бурунч аш суюқ таомларини, лавап сўзининг эса ҳам суюқ овқатни, ҳам идишни англатиши мисолида айрим ўринларда уларга янги маъно юклаш имкониятлари тил нуқтайи назаридан асосланган;
озиқ-овқат номларининг ўзаро қариндош бўлмаган, лекин маданий, сиёсий, географик, диний муштаракликка эга бўлган халқлар тилларига ўзлашиш ва сингиш сабаблари ислом дини таъсирида кирган ҳалва, уйғур тили орқали хитой тилидан ўтган манти, лағмон, Чор Россияси сиёсати, ўзбек-рус икки тиллилиги ва матбуот таъсирида рус тили ҳамда ҳудуддаги қозоқ, қорақалпоқ тиллари воситасида шеваларга сингган кампот, катлет, вафли, торт, кекс, кофе, галубси номлари, шунингдек, томат сўзининг памидор шаклидаги фонетик мослашуви мисолида очиб берилган;
таом номларининг миллий-маданий хусусиятларни акс эттирувчи восита эканлиги тўй маросимига оид тöш, ника палав, сузмä палав, ушақ бä:рäк, баҳор фаслида тайёрланадиган гок бäрäк, гок сомса, илдирмä, сумäлäк, ҳäлисä таомлари ҳамда ёзги таомларга нисбатан қўлланадиган яз аши номи мисолида, уларнинг маҳсулот таркибига (этли бäрäк, кäди манти, сутли аш), тайёрлаш усулига (тандир гöммä, о:жақ палав, димлäмä), ташқи кўринишига (тималақ нан, юлдузча печинä) ва географик-маданий келиб чиқишига (Дурвäдик пäтир, Гурлäн пäтир, Хива ижжани) асосланган аталиш мотивига кўра турлари ҳамда нан ва дуз бирликларининг садоқат, дўстлик, аҳдлашув маъноларини ифодалаши, аша тушгäн пешшäдин, нани ярим иборалари ва дузини еб, дузлиқина тупурмä мақоли орқали намоён бўладиган лингвокултурологик хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти ўғуз шевалари гастрономик лексикаси юзасидан олинган натижалар асосида:
Қадимги туркий ёзма ёдгорликларда қайд этилган таом номларининг Хоразм вилояти ўғуз шеваларида бошқа лаҳжаларга нисбатан яхшироқ сақланиб қолгани “Девону луғотит турк”даги ажран, чöрäк, сузмä, қатма (қатлама), кöмäч, қатиқ, қурут, талқан ҳамда “Қутадғу билиг”даги гöжä, лев-ош, эт, юғрут номларининг айрим фонетик ўзгаришлар билан бугунги кунгача қўлланиб келаётгани мисолида асослаб берилгани, шунингдек, ўғуз шеваларидаги озиқ-овқат номларининг нан, сüт, яғ, қатиқ, шöрва, буғдай лексемаларидан иборат умумтуркий ҳамда пäтир, мирабба, қиям, ҳäлисä, пäтирсä/пäтирäк, ло:зинä номларидан иборат арабий луғавий қатламлари аниқланган, аш лексемасининг адабий тилдагидан фарқли равишда уна:ши, сüташ, бурунч аш суюқ таомларини, лавап сўзининг эса ҳам суюқ овқатни, ҳам идишни англатиши мисолида айрим ўринларда уларга янги маъно юклаш имкониятлари тил нуқтайи назаридан асосланганига оид илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунʼий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-295-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини яратишда, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шаҳобчалари ҳамда миллий таомлар брендларини номлашда Хоразм вилояти ўғуз шевалари гастрономик лексикасидан унумли фойдаланилган, сунʼий интеллект луғат базасига адабий тилда учрамайдиган кулоч, кöмоч, тутмоч, уркäмоч, қовурмоч, ҳäлисä, унäши, сиқман, чöрак, гöжä, сеткäгä балиқ, балиқ кäвап, чäки:дä, сüташ, дамизлиқ, чайим яғ, то:ш, қайиш, гöммä, по:ссиқ каби номлар киритилган, базани шакллантиришда морфологик усулда ясалган қатлама, до:ғрама, қарма, қо:рдақ, биламиқ, пäтирак, димлäмä, қатирма, қапширма каби сўзлар ҳамда пäтирсä/пäтирäк, ло:зинä каби атамалардан миллий номлар яратиш учун маълумотлар манбаси сифатида фойдаланилган, шунингдек, бундай гастрономик лексик бирликларнинг нафақат номинатив вазифа бажариши, балки адабий тилнинг семантик ва стилистик ифодавийлигини оширишга хизмат қилиши тўғрисидаги хулосалар амалиётга татбиқ этилган;
озиқ-овқат номларининг ўзаро қариндош бўлмаган, лекин маданий, сиёсий, географик, диний муштаракликка эга бўлган халқлар тилларига ўзлашиш ва сингиш сабаблари ислом дини таъсирида кирган ҳалва, уйғур тили орқали хитой тилидан ўтган манти, лағмон, Чор Россияси сиёсати, ўзбек-рус икки тиллилиги ва матбуот таъсирида рус тили ҳамда ҳудуддаги қозоқ, қорақалпоқ тиллари воситасида шеваларга сингган кампот, катлет, вафли, торт, кекс, кофе, галубси номлари, шунингдек, томат сўзининг памидор шаклидаги фонетик мослашуви мисолида аниқланганига, хусусан, ижжäн, шüвит аши, гöммä, бäрäк, гöжä, асма шöрва, пäтир каби атамаларнинг тарихий-этимологик хусусиятларига оид илмий натижалардан Хива “Ичан-қалʼа” давлат музей-қўриқхонасида сақланаётган тарихий ва илмий асарлардаги таом номларини шарҳлашда, музейга ташриф буюрган хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар ҳамда ёшларга ўтказиладиган гастрономик экскурсиялар матнларини тайёрлаш ва тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги “Ичан-қалʼа” давлат музей-қўриқхонасининг 2026-йил 20-апрелдаги 01-02/229-сон маълумотномаси). Натижада ҳамроҳ гид-таржимонлар учун экскурсия матнларини тайёрлашда енгиллик ва қулайликлар яратилган;
таом номларининг миллий-маданий хусусиятларни акс эттирувчи восита эканлиги тўй маросимига оид тöш, ника палав, сузмä палав, ушақ бä:рäк, баҳор фаслида тайёрланадиган гок бäрäк, гок сомса, илдирмä, сумäлäк, ҳäлисä таомлари ҳамда ёзги таомларга нисбатан қўлланадиган яз аши номи мисолида, уларнинг маҳсулот таркибига (этли бäрäк, кäди манти, сутли аш), тайёрлаш усулига (тандир гöммä, о:жақ палав, димлäмä), ташқи кўринишига (тималақ нан, юлдузча печинä) ва географик-маданий келиб чиқишига (Дурвäдик пäтир, Гурлäн пäтир, Хива ижжани) асосланган аталиш мотивига кўра турлари ҳамда нан ва дуз бирликларининг садоқат, дўстлик, аҳдлашув маъноларини ифодалаши, аша тушгäн пешшäдин, нани ярим иборалари ва дузини еб, дузлиқина тупурмä мақоли орқали намоён бўладиган лингвокултурологик хусусиятлари далилланганига, хусусан, Хоразм вилоятидаги ўғуз шевалари гастрономик лексикасининг лисоний, тарихий-этимологик ва лингвокултурологик хусусиятларига оид илмий хулосалар ҳамда ушбу лексикани тематик гуруҳлар (нон ва нон маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, гўштли таомлар, сабзавотли овқатлар, ширинликлар, ичимликлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар) бўйича тизимлаштириш натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Нажот – билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 17-апрелдаги 364-сон маълумотномаси). Натижада таом номларининг тил хусусиятлари ва уларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили билан алоқа даражаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатувларнинг илмийлигини, оммабоплигини таъминлашга ва кўрсатув матнининг илмий-манбавий савиясини бойитишга хизмат қилган.