Сабирова Мухлиса Кадамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек интернет медиаматнларининг ижтимоий хосланиши ва лингвомаданий аспекти”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Fil787.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc 05/2025.27.12 Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иномжон Азимов Мамасодикович, филология фанлари доктори, профессор; Абди Маматов Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Дилноза Жамолиддинова Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интернет медиаматнларининг социолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интернет лингвистикаси замонавий тилшуносликнинг мустақил илмий йўналиши сифатида шаклланганлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланган; интернет лингвистикасининг энг муҳим тадқиқ обекти – интернет дискурси нутқий мулоқотнинг янги кўриниши сифатида оммалашганлиги далилланган;
интернет таъсирида нафақат матн чегаралари, балки жанр чегараларининг ҳам кенгайиши сабаб жанрлар интеграциясида анъанавий жанр турларининг конвергенсияси ва трансформацияси интернет муҳитида субжанр, гибрид ва синтетик жанрларининг медиамаконда оммалашгани асосланган;
интернетда қўлланиладиган тил ижтимоий ҳодиса сифатида социолингвистик тадқиқотларнинг ўзанини кенгайтириши тадқиқ қилинган; интернет медиаматнидан жамиятнинг турли табақа вакиллари ва турли ёшдаги инсонлар фойдаланиши сабаб улар нутқида қўлланган адабий ва ноадабий лексика таркибининг ўзгариши, янги бирликлар билан бойиши ёки айрим бирликларнинг умумтил лексикасига ўтиши, тил бирликларининг ижтимоий хосланиши муаммоси очиб берилган;
интернет медиаматнида ижтимоий дейксисга ишора қилувчи лингвистик воситалар таҳлил қилинган ва визуал тасвирлар, карикатуралар ҳам ижтимоий муносабатларни ифодалаши аниқланган; ижтимоий стереотип масаласи, касбий (соҳавий) ва гендер стереотипларнинг социолингвистик хусусиятлари очиб берилган;
лингвомаданий бирликларнинг интернет медиаматнлари яратилишидаги ўрни ўрганилган; эвфемик бирликлар, прецедент бирликларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий мазмундаги матнларни ифодаланишида миллий-маданий характер касб этиши мисоллар билан далилланган;
ассоциатив таҳлил методи асосида интернет медиаматнларида миллий-маданий хосланган бирликларнинг аҳамияти очиб берилган; интернет медиаматнлари сарлавҳасида қўлланган миллий-маданий хосланган бирликлар, фразеологик бирликлар, сиёсий метафора, медиа метафора, визуал метафоралар, прецедент бирликлар, барқарор бирликлар миллий ўзлик хусусиятларини акс эттирувчи маданийлик белгисига эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Интернетда қўлланиладиган тил ижтимоий ҳодиса сифатида социолингвистик тадқиқотларнинг ўзанини кенгайтиришини тадқиқ қилиш; интернет медиаматнидан жамиятнинг турли табақа вакиллари ва турли ёшдаги инсонлар фойдаланиши сабаб улар нутқида қўлланган адабий ва ноадабий лексика таркибининг ўзгариши, янги бирликлар билан бойиши ёки айрим бирликларнинг умумтил лексикасига ўтиши, тил бирликларининг ижтимоий хосланиши муаммосини очиб бериш асосида кимёвий терминларнинг социолингвистик ва лингвомаданий жиҳатдан ўзига хослигини ёритишга оид хулосалардан 2022-2023-йилларда бажарилган АЛ-442105872 рақамли “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 15-майдаги 01-361-маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек тилшунослигида интернет медиаматнларининг социолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларига доир тадқиқотлар билан тўлдирилишида мазкур иш зарурий манба вазифасини ўтаган;
ассоциатив таҳлил методи асосида интернет медиаматнларида миллий-маданий хосланган бирликларнинг аҳамияти, фразеологик бирликлар, сиёсий метафора, медиа метафора, визуал метафоралар, прецедент бирликлар, паремиологик бирликлар миллий ўзлик хусусиятларини акс эттирувчи маданийлик белгисига эга эканлиги ўрганилиб, АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” (2024-2025-йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 15-майдаги 01-362-маълумотномаси). Натижада интернетда қўлланилаётган хорижий сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини аниқлашда муҳим манба сифатида хизмат қилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган;
медиалингвистика доирасида интернет дискурси ҳодисасини ўрганиш натижасида олинган хулосалар ўзбек тилининг социал ва лингвомаданий имкониятларини кенгроқ ўрганилиши билан боғлиқ қарашлардан; лингвомаданий бирлик ҳисобланувчи ибораларнинг интернет медиаматнлари яратилишидаги ўрни билан боғлиқ масалалардан; иборалар учун асос бўлган мақол, матал, эвфемизмлар, прецедент бирликларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий мазмундаги матнларни ифодаланишида миллий-маданий характер касб этиши каби қарашлардан ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662204305 “Болалар учун ибораларнинг расмли изоҳли луғати” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 3-июндаги 3/1255-1510-сонли маълумотномаси). Натижада иборалар миллий ўзлик хусусиятларини акс эттирувчи маданийлик белгисига эга эканлиги интернет медиаматнларидан олинган иллюстратив мисоллар билан кенгайтирилди;
ўзбек интернет медиаматнларининг антропосентрик моҳияти ва ўрганилиши масаласи; ўзбек интернет медиаматнларининг социолингвистик хусусиятлари, жумладан, лексик таркибининг ижтимоий хосланишига оид назарий қарашлардан; ижтимоий дейксисга ишора қилувчи лингвистик воситалар, касбий ва гендер стереотиплар билан боғлиқ масалалардан; ўзбек интернет медиаматнларининг шаклланишига лингвомаданий ёндашув – лингвомаданий бирликларнинг медиаматн яратилишидаги назарий қарашлардан; Медиаматнларда қўлланган сиёсий метафора, медиа метафора, визуал метафора каби тушунчаларнинг амалий асослари каби масалалардан; Виртуал мулоқот фойдаланувчиларининг миллий-маданий ассоциацияси билан боғлиқ назарий қарашлардан, адресант ва адресат гендер хусусиятларининг ўзига хослиги, илмий-назарий асослари каби масалаларидан ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда бажарилган ИЛ-21071156 рақамли “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғатини тузиш ва нашр қилиш” (луғатнинг мобил иловаси ва вебсайтини яратиш) мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 3-июндаги 3/1255-1510-сонли маълумотномаси). Натижада китобнинг луғат мақолалари ижтимоий хосланган лексик бирликлар, лингвомаданий бирликларнинг лексикографик тавсифи билан бойдии;
тадқиқотчининг интернет тилшунослигида бугунги кунда ўзбек адабий тили билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш, оммавий ахборот воситаларида интернет медиаматнларининг тутган ўрни, интернет медиаматнларида ижтимоий стереотипларнинг воқеланиши масаласини ёритишга оид хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон1” телеканалида тайёрланиб, эфирга узатилган кўрсатувларда, жумладан, “Ойдин ҳаёт ливе”, “Оила вақти” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси”нинг 2026-йил 16-июндаги 02-09-1175-сонли маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот ишида келтирилган натижаларга таянилган ҳолда ушбу телекўрсатув материаллари мазмунан бойитилган.