Джумаева Сафия Кодировнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек мумтоз адабиётида рақам поетикаси” 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2026.1.DSc/Fil1128.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Салоҳий Дилором Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.01.  
Расмий оппонентлар: Эргашев Қодир Олимжонович, филология фанлари доктори (DSc); Адезова Иқболой Истамовна, филология фанлари доктори (DSc); Каримова Фарида Исоқовна, филология фанлари доктори (DSc). 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиётида рақам поетикаси, генезиси, тадрижий такомили ҳамда адабий асар мазмун-моҳиятини ёритишда  рақамларнинг ўзига хос ўрнини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқнинг қадимий эътиқодий қарашлари, маданий ва маиший турмуши, шу билан бирга, туркий давлатларнинг сиёсий ҳаётида ҳам рақамларга муҳим аҳамият берилганлиги “Авесто”, “Олтин ёруғ”, “Ўғузнома”, Ўрхун-Энасой ёзма ёдгорликлари сингари ёдномалар асосида далилланган;
бир, икки, олти, етти, қирқ сингари рақамларнинг ирфоний адабиётда  рамзий тимсолга айланиш генезисида Қуръони карим ва диний қарашларнинг алоҳида ўрин тутганлиги, “қоба қавсайн”, “тўқсон минг калом” сингари бирикмалар диний адабиётда тасвир обекти бўлиб хизмат қилганлиги асосланган;
ўзбек тасаввуф адабиётида коинот ва инсоннинг яратилиши хусусидаги фикрларни илгари суришда, комил инсон тушунчасини ифодалашда тўрт унсур, олти жиҳат, етти кўк, тўққиз фалак, уч юз олтмиш томир, тўрт юз қирқ тўрт сўнгак сингари  рақамли бирикмаларнинг поетик образ даражасига кўтарилиш жараёни ёритилган;
рақамларнинг руҳоният тасвиридаги роли ХИИ-ХВ асрларга оид туркий адабиётдаги ифода имкониятлари орқали белгиланган, жумладан, Аҳмад Яссавийнинг рақам рамзийлиги асосида яратилган ёшнома-ҳикматидаги икки, етти, саккиз,  қирқ, олтмиш олти сингари рақамларнинг бадиий ғоя ва мазмунни ифодалашга  хизмат қилганлиги далилланиб, руҳий юксалиш мақомлари тасвиридаги поетик вазифалари очиб берилган;
рақамлардан ҳаётий, ишқий, диний ва тасаввуфий мавзуларни ёритишда Яссавий, Алишер Навоий, Машраб каби ижодкорларнинг бадиий маҳорати, шунингдек, рақамларнинг Алишер Навоий ижодиётидаги бадиий-эстетик вазифаси ёритилиб, ХВИ-ХИХ асрларга мансуб  асарлардаги рақамлар талқинида ўзига хос анъана ва янгилик, шеъриятда  рақам, моҳият ҳамда ифода уйғунлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек мумтоз адабиётида рақам поетикаси масаласининг ўрганилишидан олинган илмий натижалар асосида: 
халқнинг қадимий эътиқодий қарашлари, маданий ва маиший турмуши, шу билан бирга, туркий давлатларнинг сиёсий ҳаётида ҳам рақамларга муҳим аҳамият берилганлиги “Авесто”, “Олтин ёруғ”, “Ўғузнома”, Ўрхун-Энасой ёзма ёдгорликлари сингари ёдномалар асосида далилланганлигига доир хулосалардан  ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш”  мавзусидаги  фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 15-январдаги 16/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши туркий халқлар тарихи ва адабиётида рақам поетикасининг алоҳида ўрин тутиши асосланган илмий-назарий хулосаларга оид маълумотлар билан бойитилган;  
бир, икки, олти, етти, қирқ сингари рақамларнинг ирфоний адабиётда  рамзий тимсолга айланиш генезисида Қуръони карим ва диний қарашларнинг алоҳида ўрин тутганлиги, “қоба қавсайн”, “тўқсон минг калом” сингари бирикмалар диний адабиётда тасвир обекти бўлиб хизмат қилганлиги асосланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2026-йил 16-февралдаги 04/1-888-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши ирфоний  адабиётнинг рамз ва тимсоллар олами, уларнинг мумтоз поетикада тутган ўрни, ўзбек мумтоз адабиёти вакилларининг рақамдан фойдаланиш жараёнидаги бадиий маҳорати асосланган илмий-назарий хулосаларга оид маълумотлар билан бойитилган; 
ўзбек тасаввуф адабиётида коинот ва инсоннинг яратилиши хусусидаги фикрларни илгари суришда, комил инсон тушунчасини ифодалашда тўрт унсур, олти жиҳат, етти кўк, тўққиз фалак, уч юз олтмиш томир, тўрт юз қирқ тўрт сўнгак сингари  рақамли бирикмаларнинг поетик образ даражасига кўтарилиш жараёни очиб берилганлиги хусусидаги илмий қарашлардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2020–2022-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474. “болалар адабиёти.уз мултимедияли электрон платформ ва унинг мобел иловасини яратиш” мавзусидаги иннавацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2026-йил 19-январдаги 04/1-281-сонли маълумотномаси). Натижада рақамли бирикмалар асосида яратилган поетик образлар ва уларнинг асар бадииятида тутган ўрни ҳақидаги илмий хулосалар лойиҳа ишининг савиясини оширишга хизмат қилган; 
рақамларнинг руҳоният тасвиридаги роли ХИИ-ХВ асрларга оид туркий адабиётдаги ифода имкониятлари орқали белгиланган, жумладан, Аҳмад Яссавийнинг рақам рамзийлиги асосида яратилган ёшнома-ҳикматидаги икки, етти, саккиз,  қирқ, олтмиш олти сингари рақамларнинг бадиий ғоя ва мазмунни ифодалашга  хизмат қилганлиги далилланиб, руҳий юксалиш мақомлари тасвиридаги поетик вазифалари очиб берилганлиги сингари илмий қарашлардан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг  2026-йил 16-февралдаги 01-03/1-186-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий-назарий хулосалари компаратив адабиётшунослик, тарихий поетика ва маданиятлараро мулоқот тадқиқотлари учун муҳим назарий-амалий манба вазифасини ўтаган;   
рақамлардан ҳаётий, ишқий, диний ва тасаввуфий мавзуларни ёритишда Яссавий, Алишер Навоий, Машраб каби ижодкорларнинг бадиий маҳорати, шунингдек, рақамларнинг Алишер Навоий ижодиётидаги бадиий-эстетик вазифаси ёритилиб, ХВИ-ХИХ асрларга мансуб  асарлардаги рақамлар талқинида ўзига хос анъана ва янгилик, шеъриятда  рақам, моҳият ҳамда ифода уйғунлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий танқид кенгаши ҳисобот йиғилишларида, ёш ижодкорлар тўгараги маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 19-январдаги 01-03/25-сон маълумотномаси). Натижада, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Атойи, Лутфий ижодида рақамлар аҳамиятини  мумтоз анъаналар доирасида баҳолаш  ҳамда Алишер Навоий лирикаси ва достонларида уч, тўрт, етти, тўққиз сингари рақамларнинг ўзига хос  моҳият  касб этиши, рақамлар бадиий ғоя ва фикр ифодаси учун хизмат қилганлиги хусусида илмий хулосаларга келиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish