Артикова Муслимахон Ғайратжон қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Диний матнларда оила консептининг воқеланиши (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асари мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3252.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
Илмий раҳбар: Жамолиддинова Дилноза филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12 Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳайё Ҳакимова, филология фанлари доктори, профессор; Дилрабо Анданиязова, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида илк бор диний манба – “Бахтиёр оила” асарини теолингвистика ва консертологиянинг тадқиқ обекти сифатида тавсифлаш ҳамда ундаги ўхшатиш конструксияларининг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида диний-маърифий матн сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асари диний дискурсда “оила” консертининг лингвокогнитив модели сифатида атрофлисҳа очиб берилган;
Қуръон оятлари ҳамда ҳадисларга асосланган ҳолда “оила” консертининг семантик-когнитив асослари, шунингдек, диний матнларда ушбу консертнинг консептуал тузилмаси аниқланган;
“Бахтиёр оила” асарида “оила” консертини шакллантирувсҳи асосий консептуал белгилар (никоҳ, масъулият, сабр, муҳаббат, ҳалоллик, тарбия)нинг когнитив-семантик хусусиятлари далилланган;
диний матнларда оила консертини ифодалаб берувсҳи метафорик моделлар (оила – омонат, оила – тарбия маскани, оила – меҳр-муҳаббат маскани) аниқланиб, уларнинг исломий жиҳатлари миллий менталитет билан боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диний матнларда оила консептининг воқеланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек тилшунослигида диний-маърифий матн сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асари диний дискурсда “оила” консертининг лингвокогнитив модели сифатида атрофлисҳа очиб берилишига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер 1011 Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 9-февралдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти янада ортди. Шунингдек, айрим теолингвистик лексемаларнинг маъно кўламини аниқлашда фундаментал назарий ёндашувлари ва миллий-халқаро тадқиқотлардаги консептуал таҳлил асосларига доир далиллар билан бойишига хизмат қилган;
Қуръон оятлари ҳамда ҳадисларга асосланган ҳолда “оила” консертининг семантик-когнитив асослари илмий жиҳатдан атрофлисҳа ёритилган. Шунингдек, диний матнларда “оила” консертининг консептуал тузилмаси аниқланган. Ушбу назарий қарашлар асосидаги илмий хулосалардан АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/1348-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий нейропсихолингвистик методларни яратиш, уларнинг ишончлилигини таъминлаш ва ўқиш кўникмалари бузилган болалар учун махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
“Бахтиёр оила” асарида “оила” консертини шакллантирувсҳи асосий консептуал белгилар (никоҳ, масъулият, сабр, муҳаббат, ҳалоллик, тарбия)нинг когнитив-семантик жиҳатлари ҳамда диний матнларда “оила” консертини ифодалаб берувсҳи метафорик моделлар (оила–омонат, оила–тарбия маскани, оила–меҳр-муҳаббат маскани) аниқланиб, уларнинг исломий жиҳатлари миллий менталитет билан боғлиқ эканлиги далилланган. Ушбу муносабатлар доирасида чиқарилган илмий қарашлар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Дугоналар”, “Таълим ва тараққиёт”, Ўзбекистон ёшлари” каби дастурлар учун ссенарийларни ишлаб чиқишда (2024–2025-йилларда) фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 9-февралдаги 05-09-211-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish