Мардонов Махмуд Собир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва Америка халқлари латифалари типологияси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6365.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
Илмий раҳбар: Сатторов   Улуғбек Файзуллаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.02  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Шорустам Шомусаров, филология фанлари доктори, профессор; Холбутаев Гайратбек Ойбек ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: филология. Назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва америка халқ оғзаки ижодидаги латифа жанрининг ўхшашлиги ва ўзига хос жиҳатлари, ҳамда образлар бадиияти, латифалардаги тасвирий ифода воситалари, латифалар мавзулари ва образларидаги муштараклик ва фарқли томонларни қиёсий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва Америка латифалари ўрганилиб, уларнинг тасниф қилиш мезонлари ишлаб чиқилган ва таснифланган;
ўзбек ва Америка латифалари ўзаро қиёсланган ҳамда икки халқ фолклор намуналаридаги ўхшаш ва фарқли хусусиятлар, латифаларининг тузилишидаги, мавзулар кўлами мисоллар ёрдамида далилланган;
ўзбек ва Америка латифаларидаги образларнинг миллий ўзига хослиги, халқ психологияси, эътиқодий қарашлари, турмуш тарзи билан боғлиқ жиҳатлари очиб берилган;
ўзбек ва Америка латифаларининг бадиий ифодаланишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар, латифалар матнида қўлланган комик образнинг ҳар икки халқ ижодида ўзига хослиги, бадиий тафаккурида шаклланиш босқичлари мисоллар ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.“Ўзбек ва Америка халқлари латифалари типологияси” мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек ва Америка латифаларининг тасниф қилиш мезонлари, таснифи, ўзбек ва Америка латифалари мисолида икки халқ фолклор намуналаридаги ўхшаш ва фарқли хусусиятлари таҳлили асосида олинган хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформ яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУнинг 2025-йил 17-февралдаги 04/1-573-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада латифа жанридаги асрларнинг груҳлаштиришда янгича ёндошувга эришилган;
ўзбек ва Америка латифаларининг бадиияти, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, латифалар матнида қўлланган комик образнинг ҳар икки халқ ижодида ўзига хослиги, бадиий тафаккурида шаклланиш босқичлари, икки халқ латифаларнинг тузилишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, улардаги мавзулар кўлами тўғрисидаги илмий хулосаларидан Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи этнография бўлими экспозицияларини ташкил этишда фойдаланилган (Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 5-февралдаги 01-1/17-сонли маълумотномаси). Натижада Насриддин афанди ва қизилқум латифалари ҳақида сайёҳларга маълумотлар, буклетлар тайёрланди;  
ўзбек ва Америка латифаларидаги образларнинг миллий ўзига хослиги, халқ психологияси, эътиқодий қарашлари, турмуш тарзи билан боғлиқ жиҳатлари ҳамда икки халқ латифаларининг бадиий ифодаланишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар, латифалар матнида қўлланган комик образнинг ўзига хослиги, бадиий тафаккурда шаклланиш борасидаги илмий хулосаларидан “Қадрият” рукни остида телекўрсатувларни, “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан туркум кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-январдаги 01-04/13-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг халқ оғзаки ижодига бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг жаҳон ҳамда мамлакатимиз фолклор мероси билан яқиндан танишишига эришилган, телекўрсатувлар савияси оширилган;
ўзбек-Америка латифаларининг тузилишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, улардаги мавзулар кўлами, ижро қилиниши борасидаги илмий натижаларидан вилоят халқ оғзаки поетик ижоди намуналарини ёд биладиган ижрочилар рўйхатини шакллантириш ва улардан ўзбек латифаларни ёзиб олишда, архивлаштиришда ҳамда вилояти фолклор-этнографик жамоалари репертуарини шакллантиришда фойдаланилган (“НКМК жамғармаси” ДМ “Навоий” ҲБ “Фарҳод” маданият саройининг 2025-йил 29-январдаги 05.12-01/37-сонли маълумотномаси). Натижада “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган “Сардоба” фолклор-этнографик жамоалари репертуарини шакллантириш ҳамда ўзбек латифалари асосидаги эпик воқеалар саҳналаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish