Sayt test rejimida ishlamoqda

Мэтякубов Азамат Джуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишнинг бошқариш самарадорлигини ошириш (“Ўзқурилишматериаллари” АЖ мисолида)», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt775.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хашимов Акрам Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тасиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни самарали жалб этишга таъсир этувчи инвестиция қуввати, инвестиция шароитлари ва инвестиция таваккалчилиги билан боғлиқ бўлган табиий,  сиёсий-ҳуқуқий, молиявий, институционал, умумиқтисодий ва шу каби  омиллар аниқланган;
қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишни бошқариш механизми макродаражада қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уни самарали амалга оширишни тартибга солиш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзқурилишматериаллари” АЖ таркибидаги корхоналарнинг инвестиция салоҳияти ва инвестиция рискларини шакллантириш омиллари асосида тармоқ корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини бошқариш механизми такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари саноатида инвестицияларни жалб этишни бошқариш тизими эксперт баҳолаш усули ва асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг прогноз қийматларини аниқлаш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишнинг бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни самарали жалб этишга таъсир этувчи инвестиция қуввати, инвестиция шароитлари ва инвестиция таваккалчилиги билан боғлиқ бўлган табиий,  сиёсий-ҳуқуқий, молиявий, институционал, умумиқтисодий ва шу каби  омиллар аниқлаш бўйича таклифлар «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг инвестицияларни жалб этиш ва бошқариш фаолиятига жорий этилган  («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 17 декабрдаги Гим – 01/03-4285-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамияти тасарруфидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инвестицияларни бошқариш жараёнлари самарадорлигини 14 фоизга оширишга эришилган;
қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишни бошқариш механизми макродаражада қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уни самарали амалга оширишни тартибга солиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган  («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятини 2018 йил 17 декабрдаги  Гим – 01/03-4285-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш  фаолиятига инвестицияларни жалб этиш самарадорлиги 25 фоизга оширилган;
“Ўзқурилишматериаллари” АЖ таркибидаги корхоналарнинг инвестиция салоҳияти ва инвестиция рискларини шакллантириш омиллари асосида тармоқ корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг инвестицион лойҳаларни жалб этишни бошқариш фаолиятига жорий этилган  («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятини 2018 йил 17 декабрдаги  Гим – 01/03-4285-сон маълумотномаси). Натижада инвестицон жозибадорликни бошқариш алгоритми жамиятнинг инвестицион фаолиятига жалб этилиши кутилаётган инвестиция хатарларининг олдини олиш ва хатар таъсирчанлигини 12–14 фоизга камайтириш имконини берган;
қурилиш материаллари саноатида инвестицияларни жалб этишни бошқариш тизими эксперт баҳолаш усули ва асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг прогноз қийматларини аниқлаш асосида  такомиллаштириш бўйича таклиф «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг фаолиятини прогноз қилишда фойдаланилган («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятини 2018 йил 17 декабрдаги  Гим – 01/03-4285-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида жамият ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг 2020-2023 йилларда инвестицияларни жалб қилиш прогнозлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish