Сапарова Сурайё Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4952.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор; Жуманязова Мухаббат Хусиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч РАНЧ технология университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликлари (НЕБ)нинг лингвокултурологик ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм шеваларига хос нутқий этикет бирликлари илк бор лингвокултурологик ва лингвопрагматик ёндашувлар асосида тадқиқ қилиниб, вазиятларни алоҳида баҳолаган ҳолда миннатдорчилик билдириш жараёнларида қўлланиладиган саγ болȉŋ // рäҳмäт // Аллаҳ разȉ болсȉн // жāхšȉ гűниздä қāжтāргȉжмāн // рäҳмäт бäрäкä тапȉŋ // бȉзäдäн қāжтмāсā, Худадāн қāжцȉн, рäҳмä:т каби нутқий бирликларнинг турлари, формулалари, функсиялари асослаб берилган ҳамда ҳар бир лисоний бирлик турли вазиятлар асосида гуруҳлаштирилиб, нутқий вазиятлар илмий асосда далилланган;
Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликларининг кундалик мулоқотдаги вазиятли кўринишлари, хусусан, қутлов (тожлāр марäк болсȉн), саломлашув (даŋ аттȉмȉ), хайрлашув (жолларȉŋиза аждȉнлȉқ бäрсин), ҳамдардлик (Аллаҳ сäбр-тақäт бäрсȉн) ҳамда мурожаат ва мулозамат каби прагматик турлари тизимлаштирилиб, ушбу лисоний бирликларнинг миллий-маданий семантикаси, анъанавий қадриятлар билан узвий боғлиқлиги ва коммуникатив функсиялари асосланган;
Хоразм шеваларида мулоқот жараёнини таъминловчи камтарлик консептига хос НЕБларнинг моҳияти ва ифодаланиш шакллари лингвокултурологик жиҳатдан асосланиб, мазкур бирликлар ўзининг прагматик функсиясига кўра интеллектуал (Бу šунčäки мäни фикрим), ижтимоий (Вақтȉŋȉзнȉ алганȉм уčун узр), эмоционал (Äлäšтирмäŋ) ва миллий колоритни ўзида акс эттирувчи маданий камтарлик (Äрзимиди, Апамни қизиман ахȉр) каби турларга тизимлаштирилган;
Хоразм шеваларидаги мурожаат бирликларининг лингвопрагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари нутқий вазиятларга кўра тизимлаштирилиб, уларнинг нотаниш (геčȉрāсȉз, бȉр мȉнутā мűмкȉнмȉ) ва таниш суҳбатдошга мурожаат қилиш шакллари, хусусан, қариндошлик муносабатлари (бижи, уллäкä, паččā // паččаǯан), касбий ва расмий ҳолатлар (äзиз ҳäмкäсблäр, дамлā), шунингдек, шахснинг ижтимоий ролини ифодаловчи ўзига хос метафорик-метонимик кўчимлар (помпāлақȉм, äкäмни киндиги, ǯанȉм ǯäннäтȉм) каби ифода стратегиялари илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тадқиқи бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
Хоразм шеваларига хос НЕБлар илк бор лингвокултурологик ва лингвопрагматик ёндашувлар асосида тадқиқ қилиниб, вазиятларни алоҳида баҳолаган ҳолда миннатдорчилик билдириш жараёнларида қўлланиладиган саγ болȉŋ // рäҳмäт // Аллаҳ разȉ болсȉн // жāхšȉ гűниздä қāжтāргȉжмāн // рäҳмäт бäрäкä тапȉŋ // бȉзäдäн қāжтмāсā, Худадāн қāжцȉн, рäҳмä:т каби нутқий бирликларнинг турлари, формулалари, функсиялари асослаб берилган ҳамда ҳар бир лисоний бирлик турли вазиятлар асосида гуруҳлаштирилиб, нутқий вазиятлар илмий асосда далилланганига, шунингдек, Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликлари бўйича нутқий акт стратегиялари, лингвопрагматик, лингвокултурологик жиҳатдан таҳлил қилинган бирликларнинг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек халқ шевалари луғати”га манба сифатида хизмат қилиши, ҳудуд лексикаси учун зарурий илмий маълумот бериши, ўзбек тили шевашунослиги, қолаверса, нутқ маданияти бўйича махсус курсларни ташкил қилишда амалий жиҳатдан ёрдам беришига оид хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024–2025-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 1946-сон маълумотномаси). Натижада, “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформаси”нинг маълумотлар базаси Хоразм шеваларига хос нутқий этикет бирликлари сифатида талқин қилинаётган миннатдорчилик билдириш жараёнларида қўлланиладиган Саγ болȉŋ, Рäҳмäт, Аллаҳ разȉ болсȉн, Жāхšȉ гűниздä қāжтāргȉжмāн, рäҳмäт, Бäрäкä тапȉŋ, саломлашиш жараёнларида қўлланиладиган äссäламу äлäжкум, сāлам, Худаγā šűкűр, жāхšȉмȉз, äлҳäмдулиллäҳ жäхšимиз каби нутқий бирликлари билан бойитилган. Шунингдек, турли хизмат кўрсатиш обектларини (тўйхоналар, оилавий корхоналар, дам олиш масканлари ва бошқалар) номлаш жараёнида миллий анъаналар ва ҳудудий қадриятларга таяниш имконияти кенгайтирилиб, яратилган интерактив электрон платформанинг этнолингвистик, прагматик ҳамда ҳудудий қамровдорлик даражаси оширилишига хизмат қилган;
Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликларининг кундалик мулоқотдаги вазиятли кўринишлари, хусусан, қутлов (тожлāр марäк болсȉн), саломлашув (даŋ аттȉмȉ), хайрлашув (жолларȉŋиза аждȉнлȉқ бäрсин), ҳамдардлик (Аллаҳ сäбр-тақäт бäрсȉн) ҳамда мурожаат ва мулозамат каби прагматик турлари тизимлаштирилиб, ушбу лисоний бирликларнинг миллий-маданий семантикаси, анъанавий қадриятлар билан узвий боғлиқлиги ва коммуникатив функсиялари далиллангани, шунингдек, Хоразм шеваларида мулоқот жараёнини таъминловчи камтарлик консептига хос НЕБларнинг моҳияти ва ифодаланиш шакллари лингвокултурологик жиҳатдан асосланиб, мазкур бирликлар ўзининг прагматик функсиясига кўра интеллектуал (Бу šунčäки мäни фикрим), ижтимоий (Вақтȉŋȉзнȉ алганȉм уčун узр), эмоционал (Äлäšтирмäŋ) ва миллий колоритни ўзида акс эттирувчи маданий камтарлик (Äрзимиди, Апамни қизиман ахȉр) каби турларга тизимлаштирилганига, хусусан, Хоразм воҳаси шеваларидаги нутқий этикет бирликларининг шаклланишида кишилар характер-хусусиятига атроф-муҳит, тарбия, ислом дини ҳамда жамоавийликка асосланган ижтимоий менталитет каби омилларнинг таъсири мазкур бирликларнинг ўзига хос лисоний табиатини белгилаб бериши, шунингдек, ўғуз ва қипчоқ шеваларига алоқадор НЕБларнинг миллий-маданий хусусиятларига оид натижа ва материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024–2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 1945-сон маълумотномаси). Натижада, “атамаcом.уз” платформаси ва мобил иловасининг ахборот базаси Хоразм шеваларидаги нутқий этикет бирликлари, инсонларга хос инсонийлик белгилари, яъни кимнидир хафа қилганда узр сўраш, қувончли кунларда қутлаш тожлāр марäк болсȉн, тожȉŋ қутлȉ болсȉн, оŋ болсȉн; кундалик одатий одоб-ахлоққа хос бўлган саломлашиш äссäлам äлежкум, нā гāп; хайрлашиш хоš, сāламāт болȉŋ, гозиŋ жолдā қалмāсȉн; мурожаат геčȉрāсȉз..., űзр(узр)…, қāрāбäриŋ…, апā, äкä, äнä, миннатдорчилик бȉзäдäн қāжтмāсā, Худадāн қāжцȉн, рäҳмä:т; руҳсат сўраш äг(й)äр нақулāж болмāсā (мäлал гä(л)мäсä), бȉр дāқиқā қāрāб қожȉŋ, таклиф қилиш, ҳамдардлик билдириш Аллаҳ сäбр-тақäт бäрсȉн/бäргиж, Аллаҳ мűšкűллäрȉнȉ асан äтгиж, мулозамат озȉŋȉздāн босȉн // сȉздāн кежȉн, қужаš қāжсаннāн čȉқдȉ // қужаš нердā äкäн дāсāм бāндā äкäнқу // қужаš бāндā äкäнқу  ва одоб-ахлоқнинг бошқа кўплаб нутқий кўринишлари бўйича изоҳлар келтирилиб, нутқий бирликларнинг миллий-маданий маъноси, қадриятлар билан боғлиқлиги ва коммуникатив функсияси сунъий интеллект хотирасига маълумотлар манбаси сифатида киритилган. Бу эса сунъий интеллектнинг четдан кириб келаётган атамаларга фақатгина қуруқ таржима эмас, балки халқнинг этномаданияти, эътиқоди ва урф-одатларига мос келадиган, тилнинг тарихий қатламлари руҳини ўзида акс эттирган ўзбекча муқобилларни автоматик шакллантириш аниқлиги ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Хоразм шеваларидаги мурожаат бирликларининг лингвопрагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари нутқий вазиятларга кўра тизимлаштирилиб, уларнинг нотаниш (геčȉрāсȉз, бȉр мȉнутā мűмкȉнмȉ) ва таниш суҳбатдошга мурожаат қилиш шакллари, хусусан, қариндошлик муносабатлари (бижи, уллäкä, паččā // паččаǯан), касбий ва расмий ҳолатлар (äзиз ҳäмкäсблäр, дамлā), шунингдек, шахснинг ижтимоий ролини ифодаловчи ўзига хос метафорик-метонимик кўчимлар (помпāлақȉм, äкäмни киндиги, ǯанȉм ǯäннäтȉм) каби ифода стратегиялари илмий далилланганига, хусусан, муомала маданияти, нутқий этикет бирликлари ва уларни тўғри қўллашда ёш, жинс, ижтимоий мавқе ва тарбия омили каби масалалар, ёшлар нутқини тўғри шакллантириш муаммолари ва уларни бартараф этиш усулларига оид хулосалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йил 11-феврал ва 30-май кунлари эфирга узатилган “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттиришида ҳамда 2025-йил 13-октябр куни эфирга узатилган “Сиз нима дейсиз?” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-майдаги 845-сон маълумотномаси). Натижада мазкур чиқишларда муомала маданияти ва нутқий этикет бирликлари ҳақида қимматли маълумотлар тақдим этилиб, улар тилшунослик соҳасида олиб бориладиган янги тадқиқотлар учун материал тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish