Рўзиева Моҳичеҳра Ёқубовна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек фолклорида ранг символикаси” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fil1111.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Эшонқулов Жоппор Салиевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дармоной Ўраева, фанлари доктори, профессор; Камол Палимбетов, филология фанлари доктори, профессор; Исомиддин Ёрматов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ранг рамзларининг тарихий илдизлари, мифологик-ритуал талқинлари, халқ ижоди поетикасидаги ўрни, таснифи, бадиий-эстетик хусусийатларини тизимли равишда аниқлаш орқали оъзбек фолклоридаги этносемиотик ва лингвопоетик хосликларини очиш, миллий тафаккур, халқ дунёқарашини шакллантириш ҳамда этномаданий қадриятларни ифодалашдаги функсионал аҳамийатини илмий асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ранг символикаси инсоният тафаккурининг энг қадимий шаклларидан бири сифатида антропологик ва мифологик дунёқараш билан узвий боғлиқ ҳолда шакллангани, поетик тафаккурининг дастлабки босқичларидаёқ маданий белгилар тизимининг асосий компонентига айлангани, анимистик ва тотемистик қарашлар, диний-эътиқодий тушунчалар, маросимлар, урф-одатлар, магик амалиётлар билан боғлиқликда ривожланиб келгани асосланган;
оъзбек фолклоридаги оқ, қора, қизил, сариқ, йашил ва коък ранглар билан боғлиқ рамзий образлар туркий ҳамда жаҳон халқлари фолклори материаллари билан қийосий-типологик аспектда таҳлил қилиниб, уларнинг универсал ва миллий-этник хусусийатлари ҳамда туркий халқлар бадиий тафаккурида ранг идрокининг тарихий тараққийот босқичлари аниқланган;
ўзбек халқ оғзаки ижодининг эртак, достон каби эпик, мавсумий, оилавий-маиший маросим фолклори, лирик қўшиқлар, мақол ва топишмоқ сингари паремик жанрлар, болалар фолклори намуналарида ранг рамзларининг ўрни, мифопоетик, этнопоетик, этносемиотик ва лингвопоетик хусусиятлари, ахлоқий-фалсафий, тарбиявий, бадиий-эстетик мазмунни ифодалашдаги рамз, метафорик белги сифатидаги когнитив вазифалари асосида кўп функсиявийлик касб этиши далилланган;
ранг рамзларининг индивидуал ва коллектив онгда шаклланиш механизмлари ҳамда фолклор матнларида бадиий-эстетик мазмун ҳосил қилишдаги оърни, инсон руҳияти, ижтимоий-маданий тажрибаси, макон ва замон ҳақидаги халқ тасаввурларини ифодалашдаги поетик вазифалари, этнопсихологик код белгилари сифатида намоён бўлиши очиб берилган;
фолклор ва ёзма адабиётда ранг рамзийлигининг ўзаро алоқадорлиги, ранг образларининг семантик муштараклиги ва поетик узвийлиги, қаҳрамонлар образини яратиш ҳамда драматик воқеалар таъсирчанлигини оширишдаги умумий жиҳатлари, шунингдек, тарихий даврлар билан боғлиқ функсионал фарқланиши назарий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек фолклорида ранг рамзларининг тарихий-генетик илдизлари, мифологик ва диний талқинлари, бадиий-эстетик хусусиятлари ҳамда халқ поетикасидаги ўрнини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ранг символикасининг генезиси, мифологик асослари ва фолклор жанрларидаги поетик функсиялари, анимистик ва тотемистик қарашлар, диний-эътиқодий тушунчалар, маросимлар, урф-одатлар, магик амалиётлар билан боғлиқликда ривожланиб келганлигига оид илмий хулосалардан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан “Умрбоқий мерос” нодавлат-нотижорат марказига ажратилган 81–12/202-сонли “Миллий қадриятлар ёшлар ардоғида” давлат фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 05 июндаги № МЛ01/01-88-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар онгида миллий қадриятлар ва анъанавий маданиятга оид тасаввурларни бойитиш, халқ оғзаки ижодидаги рамзий тафаккурнинг тарбиявий имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
ўзбек фолклоридаги оқ, қора, қизил, сариқ, йашил ва коък ранглар билан боғлиқ рамзий образлар туркий ҳамда жаҳон халқлари фолклори материаллари билан қийосий-типологик аспектда таҳлил қилиниб, ранг рамзларининг тарихий-маданий, мифологик ва этнопоетик хусусиятларига оид илмий натижалардан Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022–2024 Фисcал Еар)” халқаро лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 05 июндаги № МЛ01/01-87-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё халқларининг номоддий маданий меросига оид материалларни илмий тавсифлаш ва тизимлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
ранг рамзларининг эртак, достон каби эпик, мавсумий, оилавий-маиший маросим фолклори, лирик қўшиқлар, мақол ва топишмоқ сингари паремик жанрлар, болалар фолклори намуналаридаги ўрни, мифологик қатламлари ва мифопоетик, этнопоетик, лингвопоетик хусусиятларига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1–ФА–0–43429, ФА–Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш” ҳамда ФА–Ф–1–005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2012-2016, 2017-2020) мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 7- декабрдаги 425/1-сон маълумотномаси). Натижада туркий халқлар фолклоридаги ранг билан боғлиқ рамзий образларнинг назарий талқини ва қиёсий таҳлилига оид илмий қарашлар бойитилган;
ранг символларининг туркий халқлар фолклори ва адабиётидаги тараққиёт босқичларига оид илмий қарашлардан Жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи ўзбек, туркман ва қорақалпоқ халқлари оғзаки ижодида учрайдиган ранг билан боғлиқ поетик образларни таснифлаш ҳамда изоҳлаш учун Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2026-йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ИЛ-7623031203 рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (Ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида)” мавзусидаги Халқаро инновацион лойиҳада фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йилдаги 12-июндаги 01-22-04/1220-сон маълумотномаси). Натижада рангларнинг семантик, рамзий ва мифопоетик хусусиятларига оид илмий хулосалар антологияга киритилган ранглар билан боғлиқ образларнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, уларнинг миллий ҳамда умумтуркий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
ўзбек халқ оғзаки ижодидаги ранг рамзларининг индивидуал ва коллектив онгда шаклланиш механизмлари, туркий халқлар фолклоридаги муштарак ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда фолклор матнларида бадиий-эстетик мазмун ҳосил қилишдаги оърни, шунингдек инсон руҳияти, ижтимоий-маданий тажрибаси, макон ва замон ҳақидаги халқ тасаввурларини ифодалашдаги поетик вазифалари, миллий урф-одат ва маросимларда рангларнинг тутган ўрнига доир илмий натижалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги Ўзбекистон тарихи телеканали томонидан эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви материаллари ва ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 25-майдаги 15-32/404-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси, миллий қадриятлари ва фолклор анъаналарида ранг символикасининг тутган ўрнини кенг жамоатчиликка илмий асосда етказиш ҳамда маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини оширишга эришилган.