Рўзматова Наргиза Оллашукур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм фолклор асарлари тилидаги мурожаат бирликларининг лексик-семантик, грамматик ва услубий хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4951.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тохирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзимбоев Сарвар Сапарбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм фолклор асарлари тилидаги мурожаат бирликларининг лексик-семантик, грамматик ва услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм фолклор асарлари тилидаги мурожаат бирликлари таҳлили асосида уларнинг тил тизимидаги ўрни ҳамда мурожаат бирлиги ва ундалма тушунчалари орасидаги фарқлари очиб берилган;
Хоразм фолклоридаги мурожаат бирликлари лексик-семантик мезон асосида қариндошлик, яқинлик ва дўстликни ифодаловчи ҳамда касб-ҳунар ва лавозимни англатувчи сўзлар билан ифодаланган мавзу гуруҳларига ажратилиб, жўра, чиқан, хўжик, ёшулли, халфа, бийи, кампир, галин каби бирликларнинг маънолари ва уларнинг нутқ вазиятига мувофиқ қўлланилиши асосланган;
бобо, дойи, ака, оға, ини, ука, опа, апка, холобийи каби мурожаат бирликларининг морфологик ва синтактик хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг фолклордаги турли жанрларда ишлатилиши, гап таркибидаги шакли ва мазмуни ҳамда гапнинг турли ўринларида келиши МБнинг эмоционаллик даражасига таъсир қилиши аниқланган;
мурожаат бирликларининг сўзлашув, бадиий ва расмий услублардаги ўзига хос имкониятлари, уларда коннотатив маънонинг фонетик, лексик-семантик, морфологик ва синтактик воситалар орқали юзага чиқиши, шунингдек, эркалаш, кесатиқ-менсимаслик, қарғиш-сўкиш ҳамда ижобий ва салбий муносабатларни ифодалаш функсиялари орқали сўзловчи ва тингловчининг коммуникатив мақсадини юзага чиқариши далилланиб, глобаллашув жараёнида чет тилларидан кириб келган ва оммалашиб бораётган мурожаат бирликлари ўрнига Хоразм фолклор асарлари тилидаги анъанавий мурожаат бирликларини турли мулоқот шароитларига мослаб қўллаш тилимиз ва шевамизнинг аслиятини сақлаб қолишга хизмат қилиши ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм фолклор асарлари тилидаги мурожаат бирликларининг лексик-семантик, грамматик ва услубий хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
Хоразм фолклор асарлари тилидаги мурожаат бирликлари таҳлили асосида уларнинг тил тизимидаги ўрни ҳамда мурожаат бирлиги ва ундалма тушунчалари орасидаги фарқлари очиб берилганига, хусусан, МБ тушунчаси ва Хоразм фолклоридаги МБнинг ўрганилиши, “Ошиқнома” туркум достонларидаги МБ, қорақалпоқ ва Хоразм достонларида учрайдиган МБнинг ўхшаш ва фарқли томонлари, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган халқ оғзаки ижоди намуналарини келгуси авлодга тўлалигича етказиш лозимлигига оид хулосалардан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ассалом, Хоразм” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 30-июлдаги 607-сон маълумотномаси). Натижада теледастур орқали янги илмий-оммабоп материаллар берилиб, томошабинларнинг МБ ҳақидаги қизиқишлари ортишига эришилган;
Хоразм фолклоридаги мурожаат бирликлари лексик-семантик мезон асосида қариндошлик, яқинлик ва дўстликни ифодаловчи ҳамда касб-ҳунар ва лавозимни англатувчи сўзлар билан ифодаланган мавзу гуруҳларига ажратилиб, жўра, чиқан, хўжик, ёшулли, халфа, бийи, кампир, галин каби бирликларнинг маънолари ва уларнинг нутқ вазиятига мувофиқ қўлланилиши асосланганига, шунингдек, ушбу бирликларнинг Хоразм шеваларига хос лисоний белгиларни намоён этишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 22-октябрдаги 1603-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм фолклор асарлари тилидаги МБнинг лексик-семантик, грамматик ва услубий хусусиятларини тизимли таҳлил қилиш орқали уларнинг Хоразм шевасига хос лисоний белгиларини аниқлашга эришилган;
бобо, дойи, ака, оға, ини, ука, опа, апка, холобийи каби мурожаат бирликларининг морфологик ва синтактик хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг фолклордаги турли жанрларда ишлатилиши, гап таркибидаги шакли ва мазмуни ҳамда гапнинг турли ўринларида келиши МБнинг эмоционаллик даражасига таъсир қилиши аниқланганига, хусусан, Хоразм шеваларидаги МБнинг фолклор матнларидаги семантик ва грамматик хусусиятларини аниқлашдаги аҳамиятига, халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ миллий-ментал белгиларнинг акс этиши жиҳатларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024–2025-йилларда АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва терминларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи терминcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 22-октябрдаги 1608-сон маълумотномаси). Натижада чет тилларидан кириб келаётган янги сўз ва терминларнинг Хоразм фолклор асарлари тилидаги муқобил вариантлари билан ифодаланиши ҳамда уларнинг миллий-лисоний хусусиятларга мос ҳолда қўлланиш имкониятларидан сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилган тизимнинг лингвистик базасини бойитишда кенг фойдаланилган;
мурожаат бирликларининг сўзлашув, бадиий ва расмий услублардаги ўзига хос имкониятлари, уларда коннотатив маънонинг фонетик, лексик-семантик, морфологик ва синтактик воситалар орқали юзага чиқиши, шунингдек, эркалаш, кесатиқ-менсимаслик, қарғиш-сўкиш ҳамда ижобий ва салбий муносабатларни ифодалаш функсиялари орқали сўзловчи ва тингловчининг коммуникатив мақсадини юзага чиқариши далилланиб, глобаллашув жараёнида чет тилларидан кириб келган ва оммалашиб бораётган мурожаат бирликлари ўрнига Хоразм фолклор асарлари тилидаги анъанавий мурожаат бирликларини турли мулоқот шароитларига мослаб қўллаш тилимиз ва шевамизнинг аслиятини сақлаб қолишга хизмат қилиши ёритилганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги 04/1-1342-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари Хоразм фолклор асарлари тилидаги МБ тадқиқига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитилган.