Жамалатдинова Лайло Рўзибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилоятидаги ўзбек шеваларида фраземалар”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6697.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Дусимов Зариббай, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Курбониязов Гулмирза Алламберганович,  филология фанлари доктори, профессор; Рўзимбоев Сарвар Сапарбоевич, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти ўзбек шеваларида қўлланувчи фраземаларнинг шаклланиш омиллари, семантик, парадигматик, структур, лингвомаданий ва социопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хоразм вилояти ўзбек шевалари фразеологик тизимининг шаклланишида соф лисоний қонуниятлар билан бир қаторда ҳудуднинг тарихий-этнографик хусусиятлари, моддий ҳамда маʼнавий маданияти, ўғуз ва қипчоқ лаҳжалари ўртасидаги алоқалар бевосита иштирок этиши пада бақдȉŋна, идä қақдȉŋна, мал жалаγан қазȉқдȉн, қожланȉ қума жüвäрмак сингари чорвадорлик, қазу: қазγан – худā жазγан, саман тежиннäн сüв жüвäрäди, дивинä дуз äкди сингари сувчилик ва деҳқончилик турмуши билан боғлиқ, минтақавий ҳаёт тарзини образли ифодаловчи фраземалар мисолида илк бор асослаб берилган;
тадқиқот ҳудуди шеваларидаги фраземалар инсон характери ва фазилатлари, руҳий-эмоционал ҳолати ҳамда тана аʼзолари, яʼни соматизмлар номлари негизида илк бор семантик-мавзуий гуруҳларга ажратилиб, гöззи дöрт болдȉ, аγзȉ қулақȉнда, жüрäки аγзȉна гäлди, диšиŋни ақȉнȉ гöрсäтäвäрмä каби соматик бирликларнинг, пиšик эти жегäн, пеššани аяқина на:л қақади, дüвäкинä тȉнқ äтмäгäн ёки мüллä миŋäн эšäкдин, алдамақа бала жахšȉ, айрон аǯи сüт сüǯи, äрсизни жадина äр салмақ, атамни жаšина гиргäндин, бир äди ҳäŋилим икки бöлди šäŋилим, битини сȉқсаŋ, қан čȉқмȉдȉ // битини сȉқȉб қанȉнȉ жалиди, дäсмал сȉқмақ, эт-иǯǯан бöлмақ, ҳäммä ҳäммä билäн, мöллä гöммä билäн, икки базар бир гäжäндä, ит мüти, итä сажа бäрмиди // итä хäжри дежмиди, кäллäси урȉлγан балȉқдȉн, қаγаза оралγан қантдȉн, кüлä гöмïлгäн танқадин каби ўзига хос фраземаларнинг адабий тил муқобилларидан фарқ қилувчи семантик нозикликлари, баҳолаш мазмуни ва прагматик вазифалари очиб берилган;
Хоразм шевалари фразеологик тизимидаги синонимия, антонимия, кўпмаʼнолилик ҳамда вариантдорлик муносабатлари парадигматик жиҳатдан илк марта таҳлил қилиниб, адабий тилдаги “юраги ёрилаёзди” фраземасининг шевадаги жűрäки жāрȉлдȉ, пāртлаб гетти, уčȉп čуšди каби синонимик кўринишлари, ҳафсаласи пир бўлди бирлигининг руҳȉ čöкди, руҳȉнȉ туšирди, қолнȉ жüвиб қолтȉқȉна üрди шакллари, шунингдек, адабий тилдаги “ўлмоқ, жон бермоқ” маъносидаги энгак ташламоқ фраземасининг шевада тамомила бошқа маʼно касб этган äŋäк таšламақ варианти мисолида фраземаларнинг фонетик, лексик ва морфологик ўзгарувчанлик қонуниятлари, жумладан, āγзï āčïлдï каби кўп маʼноли ибораларнинг хусусиятлари аниқланган;
Хоразм шеваларида фаол қўлланувчи фраземаларнинг лексик-грамматик табиати ва синтактик қурилиши тизимлаштирилиб, от ва феʼл, от, кўмакчи ҳамда феʼл, шунингдек, турли бўлаклар иштирокида яхлит гап қолипида шаклланадиган аγзȉ äŋäкини жеди, икки ажақȉнȉ бир äдикä дȉқдȉ, гöтти жер исқамидȉ, нä öлдирäди нä гüлдирäди, поссȉқа ораб зȉŋсаŋам, ит исқамȉдȉ, қадалγан жериннäн қан аладȉ, сȉқȉб сüвиŋни иčäди, сувсȉз āппарȉб, сувсȉз äккäлäди, üзиннäн баšқа ит жоқ, üзи пасманда минни асманда, жȉқȉлγан жериннан бир қȉсȉм топрақ аладȉ каби фразеологик бирликларнинг компонент таркиби, қолиплашув даражаси ва сўз туркумлари ўртасидаги синтагматик муносабатлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти ўзбек шеваларидаги фраземалар бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
Хоразм вилояти ўзбек шевалари фразеологик тизимининг шаклланишида соф лисоний қонуниятлар билан бир қаторда ҳудуднинг тарихий-этнографик тажрибаси, моддий ҳамда маʼнавий маданияти, ўғуз ва қипчоқ лаҳжалари ўртасидаги алоқалар бевосита иштирок этиши пада бақдȉŋна, идä қақдȉŋна, мал жалаγан қазȉқдȉн, қожланȉ қума жüвäрмак сингари чорвадорлик, қазу: қазγан – худā жазγан, саман тежиннäн сüв жüвäрäди, дивинä дуз äкди сингари сувчилик ва деҳқончилик турмуши билан боғлиқ, минтақавий ҳаёт тарзини образли ифодаловчи фраземалар мисолида илк бор асослаб берилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 17-июндаги 01-502-сон маълумотномаси). Натижада маълумотлар базаси Хоразм ҳудуди аҳолисининг тарихий турмуш тарзи, этнографик табиати ва лингвомаданий менталитетини акс эттирувчи фразеологик бирликлар билан бойитилиб, хизмат кўрсатиш обектларини номлашда ҳудудий қадриятлар, деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари ҳамда жонли халқ тилининг образли ифода имкониятларига таяниш кенгайтирилган, шунингдек, яратилган электрон платформанинг этнолингвистик, прагматик ва ҳудудий қамровдорлик даражаси оширилишига эришилган; 
тадқиқот ҳудуди шеваларидаги фраземалар инсон характери ва фазилатлари, руҳий-эмоционал ҳолати ҳамда тана аʼзолари, яʼни соматизмлар номлари негизида илк бор семантик-мавзуий гуруҳларга ажратилиб, гöззи дöрт болдȉ, аγзȉ қулақȉнда, жüрäки аγзȉна гäлди, диšиŋни ақȉнȉ гöрсäтäвäрмä каби соматик бирликларнинг, пиšик эти жегäн, пеššани аяқина на:л қақади, дüвäкинä тȉнқ äтмäгäн ёки мüллä миŋäн эšäкдин, алдамақа бала жахšȉ, айрон аǯи сüт сüǯи, äрсизни жадина äр салмақ, атамни жаšина гиргäндин, бир äди ҳäŋилим икки бöлди šäŋилим, битини сȉқсаŋ, қан čȉқмȉдȉ // битини сȉқȉб қанȉнȉ жалиди, дäсмал сȉқмақ, эт-иǯǯан бöлмақ, ҳäммä ҳäммä билäн, мöллä гöммä билäн, икки базар бир гäжäндä, ит мüти, итä сажа бäрмиди // итä хäжри дежмиди, кäллäси урȉлγан балȉқдȉн, қаγаза оралγан қантдȉн, кüлä гöмïлгäн танқадин каби ўзига хос фраземаларнинг адабий тил муқобилларидан фарқ қилувчи семантик нозикликлари, баҳолаш мазмуни ва прагматик вазифалари очиб берилгани, шунингдек, Хоразм шевалари фразеологик тизимидаги синонимия, антонимия, кўпмаʼнолилик ҳамда вариантдорлик муносабатлари парадигматик жиҳатдан илк марта таҳлил қилиниб, адабий тилдаги “юраги ёрилаёзди” фраземасининг шевадаги жűрäки жāрȉлдȉ, пāртлаб гетти, уčȉп čуšди каби синонимик кўринишлари, ҳафсаласи пир бўлди бирлигининг руҳȉ čöкди, руҳȉнȉ туšирди, қолнȉ жüвиб қолтȉқȉна üрди шакллари, шунингдек, адабий тилдаги “ўлмоқ, жон бермоқ” маъносидаги энгак ташламоқ фраземасининг шевада тамомила бошқа маʼно касб этган äŋäк таšламақ варианти мисолида фраземаларнинг фонетик, лексик ва морфологик ўзгарувчанлик қонуниятлари, жумладан, āγзï āčïлдï каби кўп маʼноли ибораларнинг хусусиятлари аниқланганига, хусусан, юраги ёрилаёзди, ҳафсаласи пир бўлди, энгак ташламоқ каби бирликларнинг диалектал синонимлари ва кўп маъноли вариантлари бўйича олинган илмий натижа ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024–2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 17-июндаги 01-501-сон маълумотномаси). Натижада яратилган “атамаcом.уз” платформаси ва мобил иловасининг ахборот базаси жонли сўзлашув тилидаги образли, парадигматик ва структур жиҳатдан бой фразеологик бирликлар билан тўлдирилиб, сунъий интеллектнинг четдан кириб келаётган атама ва ибораларга ҳудудий шевалардаги маънодош, вариантдош ва синтактик жиҳатдан мослашган ўзбекча муқобилларни автоматик шакллантириш аниқлиги ҳамда самарадорлиги оширилган;
Хоразм шеваларида фаол қўлланувчи фраземаларнинг лексик-грамматик табиати ва синтактик қурилиши тизимлаштирилиб, от ва феʼл, от, кўмакчи ҳамда феʼл, шунингдек, турли бўлаклар иштирокида яхлит гап қолипида шаклланадиган аγзȉ äŋäкини жеди, икки ажақȉнȉ бир äдикä дȉқдȉ, гöтти жер исқамидȉ, нä öлдирäди нä гüлдирäди, поссȉқа ораб зȉŋсаŋам, ит исқамȉдȉ, қадалγан жериннäн қан аладȉ, сȉқȉб сüвиŋни иčäди, сувсȉз āппарȉб, сувсȉз äккäлäди, üзиннäн баšқа ит жоқ, üзи пасманда минни асманда, жȉқȉлγан жериннан бир қȉсȉм топрақ аладȉ каби фразеологик бирликларнинг компонент таркиби, қолиплашув даражаси ва сўз туркумлари ўртасидаги синтагматик муносабатлари далилланганига, хусусан, Хоразм вилояти ўзбек шеваларида фаол қўлланувчи фраземалар, уларнинг лексик-семантик хусусиятлари, шунингдек, ўзбек тилининг бой тарихи ҳамда халқнинг миллий-маданий қарашларини ўзида жам қилган манбалар ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Хайрли кун!” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 16-июндаги 2/5-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишида асослаб берилган ҳудудий фраземаларга оид ушбу маълумотлар ҳисобига эфирга узатилган кўрсатувнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган ҳамда кўрсатув матнининг илмий-манбавий савиясини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish