Боймуратова Назокат Камилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хонликлар даври тилида лексик-грамматик формаларнинг тараққиёти (Абулғозий Баҳодирхон асарлари асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5456.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети,
DSc 03/2026.10.06.Fil.06.06.
Расмий оппонентлар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор; Оллоёров Қувондиқ Мадёрович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк” ва “Шажарайи тарокима” асарлари материали асосида хонликлар даври тилидаги лексик ва грамматик шаклларнинг тараққиёт тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарашлилик маъносини ифодаловчи ники кўрсаткичининг ХВИИ аср матнида қўллангани аниқланиб, унинг ўзбек тилида пайдо бўлиш санаси олдинги тадқиқотларда кўрсатилган ХИХ аср чегарасидан икки аср олдинга сурилган;
эгалик шаклларида лаб уйғунлигининг йўқолиш жараёни айнан ХВИИ асрда бошлангани асосланиб, жараённинг ўтиш ҳолати матндаги вариантлар нисбати билан далилланган;
асарлар тилида лексик ва грамматик шакллар тараққиётининг муштарак тамойиллари, жумладан, вариантлиликнинг қисқариши, меъёр танлови ҳамда вазифа юкининг қайта тақсимланиши аниқланиб, икки сатҳдаги жараёнларнинг ягона йўналишда кечиши исботланган;
адабий меъёрдан чиққан лексик бирлик ва грамматик шаклларнинг ҳозирги Хоразм шеваларида сақланиши мустақил тараққиёт тамойили сифатида шакллантирилиб, қиёсий таҳлилга шева материали асос вазифасини бажаргани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хонликлар даври тилида лексик-грамматик формаларнинг тараққиёти (Абулғозий Баҳодирхон асарлари асосида) бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
қарашлилик маъносини ифодаловчи ники кўрсаткичининг ХВИИ аср матнида қўллангани аниқланиб, унинг ўзбек тилида пайдо бўлиш санаси олдинги тадқиқотларда кўрсатилган ХИХ аср чегарасидан икки аср олдинга сурилгани, эгалик шаклларида лаб уйғунлигининг йўқолиш жараёни айнан ХВИИ асрда бошлангани асосланиб, жараённинг ўтиш ҳолати матндаги вариантлар нисбати билан далиллангани, шунингдек, асарлар тилида лексик ва грамматик шакллар тараққиётининг муштарак тамойиллари, жумладан, вариантлиликнинг қисқариши, меъёр танлови ҳамда вазифа юкининг қайта тақсимланиши аниқланиб, икки сатҳдаги жараёнларнинг ягона йўналишда кечиши исботланганига, хусусан, асарлар тилидаги лексик бирликларда кузатиладиган лисоний ўзгаришлар ҳамда уларни юзага келтирувчи омилларга оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-472110717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 23-декабрдаги 2394-сон маълумотномаси). Натижада “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформаси”нинг маълумотлар базаси хонликлар даври тилида ишлатилган Туркистон, Мовароуннаҳр, Хоразм, Дашти Қипчоқ, Эрон, Рум, Кашмир сингари номларнинг кенг географик дунёқарашдан дарак бериши, Урганч, Хевақ, Ҳазорасп, Кот, Манқишлоқ каби манзилгоҳ номларининг давр тарихий географиясининг қимматли гувоҳлари экани, Тошканд ва Хевақ шаклларининг ҳозирги расмий шакллардан фарқ қилиб, давр талаффузига ишора қилиши, қадимги туркий Атил, Ёйиқ, Тин гидронимлари билан ёнма-ён мўғулча муран сўзи иштирокида ясалган Кўкмуран, Ўнмуран типидаги номларнинг ҳудуднинг тил тарихини акс эттириши каби маълумотлар билан бойитилган. Шунингдек, ишда олинган хулосалар эски ўзбек адабий тилининг хонликлар давридаги ҳолатини тавсифлашга, лексик ва грамматик шакллар тараққиёти тамойилларини аниқлашга ҳамда тил тарихининг даврлаштирилишига оид айрим масалаларга аниқлик киритишга хизмат қилган;
адабий меъёрдан чиққан лексик бирлик ва грамматик шаклларнинг ҳозирги Хоразм шеваларида сақланиши мустақил тараққиёт тамойили сифатида шакллантирилиб, қиёсий таҳлилга шева материали тўртинчи таянч нуқта сифатида киритилганига, хусусан, асарлар лексикасининг туркий, араб, эроний ҳамда мўғул қатламларига оид бирликлар тарзида таснифланиши ва лексик бирликларнинг маъно тузилишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2023–2024-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунʼий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 23-декабрдаги 2393-сон маълумотномаси). Жумладан, лойиҳада янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини яратишда тарихий сўзларга ҳам мурожаат қилинган бўлиб, асардаги ўзлашмаларнинг аксарияти туркий муқобили бўлмаган ёки аллақачон умумхалқ мулкига айланган тарих, китоб, подшоҳ, вилоят, хазина, давлат, раият, навкар каби бирликлардир, мумтоз насрга хос синонимик қаторлар тизиш усули эса матнларга ёт. Бунинг эвазига туркий туб қатлам фаоллашган: эв, черик, ёв, эмгак, ўтун, битикчи, улуш сингари бирликлар, эл, юрт, уруғ каби ижтимоий лексика матннинг асосий юкини кўтаради. Натижада ўз қатлам ва ўзлашган қатламга хос сўзларнинг маъно гуруҳларини аниқлаш ҳамда қўлёзма манбаларни табдил қилиш жараёнида учрайдиган эскирган лексик бирликларни жорий алифбога ўтказиш ва изоҳлашга эришилган.