Хўжамбердиева Гавҳар Илҳом қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида аге/ёш консептининг репрезентацияси”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4494.
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Поён қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc 03/2025.27.12.Фил.11.05. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида аге/ёш консептининг лексик-семантик репрезентациясини, бу борада менталитетга хос миллий-маданий мазмунни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “аге/ёш” консептининг миллий-маданий мазмуни мақоллар, афоризмлар, фразеологик бирликлар ва этномаданий стереотиплар асосида ёритилиб, ушбу тиллар лингвомаданий тизимларида ёшлик ва қариликка муносабатларнинг умумий ва фарқли метафорик моделлари аниқланиб, уларнинг менталитет билан боғлиқлиги далилланган;
    инглиз ва ўзбек тилларида “ёш” тушунчасининг  тил ва тафаккурдаги ўрни, консептуал майдонининг семантик, когнитив, лингвомаданий ва дискурсив жиҳатлардан ўрганилиш даражаси асосланган;
 “аге/ёш” консептининг даврий босқичлари – чилдҳоод/болалик, теенс/ўспиринлик, ёутҳ / ёшлик, миддле аге / ўрта ёш, олд аге/кексаликни ифодаловчи тил бирликларининг тузилиши ва таркиби лингвистик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг инглиз-ўзбек тилларидаги чоғиштирма таҳлили аниқланган;
инглизларда балоғат ва ўрта ёш даврини ҳисоблаш ўзбек халқидан фарқ қилиши, ҳар иккала тил маданиятида ҳам кексалик нафақат инсон ижтимоий фаолиятининг якуний босқичи, балки ҳаётнинг ўлим даврига тайёргарлик босқичи сифатида ҳам кўриб чиқилиши ҳамда ўзбек халқи орасида кексаларни қадрлаш, уларни эъзозлаб жамиятда алоҳида бир мавқега кўтариш жамият этномаданиятида алоҳида стереотип даражасига кўтарилганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида аге/ёш мавзусининг чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган натижалар бўйича:
инглиз ва ўзбек тилларида “аге/ёш” консептининг миллий-маданий мазмуни мақоллар, афоризмлар, фразеологик бирликлар ва этномаданий стереотиплар асосида ёритилиб, ушбу тиллар лингвомаданий тизимларида ёшлик ва қариликка муносабатларнинг умумий ва фарқли метафорик моделларга алоқадор тушунчалардан 2023-2024-йилларда бажарилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2026-йил 6-мартдаги №03-17-09-792-сонли маълумотномаси). Натижада “ёш/аге” консептининг миллий-маданий мазмунига оид назарий тушунчаларнинг бойитишга хизмат қилган; 
инглиз ва ўзбек тилларида “ёш” тушунчасининг  тил ва тафаккурдаги ўрни, консептуал майдонининг семантик, когнитив, лингвомаданий ва дискурсив хусусиятларига оид назарий хулосалардан 2022–2024-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболд университети, Германия 2022-2025 номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги №04/1-2112-сонли маълумотномаси). Натижада ёш консептининг лингвистик ифодаланишини ўрганиш орқали турли маданиятларда ёшга оид тасаввурлар, қадриятлар, ижтимоий меёрлар ва стереотипларнинг тил бирликларида акс этиш хусусиятларини очиб бериш вазифасини ўтаган;
“аге/ёш” консептининг даврий босқичлари – чилдҳоод/болалик, теенс/ўспиринлик, ёутҳ/ёшлик, миддле аге/ўрта ёш, олд аге/кексаликни ифодаловчи тил бирликларининг тузилиши ва таркиби лингвистик жиҳати,  инглизларда балоғат ва ўрта ёш даврини ҳисоблаш ўзбек халқидан фарқ қилиши, ҳар иккала тил маданиятида ҳам кексалик нафақат инсон ижтимоий фаолиятининг якуний босқичи, балки ҳаётнинг ўлим даврига тайёргарлик босқичига алоқадаор тушунчаларга оид маълумотлардан 2022–2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022–2024 Фисcал Еар)”  номли фундаментал ва амалий-илмий лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 17-июндаги №01/01-37-сонли маълумотномаси). Натижада миллий менталитет, маданий қадриятлар ва дунёқараш фарқларини аниқлашда муҳим манба вазифасини ўтаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish