Сатторзода Хуршидабону Собир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик қарашлари”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3357.
Илмий раҳбар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик қарашлари, ижодий лабораторияси, эстетик идеали, адабий ва илмий позицияси, услуби ва тадқиқотчилик маҳорати, ижтимоий-фалсафий тафаккури, таржимайи ҳол бадиияти ва бошқа масалаларни текшириш, қиёслаш, анализ қилиш ҳамда ижодига хос муҳим жиҳатларни ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“эстетик идеал” тушунчаси, унинг эстетик дид ҳамда эстетик қарашлар ўртасидаги муносабат категорияси, эстетик онгнинг таркибий қисми эканлиги, ўзига хос ҳиссий шакл, тасвирлар орқали умуминсоний ва миллий мазмунни етказиб беришга хизмат қилиши каби назарий фикрлар И. Кант, А.Т. Боумгартен, Г.В. Гегел, В.Г. Белинский, Н.А. Добролюбов каби олимлар қарашлари орқали асосланган;
эстетик идеал, унинг таркибий қисми саналган эстетик консепсия, нуқтайи назар, бадиий-эстетик тафаккур уйғунлиги, воқеликни бадиий ифода этишда асарни ҳаракатга келтирувчи қарама-қаршилик диалектикаси, эстетик идеали билан тарихий қаҳрамон бутунлиги каби тамойиллар Пиримқул Қодиров адабий-эстетик қарашлари орқали илмий далилланган; 
Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик, руҳий-психологик, бадиий-фалсафий, илмий-назарий оламининг шаклланиши ва ривожланишида оила, илмий-адабий муҳит, яқинларининг таъсири каби обектив ва ижод психологияси, генетика, шахсий кечинма каби субектив омиллар таъсир этганлиги аниқланган;
адиб услубидаги индивидуаллик: тарихийлик, илмийлик, бадиийлик ижтимоийлик ва фалсафийлик тамойиллари, ижодкорнинг тарихий тафаккури, адабий дунёқараши, ғоявий консепсиялари, илмийлик ва фалсафийликнинг муштараклиги тарихий романлари, бадиалари ва мақолалари мисолида тадрижий исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик қарашлари тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик қарашларидаги ўзига хос индивидуалликларни, жамият ва инсон қадр қиммати масалалари, тарихийликда эстетик идеал, бадиий ва илмий ҳақиқат уйғунлигининг романлардаги инъикоси, ёзувчиликда халқчиллик, ҳаёт ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар, бадиий тил масалаларига тарихий биографик, қиёсий-типологик, аналитик ва бадиий баҳо нуқтайи назаридан ёндашувда ижодкор идеалининг воқеланиши борасидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ–201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 9-апрелда берилган 01/04-1319-сонли маълумотнома). Натижада Пиримқул Қодировнинг адабиётнинг услуб, тарихий роман, эстетик идеал, услуб, бадиий асар тили каби назарий масалаларга ёндашувидаги муҳим назарияларнинг самарадорлик даражаси бўйича муҳим илмий-назарий хулосалар чиқарилишига асос бўлган;
эстетик идеал ва бадиий-эстетик тафаккур уйғунлиги, воқеликни бадиий ифода этишда асарни ҳаракатга келтирувчи қарама-қаршилик диалектикаси, эстетик идеали билан тарихий қаҳрамон бутунлиги тамойиллари Пиримқул Қодиров тарихий асарлари орқали илмий далилланганлиги ва Пиримқул Қодировнинг адабий-эстетик, руҳий-психологик, бадиий-фалсафий, илмий-назарий оламининг шаклланиши ва ривожланишида таъсир этган обектив ва субектив омиллар масалалари ҳақидаги илмий маълумотлар “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг   2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10- сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022- 2024 Фисcал Еар)” номли фундаментал ва амалий илмий лойиҳаларда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 27-августда берилган 01/4-955 сонли маълумотнома). Натижада эстетик идеал, эстетик консепсия, нуқтайи назар, бадиий-эстетик тафаккур уйғунлиги, воқеликни бадиий ифода этишда асарни ҳаракатга келтирувчи қарама-қаршилик диалектикаси, эстетик идеали билан тарихий қаҳрамон бутунлиги, П.Қодиров бадиий-эстетик тафаккурини шакллантирган обектив ва субектив омилларнинг таъсири каби назарий қарашларнинг самарадорлиги бўйича муҳим илмий-назарий хулосалар чиқарилишига асос бўлган;
Пиримқул Қодиров ҳаёти ва ижоди, асарларида кўтарилган муҳим ғоявий масалалар: тарихийлик ва жамият консепсияси, ёзувчи бадиий асарларидаги жамият ва бадиий тафаккур уйғунлиги, ижодкор идеалида акс этган ватанпарварлик, меҳнацеварлик, илм-маърифат, маънавий камолот каби жиҳатлар, айниқса, ёшларни маънавиятини бойитишга хизмат қиладиган бадиий асарлари, қолаверса, адиб бадиий маҳорат мактабининг ўзига хос жиҳатлари Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” радиосининг 2025-йилнинг 20-апрел куни эфирга узатилган “Ибрат” эшиттиришини тайёрлашда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 21-июлда берилган 17-05/119-сонли маълумотнома). Натижада тингловчиларнинг ушбу мавзу юзасидан чуқурроқ маълумотларга эга бўлишига асос яратган. Қолаверса, радиоешиттиришнинг мазмуни ҳам мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлишига, тарбиявий аҳамиятга эга бўлишига, эшиттиришнинг илмий-оммабоплик хусусияти ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish